II.13.3. Дала ўлчаш ишларини қайта ишлаш (камерал ишлар)
Камерал ишларни
бажариш қуйидаги тартибда олиб борилади:
1. Далада ўлчанган маълумотлар (бурчаклар, масофалар) махсус
жадвалларга қаламда кўчирилади;
2. Маълумотлар махсус тригонометрик микрокалькулятор ѐрдамида
қайта ишланади ва полигон томонларининг горизонтал қўйилиш
миқдорларини ҳисоблаш журнали тўлдирилади.
3. Берилган биринчи таянч нуқталарнинг координаталари бўйича
қолганлари ҳисобланиб, таянч нуқталар координаталарининг қайдномаси
тўлдирилади;
Координаталар қайдномасини тўлдириш қуйидаги ҳисоблашлардан
таркиб топган:
– Бурчак ўлчаш ишларини тенглаш;
– Томонларнинг дирекцион бурчаклари ва румбларни ҳисоблаш;
– Томонларнинг горизонтал проекцияларини ҳисоблаш;
– Полигон учлари координаталарини аниқлашдан иборат бўлади.
Ушбу қайта ишлаш ҳисоблашларини келтирилган ѐпиқ полигондаги
ўлчаш натижаларининг мисолда кўриб чиқамиз:
1) Ёпиқ полигоннинг ўлчанган бурчаклари тенгланади:
а) Барча ўлчанган ички
бурчакларининг йиғиндиси
ҳисобланади:
Σβ
ў
=
б) Полигоннинг назарий бурчаклар йиғиндиси аниқланади:
бу ерда,
n
– полигон ички бурчакларининг сони.
в) Бурчакларнинг боғланмаслик ҳатоси ўлчанган ва назарий бурчаклар
йиғиндиларини фарқи орқали топилади:
г) Йўл қўйишимиз мумкин бўлган ҳатолик миқдори аниқланади:
Автомобиль йўлларини лойиҳалашда трасса бўйлаб ўтказилган теодолит
йўлларида ушбу миқдор қуйидагига тенг:
д) Ўлчанган ва чекли хатолик қуйидаги шартни бажариш керак:
63
Ифодада келтирилган шарт бажарилганлиги учун ўлчанган бурчаклар
миқдорига тескари ишора билан тарқатилиб чиқилади ва ўлчанган бурчаклар
тўғриланиб кейинги устунга ѐзилади.
2. Полигон томонларининг дирекцион бурчаклари ва румбларини ҳисоблаш:
е) Полигон томонларининг дирекцион бурчаклари қуйидаги тенгламадан
аниқланади:
бу ерда,
–мос равишда n-томонининг дирекцион бурчаги;
–
полигон томонлари оралиғидаги тузатилган ички бурчак миқдори.
Мисол:
Агар ҳисобланган дирекцион бурчакнинг миқдори 360°дан катта бўлса,
унинг миқдоридан 360° ни айириб ҳақиқий қиймати ҳосил қилинади.
з) Дирекцион бурчагидан румб бурчакларига ўтишда ориентирлаш
бурчакларининг боғланишларидан фойдаланилади.
Полигон учларининг координаталарини берилган дастлабки
X
ва
Y
бўйича қуйидаги тенгламадан ҳисобланади:
бу ерда,
- мос равишда
X, Y
координаталарнинг орттирмалари
ифодаларда
d
– полигон томонларининг узунликлари;
r
– томонларнинг румб
бурчаги.
Орттирмаларнинг ишоралари румб миқдорига кўра, белгиланади.
Координаталар тўрини чизиш қуйидаги тартибда бажарилади:
1. Абсисса ва ордината ўқининг энг катта ва энг кичик қиймати бўйича
худуднинг ўлчами аниқланади ва тасвирнинг масштабига кўра, чизма
қоғозининг ўлчами топилади.
2. Худуднинг ўлчами ҳисобланади:
Х
max
–Х
min
=156,80 м;
У
max
–У
min
=299,93 м.
64
Шундай қилиб, ҳисобга кўра жанубдан шимолга қараб 157 м ва ғарбдан
шарққа − 300 м ҳосил қилинди.
Танланган масштаб, мисол учун 1:10 00 бўлса, қийматлар яҳлитланган
ҳолда мос равишда 16 см ва 30 см тенг бўлади.
3. Натижа асосида, олинган масштабга чизмани сиғдириш учун А1
форматда ўлчам танланади. Танланган форматдаги оқ қоғознинг
бурчакларидан диагоналлар ўтказилади. Диагоналлар кесишган нуқтадан
юқоридан 5 см ва четлардан 3 см қолдириб, тўғри бурчак ҳосил этилади.
4. Ҳосил қилинган тўғри бурчакда пастдан юқорига ва чапдан ўнга
қараб, ҳар 10 см дан белгилаб чиқилади ва тенг миқдорлар бирлаштирилиб
координата тўри тузилади (амалиѐтда координата тўрларини тузишда махсус
асбоблар: икки перпендикуля чизиғичдан ташкил топган координатограф,
махсус Дробишев чизиғичи ва масштабли чиғиғичга эга бўлган
штангенциркульдан фойдалинилади).
5. Тўрлар координаларнинг яхлитланган 10 см га тенг миқдорда
Х, У
қийматлари рақамланади ва уларнинг мос қийматлари чизмада белгиланади.
6. Ҳосил қилинган координаталар тўри бўйича теодолит йўлининг
бурилиш нуқталари (таянч нуқталар) қоғозга туширилади. Нуқталар бир –
бири билан кетма – кетликда туташтирилиб теодолит йўллари ҳосил
қилинади.
7. Абрис маълумотлари асосида теодолит йўлини кесиб ўтган ва
атрофидаги барча тафсилотлар чизмага туширилади. Тафсилотлар ―Условные
знаки для топографических планов масштабов 1:5000, 1:2000, 1:1000, 1:500‖
кўрсатилган ва амалиѐтда қабул қилинган белгиларда кўрсатилади.
65
Do'stlaringiz bilan baham: |