Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

В)Топографик план чизиш 
− Чизма қоғозга берилган масштабда квадратлар тўри тузилади ва абрис 
бўйича тафсилотлар туширилади; 
− Хар бир квадратларнинг учларига ва реълефни характерли 
нуқталарига аниқлиги 1 см гача яҳлитланиб баландликлари ѐзиб қўйилади; 
− Улар орасидан горизонталлар берилган кесим баландлигида чизма 
интерполяция ѐрдамида ўтказилади ва жойнинг топографик плани ҳосил 
этилади (15.4-расм).


76 
15.4-расм. Жойнинг топографик планини 
III.16 – МАВЗУ: АЭРОТАСВИР ВА ЕР УСТИ ФОТОТОПОГРАФИК 
ТАСВИР 
Режа 
III.16.1. Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир моҳияти. 
III.16.2. Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир. 
III.16.3.Суратларни дешифровка қилиш ишлари. 
Таянч сўз ва иборалар:
 
фототопографик тасвирнинг, координаталар 
тизими, аэротасвир, дешифровка. 
III.16.1. Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир моҳияти 
Ер усти фототопографик тасвирнинг
 
моҳияти жойнинг олинган 
фотосуратлар бўйича нуқталарнинг координаталари аниқланашдан ва 
жойнинг топографик планини ѐки сонли модели ҳосил этишдан иборат. 
Тасвир олиш махсус асбоблар – фототеодолит, фотокамера, замонавий 
сереофотокамераларда ва лазерли сканерларда бажарилади. 


77 
16.1-расм. Фототеодолит, фото камералар ва фототеодолит мажмуаси 
Фототеодолит мажмуасига фототеодолит, ориентирлаш мосламаси, 
масофа ўлчовчи рейка, теодолит, визирлаш маркаси, кассета, штатив ва 
таглик киради (16.1-расм). 
Фототопографик тасвир олиш ишларини бажариш учун жой ўрганилиб,
базис танланади. Базиснинг бир учи давлат тўрига боғланади.
III.16.2. Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир 
Фотосуратлар қабариқ (стереоскопик) жуфтликни хосил этади. Бундай 
жуфт суратлар ўзаро бир – бирини қоплаган стерео жуфтликни ташкил 
қилади.
 
Фототопографик тасвирда расмда кўрсатилган координаталар тизими 
қабул қилинган (16.-расм). 
16.2-расм. Фототопографик тасвирдаги қабул қилинган координаталар тизими: 
а) – геодезик кордината; б) – фотограметрик координата; в) – фотосуратдаги текис 
координата тизими 
Олинган фотосуратларнинг камерал ишлар махсус стерео асбобларда 
қайта ишланиб жойнинг топографик тасвири ҳосил қилинади. 
Аэротасвир олиш 
фототасвир олишнинг бир тури бўлиб, сурат олиш 
ишлари учвучи апаратларда, ер устида дала ўлчаш ишлари билан бирга олиб 
борилади ва натижада топографик харита ҳосил қилинади (16.3-расм). 
Картографик ишларининг масштабига кўра, сурат олишда турли фокус 


78 
узунлигига эга бўлган аэрофотоаппаратлар қўлланади. Суратнинг масштаби 
қуйидагича аниқланади: 
1/M=f/H 
бу ерда, 
М
– сурат масштабининг маҳражи; 
Н
– сурат олиш баландлиги;
f – 
аэрофотоаппаратнинг фокус узунлиги.
16.3-расм. Аэрофотоаппаратнинг тузилиши ва фототасвир олиш чизмаси:
1 – кассета; 2 – камера; 3 – объектив; 4 – бошқарув асбоби; S – тасвирнинг марказий 
проекцияси; f – фокус узунлиги ; H – сурат олиш баландлиги 
Ҳозирги кунда аэро тасвирда замонавий рақамли сенсор АDS40 ва 
аэрофотокамералар RC – 30 амалиѐтга кириб келган (16.4-расм). 
16.4-расм. Замонавий 
рақамли сенсор 
АDS40 ва 
аэрофотокамера 
RC – 30 
Аэротасвир олишда учувчи апаратлардан чизиқли иншоотларда 
маршурутлар бўйича, майдоний иншоотларда паралел ва кўндаланг 
маршурутлар бўйича ўзаро кетма – кетликда аэросуратлар олинади. Тасвирга 
туширилган аэросуратлар ўзаро бўйлама бўйича 60%, кўндалангига 20 – 40% 
қопланишлари талаб этилади (16.5-расм).
 


79 
16.5-расм. Майдоний ва маршрутли аэротасвир олиш 
Аэротасвирдаги аэросуратларда 
тўғри бурчакли фотограмметрик 
координата тизими 
қабул қилинган (16.6-расм).
16.6-расм. Аэросуратларда қабул қилинган фотограмметрик координата тизими: 
а – фазодаги; б) – фотосуратдаги. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish