Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


V.19.3. Йўлларни топографик харитада трассалаш усуллари, уларга



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

V.19.3. Йўлларни топографик харитада трассалаш усуллари, уларга 
қўйилган талаблар ва трассалашдаги дала топографо – геодезик ишлар 
Йўлларни топографик харита трассалаш ва уларга қўйилган талаблар. 
Автомобиль йўларини харита ва планларда трасаслаш йўлнинг ягона 
оптималь йўналишини аниқлашдан иборат бўлиб, лойиҳа ишларининг 
биринчи босқичи ҳисобланади.
Трассанинг вариантларини ўтказишда:

техник меъѐрий талаблар (пландаги эгрининг радиуси, бўйлама 
қиялиги, вертикал эгриларнинг радиуси ва ҳ.к.); 

қуриш 
транспорт-эксплуатацион 
ҳаражатларни 
камайтириш 
мақсадидиги энг қисқа йўналишни танлаш; 

автомобиль йўллари лойиҳаланаѐтган ҳудуднинг табиий (топографик, 
геологик, гидрогеологик, тупроқ-грунтлар, гидрологик, метеорологик) 
шароитларини ўрганиш; 

ҳудуднинг тафсилотларини (мавжуд қурилмалар, коммуникация, 
қишлоқ ҳўжалик майдонлар, ташландиқ ерлар) ҳисобга олиш; 

катта дарѐлар билан кесиш вариантлари; 


95 

аҳоли истиқомат қиладиган жойлардаги транспорт алоқалари ва 
транзит ҳаракатланишлар; 

автомобиль ўйлларини ландшафтли лойиҳалаш талабларини бажариш; 

автотранспорт ҳаракатини қулайлик ва ҳафсизлик талабларига риоя 
этиш ва ва бошқа қоидалар ҳисобга олинади. 
Автомобиль йўлларини харитада трассалашда икки турдаги ―тангенциал 
трассалаш‖ ва ―эгилувчан чизғич‖ ѐндашув мавжуд бўлиб, трассани 
аньанавий ―тангенциал нивелирлаш‖ да харитада синиқ магистрал йўллар 
ўтказилиб, бурилишларда эгрилар режаланади (19.4-расм).
Эгриларнинг минимал радиусларининг қийматлари ШНҚ3.01.04 – 04 
бўйича олинади. 
―Эгилувчан чизиғич‖ усулида трасса чизиғи релъеф ва тафсилотларни 
ҳисобга олган ҳолда қўлда ѐки махсус эгилувчан чизғич – сплайнда йирик 
масштабли харитада трассаланади. Бу усул клотоид эгрилигини 
автоматлаштирилган лойиҳалашда асосий ҳисобланади. 
Трассани лойиҳалашда эскизда силлиқ ўтказилган чизмадан магистрал 
йўлнниг холати белгиланиб, эгриларни бурилиш бурчаги, биссиктрисаси 
ўлчаниб ифода ѐрдамида радиуслари ҳисобланади. 
 
19.4-расм. Автомобиль йўлларини лойиҳалашдаги “тангенциал трассалаш” ва “эгилувчан 
чизғич” усуллари билан трассалаш 


96 
Йўлнинг тоифасига кўра, грунт ишларини ҳажмини камайтириш 
мақсадида, қабул қилинган максимал қиялик учун жойидаги горизантал 
қўйилиши аниқланади. 
Ҳосил қилинган масофа қиймати ўлчагичда белгиланиб, горизантал 
чизиқларда қўйиб чиқилади ва ―эгилувчан чизғич‖ усулида ушбу чизиққа 
яқинлаштирилиб трассаланади. Тўғрилар ва эгрилар қайдномаси ҳисобланиб, 
1:10000 масштабда трассанинг плани чизилади.
Трассалашдаги дала топогрофо – геодезик ишлар.
Автомобиль 
йўлларининг қидирувда дала топографик – геодезик ишларни махсус 
экспедиция, партия ва отрядлар бажаради. 
Дала қидирув
ишларини 
бошлашдан аввал тегишли корхона, ташкилот ва ердан фойдаланувчилар 
билан келишиб олинади. Дала ишлари ѐзги мавсумда олиб борилса, камерал 
ишлар қишда бажарилади. Шу билан бирга дала ўлчаш журналини қайта 
ишлаш, трасса планини тузиш, йўл ўқи бўйича бўйлама кесими, жойнинг 
топографик плани ва ҳ.к. қидирув ишлари жараѐнида олиб борилади. Бу эса, 
ўз вақтида, лойиҳа қидирув ишларини сифатли бажаришда қўпол 
хатоликларни бартараф этишида ѐрдам беради.
Далага чиқишдан аввал йўлни трассалаш мавжуд топографик харита, 
план ѐки фотопланларда трасса йўналишларининг вариантларининг техник – 
иктисодий солиштиришлари маълум кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. 
Дала ишлари лойиҳаланаѐтган жойнинг шароити, релъефига кўра 
аэрокузатув ва ерда олиб бориладиган қидирувлардан бошланади. 
Аэрокузатув
самалѐт ѐки вертолѐтларда кичик баландликларда олиб 
борилиб, танланган трасса йўналишини баҳолашда, кўприк ўтиш жойларни 
танлашда, 
мураккаб 
мухандислик-геологик 
шароитли 
худудларни 
текширувида турли тўсиқклар ва уларни айланиб ўтиш йўлларини танлашда, 
турли объектларга йўлни туташтириш масалаларини ҳал этишда олиб 
борилади. Аэрокузатув ишлари ҳисобот шаклида тузилиб, танланган трасса 
вариантга тузатмалар киритишга асос булади.
Ер усти ишларини қидируви
партия ѐки отряд томонидан трасса билан 
танишувидан бошланади. Бу ишга геолог ва гидролог мутахасислар жалб 
эталади. Жойда трассалаш ишлари теадолит билан олиб борилади. 
Дарахтзор, ўрмонзорларда чизиқ ўтказишда кенглиги 1 м бўлган алохида 
тасма ажратилади. Бу босқичда трассани дастлабки йўналишини белгилаш 
ишлари олиб борилади. Якуний трассалаш махсус мутахассислар томонидан 
бажарилади. Мавжуд бўлган автомобиль ва темир йўллари билан кесишув 
жойларида электр узатиш, алоқа ва бошка коммуникациялар ўтган жойларда 
талаб этилган коидаларга риоя қилган ҳолда олиб борилади. Трассани жойига 
кўчириб бўлинганидан сўнг, теодолит йўллари барпо этилиб давлат геодезик 
тўрларига боғланади. Трасса якинида геодезик тўр мавжуд бўлмаган 
ҳолларда ҳар 15 – 20 км да трасса томонларининг азимутлари аниқланиб 
борилади.


97 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish