Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


V.22-23 – МАВЗУ: АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ВА ЙЎЛ



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

V.22-23 – МАВЗУ: АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ВА ЙЎЛ 
ИНШООТЛАРИНИ ҚУРИШДАГИ ГЕОДЕЗИК ИШЛАР. ДОИРАВИЙ 
ЭГРИЛАР ВА ЙЎЛ ПОЙИНИ РЕЖАЛАШ 
Режа 
V.22-23.1. Далада трассалаш ишларининг бажариш кетма – кетлиги. 
V.22-23.2. Трассанинг тўғрилар ва эгралар қайдномасини ҳисоблаш.
V.22-23.3. Трасса режасини чизиш. 
Таянч сўз ва иборалар:
Трасса, тўғрилар ва эгралар қайдномаси, трасса 
плани.
V.22-23.1. Далада трассалаш ишларининг бажариш кетма – кетлиги
Трассалаш ишлари трассанинг бошланғич нуқтасидан бошланади. 
Теодолит трассанинг бош нуқтаси деб белгиланган жойига ўрнатилиб иш 
ҳолатига келтирилади. Жойнинг характерли ориентирлари ѐки буссол 


105 
ѐрдамида трассанинг бошлангич йўналишиниг магнит азимути ўлчанади. 
Ишорат қозиғини кўринадиган жой, трассанинг биринчи бурилиш учига 
ўрнатиб қозиқ билан белгиланади, ―ўзига қараб‖ усулида ҳар 100 м да 
ишорат козиғилари (веха) ѐрдамида чизиқ узунликлари ўлчаниб, жойида 
қозиқлар билан мустаҳкамланиб пикетланади. 
Теодолитни биринчи бурилиш учига ўрнатиб трасса бошига 
ориентирланади, кўриш трубасини зенит ўқи бўйича айлантириб, вертикал 
доиранинг икки холатида иккинчи бурилиш учининг ўрни белгиланади ва 
яна ўзига қараб усулида ўлчаниб пикетланади. Бу иш трассанинг сўнги 
учигача олиб борилади. Трассанинг бурилиш бурчаги бир тулиқ приѐм билан 
ўлчаниб, бурчак ўлчаш журналига саноққлар ѐзиб қўйилади. Трассадаги 
бурчак ўлчашларда хатолик 
1,5
1
√n
дан (бу ерда, 
n
– умумий теодолитлар 
станцияси ва бурилиш бурчаклари) ошмаслиги керак. Шу ерни ўзида 
бурилиш бурчагини ўлчашлари текширилиб, эгрини радиуси белгиланади. 
Бурилиш бурчагининг тартиб рақами, бурчак миқдори, эгрини радиуси 
қозиққа ѐзилиб бурилиш учи кўрсатиб қўйилади. Трасса стандарт ўқ 
столбалари, конус шаклидаги тупроқлар, жойидаги доимий предметлар ва 
реперларга боғланади.
Трасса жойида белгиланиб, пикетланади. Горизонтал эгрилар 
ҳисобланиб, режаланади. Пикетаж 20 м ли темир тасмали ер ўлчагичда 
1:1000 аниқлигида, мураккаб ва тоғли худудларда 1:500 аниқликда олиб 
борилади. Ўлчаш натижалари 
пикетаж журналига
шартли равишда ўртадан 
ўтган туғри чизиқ трасса бўйлаб ѐзиб қуйилади (21.1-расм). Бурилишлари 
стрелка билан эгриларнинг элементларини микдорлари кўрсатилади. 
Трассада пикет номери, плюс, бурилиш учининг пикетаж номери ва трасса 
бўйлаб жойлашган реперлар қайд этилади. 
21.1-расм. Пикетаж дафтарчасини тўлдириш намунаси
Бундан ташкари дала ва дарахтзорлар чегаралари дарѐ, сой йўллари ва 
ҳ.к. ер юзасини оқим йўналишига стрелка билан кўрсатилади. 
Трасса ҳар 100м да пикет аталмиш узунликда режаланади. Ер юзасини 
эгриликларида пикетлар билан мос келмаган жойларида, хамда 
коммуникация тизимлари билан кесишган жойларида плюс нукталари 


106 
кўрсатилади. Пикетлар ѐғоч қозиқлар (баландлиги 15 – 20 см) билан ер 
юзасига тенг этиб маҳкамланади. Ёнига қоровул қозиқ (баландлиги 50 – 60 
см) ўрнатилади. Қоровул қозиқка трасса бошланиш томонига қараб пикет 
номери, икс нукталарда эса, пикетлардан аввалги нуқтагача бўлган 
масофалар ѐзиб қўйилади (мисол ПК11+46). Трассани икки томони 50 м 
оролиғида тўғри бурчакли координаталар усулида тавсилот тасвирга 
туширилади. Трасса ўқидан 20 – 30 м масофада ҳар 2 – 3 км да реперлар 
ўрнатилиб трасса боғланади. 
Трассанинг тўғрилар ва эгрилар қайдномаси ҳисобланиб тўлдирилади ва 
трассанинг плани чизилади. 
Амалиѐтга электрон нивелир ва электрон тахеометрларни кириб келиши, 
пикетаж журналини тўлдиришни автоматлаштиришга, шу жумладан 
―CREDO Нивелир‖ дастуридан фойдаланишга имкон яратди. Ҳозирда 
пикетаж журналида тафсилотлар (йўл чети, боғ, контур чизиқлари, электр 
тармоқлари, йўл белгилари ва ҳ.к. ) сонли кўринишда, ҳар бир бир хил 
тавсилотларга код берилиб, 
Х, У, Z
ўлчаниб, трасса бўйлаб ўтган қувурлар, 
трубалар ва бошқа иншоотларни ўлчамларини ҳам келтирилиши амалга 
кирган.

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish