4. Электростатик зарядлар ва яшин қайтаргичлар.
Бир қатор материаллар ўзаро ишқаланиш натижасида электростатик зарядлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Бу ҳолат айниқса, сунъий толалардан тайёрланган матоларда кучли бўлади. Қўруқ ва мўътадил иқлим шароитида жуда катта, бир неча минг вольт кучланишлар ҳосил бўлиши мумкин.
Саноат корхоналарида ҳосил бўладиган электростатик заряд ҳавонинг намлиги, қўрилмаларнинг электр ўтгазувчанлиги натижасида ерга ўтиб кетиши таъминланади.
Баъзи ҳолларда, ҳавонинг намлиги кам бўлганда ерга уланмаган қисмлар йиғилган электростатик заряд учқун чиқариб ёнувчан газ ёки суюқликлар парлари билан аралашиб портлаш вазиятини келтириб чиқаради.
Бу хавфни бартараф этиш учун ёнувчи моддалар сақланадиган идишлар, щестерналар, ёнилғи ташувчи баклар ерга уланади. Чақмоқ чаққан вақтда атмосферада 150000000 В. кучланиш 200000 А. ток кучи пайдо бўлади. Демак, бу каби кучланишни бартараф этиш асосан яшин қайтаргичлар ёрдамида амалга оширилади. Агар бу ҳолатнинг олди олинмаса биноларда ёнғин пайдо бўлиши мумкин.
Яшин қайтаргичлар асосан устун, яшин тушиш қурилмаси, ток ўтгазгич ва ерга уланган қисмдан иборат бўлади. Яшин қайтаргичларнинг 2 хил тури мавжуд.
1. Стерженсимон
2. Троссимон
Бу устуннинг муҳофазалаш хусусияти унинг электр токининг яшин ўтгазувчанлиги ва ерга чуқур ўрнатилган металл қисмлар орқали яшинни ерга ўтказишга асосланган.
Стерженсимон яшин қайтаргичлар муҳофазаланаётган объект эгаллаган майдонга қараб бир ёки бир нечта бўлади.
Троссимонлар эса, бино устига тортилган бир ёки бир неча диаметри 36 мм. дан кам бўлмаган симлардан иборат бўлиб, бир қисми ерга улаб қўйилади.
Назорат учун саволлар.
Электр токи одам танасига қандай таъсир қилади?
Термик, электролитик ва биологик таъсирларни изоҳлаб беринг?
Одамнинг ток урганда шикастланиш неча даражада бўлади ва уларни изоҳлаб беринг?.
Клиник ва биологик ўлим холатларини изохлаб беринг?
Электр токининг танага таъсири натижасида қандай ҳолатлар кўзатилади?
Электр токидан ҳимояланиш одамни қурилмалар билан қан- дай боғланганлиги билан баҳоланади. Мавжуд схемаларни изоҳлаб беринг ва ток кучини аниқлаш формулаларини кўрсатинг?
7. Электр токидан шикастланганда биринчи ёрдам турлари нималардан иборат?
8. Электр токидан жароҳатланишни олдини олиш қандай ташкил қилинади?
9. Ҳимоялавчи асбоб ва ускуналарни айтиб беринг?
10.Электр токи билан ишлаганда қандай ёнғинга қарши тадбирларни эътиборга олиш зарур?
12.Яшин қайтаргичлар қандай вазифаларни бажариш учун мўлжалланган?
Адабиётлар.
1. Безопасность жизнедеятелности. Под. ред. С. В. Белова, М, Высшая школа, 2002.
2. Ғ.Ё.Ёрматов, Ё.У.Исамухамедов, Меҳнатни муҳофаза қилиш, Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2002
3. Х.Рахимова. А.Аъзамов. Т.Турсунов. Меҳнатни муҳофаза
қилиш, Тошкент, Ўзбекистон, 2003.
4. П.А.Долин Справочник по техники безапосности. Москва,
Энергоатомиздат,1985.
5. Ў.Йулдошев, У.Усмонов, О.Қудратов. Меҳнатни муҳофаза
қилиш, Тошкент, Меҳнат, 2001.
6. О.Қудратов, Т.Ғаниев. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Тошкент, Меҳнат, 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: |