В)Топографик план чизиш
− Чизма қоғозга берилган масштабда квадратлар тўри тузилади ва абрис
бўйича тафсилотлар туширилади;
− Хар бир квадратларнинг учларига ва реълефни характерли
нуқталарига аниқлиги 1 см гача яҳлитланиб баландликлари ѐзиб қўйилади;
− Улар орасидан горизонталлар берилган кесим баландлигида чизма
интерполяция ѐрдамида ўтказилади ва жойнинг топографик плани ҳосил
этилади (15.4-расм).
76
15.4-расм. Жойнинг топографик планини
III.16 – МАВЗУ: АЭРОТАСВИР ВА ЕР УСТИ ФОТОТОПОГРАФИК
ТАСВИР
Режа
III.16.1. Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир моҳияти.
III.16.2. Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир.
III.16.3.Суратларни дешифровка қилиш ишлари.
Таянч сўз ва иборалар:
фототопографик тасвирнинг, координаталар
тизими, аэротасвир, дешифровка.
III.16.1. Ер усти фототопографик ва аэрофото тасвир моҳияти
Ер усти фототопографик тасвирнинг
моҳияти жойнинг олинган
фотосуратлар бўйича нуқталарнинг координаталари аниқланашдан ва
жойнинг топографик планини ѐки сонли модели ҳосил этишдан иборат.
Тасвир олиш махсус асбоблар – фототеодолит, фотокамера, замонавий
сереофотокамераларда ва лазерли сканерларда бажарилади.
77
16.1-расм. Фототеодолит, фото камералар ва фототеодолит мажмуаси
Фототеодолит мажмуасига фототеодолит, ориентирлаш мосламаси,
масофа ўлчовчи рейка, теодолит, визирлаш маркаси, кассета, штатив ва
таглик киради (16.1-расм).
Фототопографик тасвир олиш ишларини бажариш учун жой ўрганилиб,
базис танланади. Базиснинг бир учи давлат тўрига боғланади.
III.16.2. Фототопографик координаталар тизими ва аэротасвир
Фотосуратлар қабариқ (стереоскопик) жуфтликни хосил этади. Бундай
жуфт суратлар ўзаро бир – бирини қоплаган стерео жуфтликни ташкил
қилади.
Фототопографик тасвирда расмда кўрсатилган координаталар тизими
қабул қилинган (16.-расм).
16.2-расм. Фототопографик тасвирдаги қабул қилинган координаталар тизими:
а) – геодезик кордината; б) – фотограметрик координата; в) – фотосуратдаги текис
координата тизими
Олинган фотосуратларнинг камерал ишлар махсус стерео асбобларда
қайта ишланиб жойнинг топографик тасвири ҳосил қилинади.
Аэротасвир олиш
фототасвир олишнинг бир тури бўлиб, сурат олиш
ишлари учвучи апаратларда, ер устида дала ўлчаш ишлари билан бирга олиб
борилади ва натижада топографик харита ҳосил қилинади (16.3-расм).
Картографик ишларининг масштабига кўра, сурат олишда турли фокус
78
узунлигига эга бўлган аэрофотоаппаратлар қўлланади. Суратнинг масштаби
қуйидагича аниқланади:
1/M=f/H
бу ерда,
М
– сурат масштабининг маҳражи;
Н
– сурат олиш баландлиги;
f –
аэрофотоаппаратнинг фокус узунлиги.
16.3-расм. Аэрофотоаппаратнинг тузилиши ва фототасвир олиш чизмаси:
1 – кассета; 2 – камера; 3 – объектив; 4 – бошқарув асбоби; S – тасвирнинг марказий
проекцияси; f – фокус узунлиги ; H – сурат олиш баландлиги
Ҳозирги кунда аэро тасвирда замонавий рақамли сенсор АDS40 ва
аэрофотокамералар RC – 30 амалиѐтга кириб келган (16.4-расм).
16.4-расм. Замонавий
рақамли сенсор
АDS40 ва
аэрофотокамера
RC – 30
Аэротасвир олишда учувчи апаратлардан чизиқли иншоотларда
маршурутлар бўйича, майдоний иншоотларда паралел ва кўндаланг
маршурутлар бўйича ўзаро кетма – кетликда аэросуратлар олинади. Тасвирга
туширилган аэросуратлар ўзаро бўйлама бўйича 60%, кўндалангига 20 – 40%
қопланишлари талаб этилади (16.5-расм).
79
16.5-расм. Майдоний ва маршрутли аэротасвир олиш
Аэротасвирдаги аэросуратларда
тўғри бурчакли фотограмметрик
координата тизими
қабул қилинган (16.6-расм).
16.6-расм. Аэросуратларда қабул қилинган фотограмметрик координата тизими:
а – фазодаги; б) – фотосуратдаги.
Do'stlaringiz bilan baham: |