Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


V.19.2. Автомобиль йўлларини қидирув – лойиҳалашдаги геодезик



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

V.19.2. Автомобиль йўлларини қидирув – лойиҳалашдаги геодезик 
ишларининг таркиби ва хусусиятлари 
Аньанавий технологик лойиҳалаш – қидирув
ишларига мос равишда 
автомобиль йўлларини лойиҳалашда дастлабки лойиҳа маълумотларини 
тўплаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: 
– дала ишларига таѐргарлик аввал 1:25000 – 1:10000 маштабли 
топографик харитада автомобиль йўлининг трасса вариантлари ўтказилади. 
Айрим ҳолларда аэротасвир материалларидан ҳам фойдаланади; 
– лойиҳа босқичига кўра турли трасса вариантларини трассанинг 
кўрсатгичлар (трассанинг узунлири, тупроқ ишларининг хажми, горизантал 
ва вертикал эгриларниниг минимал радиуслари ва ҳ.к.) бўйича 
солиштирилади; 
– ер усти дала геодезик қидирув ишларида танланган трасса варианти 
бўйича геодезик ускуналар ѐрдамида материаллар тўпланади;
Бунда: трассалаш ишлари бажарилади; пикетаж режаланади; трасса 
жойида белгиланади, мустаҳкамланади;нивелирлаш ишлари амалга 
оширилади; трассанинг кўндаланг кесими тасвирга олинади; мураккаб 
(кўприк ўтиш, транспорт тугунлари, мураккаб сув қочириш худудлари) 
жойларнинг тоаографик тасвири туширилади; гидрометрологик ишлар 
бажарилади; 
– трасса ўқи бўйича мухандислик – геоологик текширувлар; маҳаллий 
йўл 
қурилиш 
материалларининг 
жойлари 
ўрганилади; 
ердан 
фойдаланувчилар билан келишувлар олиб борилади; танланган трассанинг 
поласаси (50 – 200 м) бўйича маълумотлар тўпланади; 


93 
– далада тўпланган материаллар асосида аьнанавий технологогик 
жараѐнидаги лойиҳалаш усуллари бўйича ва автоматлаштирилган 
усуллардан таъминотли дастурлардан фақат айрим лойиҳа масалаларини 
ечишда фойдаланилади. 
Тизимли 
автоматлаштирилган 
лойиҳалаш. 
Тизимли 
автоматлаштирилган лойиҳалаш асосий лойиҳа ечимларини кўп вариантли 
бўлишлиги ва шу билан бирга кўп вариантли кўп сонли автомобил йўлининг 
трасса вариантларини қайта ишлашда тор тасмадаги тўпланган материаллар 
етарли эмаслиги, қидирув ишларини кенгроқ олиб боришликни ва ўзига 
хослигини кўрсатади. 
Булар: 
– топографик ва бошқа қидирув ишларининг материаллари 1/3 трасса 
узунлигида бўлишликни; 
– қидирув ишларинингҳажмининг 40 – 60% аэроқидирув ишлари ташкил 
этишлигини; 
– ер усти фотограмметрик усулларидан фойдаланишни; 
– электрон тахеометр, узуликсиз ўлчайдиган электрон нивелирларни 
кенг қўллашни; 
– 
бирламчи 
топографик 
маълумотларни 
қайта 
ишлашда, 
автоматлаштириш ишларини рўйихатга олишни; 
– таъминотли дастурларни қўллашда жойнинг сонли моделларини барпо 
этишни; 
Шу билан бирга гидрометрик ва муҳандислик геологик қидирув 
ишларини қўллашда аниқ, юқори унумли ѐндошувлардан ва бу эса ўз вақтида 
геодезик ўлчаш ишларини қайта ишлашда автоматлаштирилган усуллардан 
фойдаланишни тақазо этади. 
Геодезик 
ўлчаш 
ишларини 
қайта 
ишлашдаги 
бугунги 
автоматлаштирилган технологиялар.
Электрон воситалардан олинган 
ўлчаш натижаларини қайта ишлаш икки автоматлаштирилган режимда олиб 
борилади: 
— 
муайян (реаль) вақт 
режимидаги геодезик аниқлашлар (геодезик 
асбоби ўрнатилган пунктда); 
— 
кейинги қайта ишлаш
(барча ўлчаш ишлари тугалланган сўнг, 
персональ компютерлардаги геодезик тузилмалар) режимида. 
Муайян режимдаги ўлчаш натижаларини қайта ишлаш дала портатив 
компьюрида қўшимча маълумотлар жалб қилинган ҳолда олиб борилади. 
Бундан асосий мақсад асбоб ўрнатилган нуқтада тезкор координаталарни ѐки 
бошқа маълумотларни олишдан иборат бўлади. Ушбу қайта ишлашда 
соддалаштирилган алгоритимлар қўлланиб, ўлчашлар сони камайтирилади ва 
ташқи ҳолат тўлиқ ҳисобга олинмайди. 
Кейинги қайташ ишлашларда асбобдан ўлчаш натижалари комьпютерга 
узатилгандан сўнг, тўлиқ дастурларда математик қайта ишланади. Шу билан 
бирга муайян вақт режимида олинган натижалар ҳам қайта тўлиқ 
ишлашларда олиб борилиши ҳам мумкин. 


94 
Электрон асбобларда олинган геодезик ўлчашлар натижаларини тўлиқ 
матиматик қайта ишлашлар қуйидаги амалларни ўз ичига олади: 
— ўлчанган миқдорларни автоматик тарзда асбобга ўрнатилган 
дастурлар бўйича қайта ишлаш; 
— асбобдан махсус дастурлардан фойдаланиб маълумотларни ком-
пьютерга узатиш; 
— олинган натижаларни дастлабки қайта ишлаш ва дала 
маълумотларини баҳолаш; 
— 
обьектдаги 
геодезик 
тузилмаларни 
боғлаш 
ва 
олинган 
кординаталарни ѐки бошқа маълумотларни аниқлигини баҳолаш; 
— чегараларда жойлашган тузилмаларни боғлаш ва қайта ишлаш; 
— қайта ишланган фазовий маълумотларни электрон харита ѐки 
планларга тушириш учун геоахборотлар (ГИС) тизимига узатиш; 
— обьектдаги бажарилган геодезик ишлар бўйича ҳисоботларни 
шакиллантириш. 
Ўлчанган миқдорларни дастлабки қайта ишлаш – фойдаланилаѐтган 
асбобнинг тури, таъминотли дастури, ўлчаш усули ва режимига боғлиқ 
бўлади. Бундай қайта ишлашлар олинган дастлабки маълумотларга 
асосланган бўлиб, асбоб ўрнатилган станцияга таалуқли бўлади. Файлларда 
барча станциялар бўйича ўлчанган миқдорлар тўпланиб, асбоб хотирасига 
станцияларнинг тартиб рақами (номи), коди қайд этилади. 
Электрон геодезик асбобдан маълумотларни компьютерга узатишда 
асбобнинг интерфейс порти ѐки махсус кабельдан фойдаланилади. 
Ишлатилаѐтган асбобидаги маълумотлар тўплаш форматига мос равишда 
компьютерда маълумотларни узатиш дастури ўрнатилади. Дастурни ишга 
туширишдан аввал унинг ойинасида узатиш кўрчатгичлари: маълумотлар 
формати, узатиш тезлиги, тартибти ва ҳ.к. қабул қилинади.

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish