Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


IV.18.3. Сунъий йўлдошларда ўлчанган натижаларни қайта ишлаш



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

IV.18.3. Сунъий йўлдошларда ўлчанган натижаларни қайта ишлаш 
Ернинг сунний йўлдошларида ўлчанган натижалар геодезик қабул 
қилувчи мосламалардан ѐки назоратидан компьютерга узатилади. 
Қайта ишлаш икки: 
– Олинган материалларни дастлабки қайта ишлаш; 
– Геодезик тузилмаларни боғлаш (якуний) қайта ишлаш босқичларида олиб 
борилади. 
Сунъий йўлдош кузатув файлларини қайта ишлаш, тезкор назорат ва 
бажарилган тузилмаларни аниқлигини баҳолаш, қайта ўлчаш ишларини 
бажариш учун пунктларни ажратиш, материалларни боғлаш учун таѐрлашлар 
биринчи босқични ташкил қилса, иккинчи босқич ўлчанган пунктдаги 
кузатув материалларини боғлаш, боғланган пунктларнинг координаталарини 
талаб қилинган тизимларда ҳисоблаш ва баҳолаш ишларидан ташкил топади. 
Ҳозирда йўлдошларда ўлчанган материалларни қайта ишлашда 
қуйидаги таъминотли дастурлар: Trimble Geomatics Office, Spectrum Survey 
(Sokkia), Aschtech Solutions, 3S PACK (Thales), Geo Office (Leica), SKI ва 
бошқалар кенг қўлланиб келинмоқда.
V – МОДУЛЬ: АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ҚИДИРУВ, 
ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҚУРИШДАГИ ГЕОДЕЗИК ИШЛАР 
V.19 – МАВЗУ:
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ, ЙЎЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА 
ЙЎЛЛАРНИ ҚИДИРУВ – ЛОЙИХАЛАШДАГИ ГЕОДЕЗИК 
ИШЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ. 
Режа 
V.19.1. Автомобиль йўллари ва уларнинг элементлари. 
V.19.2. Автомобиль йўлларини қидирув – лойиҳалашдаги геодезик 
ишларининг таркиби ва хусусиятлари. 
V.19.3. Йўлларни топографик харитада трассалаш усуллари, уларга 
қўйилган талаблар ва трассалашдаги дала топографо – геодезик ишлар.
Таянч сўз ва иборалар: 
йўл элементлари, геодезик ишларининг 
таркиби, доиравий эгрилар, бўйлама кесим, кўндаланг кесим.
 
V.19.1. Автомобиль йўллари ва уларнинг элементлари 
Ўзбекистон Республикасининг давлати томонидан рўйҳатга олинган ва 
рақамлар билан белгиланган йўлладан ташкил топган бўлади. Улар узунлиги 
ѐки айрим ҳудудлари халқ ҳўжалигидаги маъмурий аҳамияти ва вазифасига 
кўра (ШНҚ 2.05 – 07): 
-
Ҳалқаро аҳамиятли; 
-
Давлат аҳамиятидаги; 
-
Давлат ва вилоят аҳамиятидаги; 
-
Маҳаллий аҳамиятидаги турларига ажратилади. 


90 
Ушбу турлардаги автомобиль йўлларидаги ҳаракат шароити ва 
фойдаланиш вазифаси бўйича 
Ia, Iб; II, II; III, IV,
ва 
V
тоифаларга 
ажратилади. 
Халқаро аҳамиятдаги
(Ia, Iб тоифадаги магистрал) йўллар тезкор, 
давлатлараро боғланишга ҳамда транзит шаҳарларни айланиб ўтиш учун 
мўлжалланган, 
давлат 
ва
вилоят аҳамиятидаги йўлла
р 
II
ва 
III
тоифадаги 
юқори жадаллик ва ҳаракат тезлиги катта бўлмаган транспорт воситаларини 
ўтказиш ва маҳаллий транспорт воситаларининг ҳаракатига мосланган 
бўлади. 
Маҳаллий аҳамиятдаги
йўллар (
III, IV,
ва 
V
– тоифа) вилоят, туман 
марказлари, алоҳида ҳўжаликлар ва магистрал йўллар орасидаги транспорт 
ҳаракатини таъминлайди. 
Умумий фойдаланувчи барча автомобиль йўллари халқ ҳужалигидаги 
вазифа ва ўрнига кўра, турли ўлчамдаги транспорт воситаларини ўтказишга 
мўлжалланган. Шу жумладан, якка автомобиллар узунлиги бўйича – 12 м; 
автопоездлар ва ғилдиракли трактор поездлари – 24 м; кенг бўйича 2,5 м; 
баландликлари – 4 м қабул қилинган. 
Автомобиль йўллари, йўл ва автотранспорт хизмати иншоотларининг 
фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги йўл ҳақидаги қонун билан 
ҳимояланади ва амалга оширилади. 
Автомобиль йўллари ҳар қандай бошқа иншоотлар каби уч проекцияда: 
планда, бўйлама ва кўндаланг кесимда тасвирланиши мумкин.
 
Автомобиль йўлларининг ўқидан ўтган фазойи эгри чизиққа 
трасса
деб 
юритилади. Трасса проекциясининг чизмадаги тасвири 
трасса плани
дейилади. 
Планда – 
автомобиль йўллари мустақил трасса элементларидан-
тўғри чизиқлар, доиравий эгрилар ѐки клотоид эгриликларидан
иборат 
бўлади.
Тўғри чизиқлар 
киритма – Р,
бурилиш учларининг масофалари – S
деб 
юритилади. Киритмаларнинг ҳисоблаш тенгламаси қуйидагича: 
Р
1
=ЭБ
1
-ТБ 
Р
2
=ЭБ
2
-ЭО
1
 
___________________
 
Р
n
=ТО-ЭО
n
 
бу ерда, 
1, 2, n –
тартиб рақами; 
Трассанинг доиравий эгрилигининг элементларига: 
Θ
– бурилиш 
бурчаги, 
R
– радиуси, 
Э
эгрининг узунлиги
Т
–тангенс (урунма), 
Б
– 
биссиктриса ва домер 
Д
– узунлиги киради (19.1-расм). 
19.1-расм. Эгриларнинг элементлари: а) – доиравий эгрилар; 
б) – доиравий ѐрдамчи ўтиш эгрилиги 


91 
Автомобиль транспортини техник – иқдисодий мақсади ва ҳаракат 
тезлигини ҳисобга олгин ҳолда планда эгриларнинг минимал радиуси 
белгиланган: I – тоифа тезлик 150 км/соат, радиуси R=1000 м, II – тоифа 
тезлиги 120 км/соат, R=600м, III – тоифа тезлиги 100 км/соат, R=400м, IV – 
тоифа тезлик 60 км/соат, R=125 м ва V – тоифа тезлиги 60 км/соат, R=125м. 
Трассадаги эгрининг элементлари ўзаро тригонометрик ифодалар билан 
боғланган: 
Т=Rtg
2

;
Э
Б=
2
2
1


Cos
Cos
R





 


Ифодаларда 
а R πθ 
трассанинг узунлиги синиқ тангенциал (
S
) йўллари 
билан ўлчанганлиги учун унинг ҳақийқий узунлиги 
(L
тр
)
эгрилар бўйича 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир эгриликда домер қиймати ҳисобланади:
D=2T-Э 
Шунга кўра, трассанинг узунлиги 
L
тр 
=∑
S
-∑D, 
L
тр 
=∑Р+∑Э 
Текислик бўйича ѐйилган йўлнинг ўқининг вертикал текисликдаги 
чизмаси 
бўйлама кесим
дейилади. Жойнинг табийи қияликларида трасса 
ўқини юмсатиш мақсадида реълефнинг пастликларида грунтдан кўтарма ѐки 
баланд жойлари қирқилиб ўймалар барпо этилади. Барпо этилган кўтарма 
ѐки ўйманинг қошининг баландлиги трасса ўқилари ер баландлиги билан мос 
келмайди ва унинг фарқини ишчи баландлик 
(Н)
деб юритилади (19.2-расм). 
19.2-расм. Йўл пойининг кўтарма ва ўймадаги ишчи баландликларининг кўриниши
Қиялик ўзгариши натижасидаги бўйлама кесимнинг кескин синишини 
юмшатишда вертикал
 ботиқ 
ѐки
 қабариқ эгрилардан 
фойдаланилади. 
Йўлнинг бўйлама кесимининг элементлари келтирилган (19.3-расм). 


92 
19.3-расм. Йўлнинг кўндаланг кесими ва унинг элементлари: а) битта қатновли – бир 
тасмали йўл; б )икки қатновли – икки тасмали ва ўртадан ажратувчи поласали йўл. 
1 – йўл пойи (кўтармада); 2 – йўлнинг ѐқаси; 3 – йўлнинг қатнов қисми; 4 – йўлнинг ѐн 
қиялиги; 5 – кўтарманинг учи; 6 – йўлнинг чети; 7 – йўлнинг ўқи; 8 – йўлни ажратувчи ўқ; 
9 – йўлни қатнов қисмини ажратувчи ўқ; 10 – сув четлаштирувчи ариқча;11 – ѐнбағир 
қияликлари; 12 – йўлни ажратувчи тасма 
Турли тойифадаги йўллар учун грунт пойининг эни қуйидагича қабул 
қилинган: I – тоифа тўрт тасмали – 27,5 – 28,5 м, II – тоифа – 15 м, III – тоифа 
– 12 м, IV – тоифа – 10 м ва V – тоифа – 8 м. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish