Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштиришва телекоммуникация технологиялари қЎмитаси



Download 1,39 Mb.
bet14/16
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247934
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
kompyuter xonasiga qo'yiladigan talablar

III.9-расм(Қидирув тизими)

IV МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ


1 «Мехнатни мухофаза қилиш» фани олдида турган вазифаларни мувофақиятли хал этиш учун техника, иқтисодиёт, мехнат гигиенаси, физиологияси ва психологияси, мехнатни илмий ташкил этиш саноат эстетикаси ва бошқа сохалардаги мутахасисларнинг биргаликда хамда келишган холда ишлаши талаб этилади.
2 Хаётий фаолият хавфсизлиги-инсон фаолиятининг барча жабхаларидаги хавфли ва зарарли омиллардан тортиб инсон химояси (мухофазаси назарияси ва амалиётини ўз ичига олувчи илмий билимлар сохаси саналади.
Инсон доимо турли хавф-хатарлар мухитида яшаб келган. Хаётнинг давомийлиги ибтидоий инсон учун тахминан 25 йил хаётий фаолият хавфсизлиги интеграл кўрсаткичи хисобланади.
Тараққиёт олға одимлаши кўламига қараб, инсон хаётий хавфсизлик даражаси доимо ўсиб борган. Хозирги пайтда ўта ривожланган мамлакатларда хаётнинг ўртача давомийлиги 77 йилни ташкил килади.
Фан ва техника тараққиёти, ижтимоий – иқтисодий хавфсизликни ошириб, шу билан бирга ахоли саломатлиги учун бўлганидек, атроф-мухит учун хам хавфсизликнинг янги турлари вужудга келишига олиб келди.
Бутун жахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хозирги пайтда бахтсиз ходисалар оқибатидаги ўлимлар юрак-томир ва онкологик касалликлардан кейин 3-ўринда туради.
Агар касалликлардан, асосан катта ёшдаги кишилар хаётдан кўз юмса, бахтсиз воқеалар натижасида эса мехнатга лаёқатлилар асосан халок бўлади.
Шикастланиш – 2 ёшдан 41 ёшгача бўлган инсонлар ўлимининг асосий сабабидан хисобланади.
Хаётий фаолият – инсон организмидаги мураккаб биологик жараён бўлиб, саломатлик ва мехнатга лаёқатни сақлаш имкониятини беради.
Мехнат мухофазаси борасида асосий вазифалар – ишлаб чиқариш жарохатлари, касбий хасталикларнинг олдини олиш хамда бутун дунёда мехнат шароитларини яхшилашдан иборат. Мехнат мухофазасининг хуқуқий масалалари давлатимизнинг Асосий қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан тартибга солинади. Конституция фуқаролар хуқуқ ва мажбуриятларини, мехнат ва дам олиш хуқуқларини, кексаликда моддий таъминотга ва мехнатга лаёқатсизлик холатида нафака тўловлари хамда давлат ижтимоий суғурта маблағлари эвазига тўловлар хуқуқларини белгилайди. Замонавий шароитда фавқулодда вазиятларда хаётий фаолият хавфсизлигигахимояланишнинг 3 асосий усулини жорий этувчи тадбирлар мажмунини амалга ошириш йўли билан эришилади.
- ахолини хавфли ва зарарли омилларнинг ноқулай таъсир таваккали мавжуд жойлар (туманлар) дан эвакуация қилиш;
- ахоли томонидан индивидуал химоя воситалари, шунингдек тиббий профилактика воситаларидан фойдаланиш;
- жамоа химоя воситаларидан фойдаланиш.
Компьютер хонасига талаблар
Хонани шифти оқ кўк фон билан оқланиши ва деворлари эса яшил рангга оқланиши керак. Бу ранглар офтоб нурланишини бизга ранг иқлимини яратиб беради. Хоналарга қўйилган талаблар ишчи мухит ишчининг (оператор) иш жойи ташқи мухит факторлари йиғиндиси бўлиб улар қуйидаги ишлардан иборат: физик, химик, биологик, ахборот, социал-психологик ва эстетик факторлар ташқи мухит хоссалари бўлиб операторга таъсир этади. Ишчи мухит турлича бўлиши мумкин: иш жойида хаёт фаолиятини таъминловчи воситалар операторнинг талаб этилган мехнат қобилияти шароитини хосил қилади ва уни нохуш факторлар таъсиридан химоя қилади.
Ходимлар самарали фаолият кўрсатиш учун шароит яратиш ва техник воситаларни ишлаш учун хоналар ёруғ, тоза, товуш ва тебранишдан изоляцияланган холатда лойихаланади. Шкаф ва деворлар товуш ютувчи плиткалар билан қопланиши мақсадга мувофиқдир.
Хона харорати оптимал хароратда 21-230С да оптимал намлик 40-60 %, чанг концентрацияси 0,2 Мг/м3 дан ва чанг максимал заррача ўлчаш 3 Мк дан ошмаслиги лозим. Хоналарда бундай шароитни ушлаб туриш мақсадида, хоналарни хаво алмаштириб туриш кўзда тутилади.
Операторнинг ишчи жойини ташкил этиш
Операторнинг камфорт ишлашига операторнинг иш жойини ташкил этилганлиги, ахборотнинг кўрсатиш манбаи ва машинанинг бошқариш органлари таъсир кўрсатади. Улар шовқин чиқармаслиги ва иш жараёнида дискомфорт хисини ўйғотмаслиги, инсон учун максимал қулай бўлиши керак.
ЭХМ оператори комфорт шароит билан таъминлашнинг асосий йўли уни ишчи жойини ташкилаш киради. Бунда хар нарсага эътибор бериши керак кўзга кўринмаган кичкина нарса хам узоқ давомидаги жараёндан кейин дискомфорт келтириб чиқариши мумкин ва касаликларга олиб келиши мумкин .
Операторнинг узоқ вақт давомида монитор ортида ўтириши натижасида кўриш апаратининг зўриқиши, ишдан қониқмаслик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши чарчоқ ва кўз, бўйин, бел, қўларда оғриқлар сезила бошланади .
ЭХМ операторининг иш жойи дейилганда техник манбалар ва ёрдамчи қурилмалар билан жиҳозланган конкрет ишлаб чиқариш масаларни ечишга мўлжаланган “оператор-одам” иш фаолияти билан шуғуланадиган худуд тушинилади .
Иш жойни меҳнат ҳавфсизлиги қоидалари ва стандартлар талабларига мос равишда жиҳозлаш керак .
Иш жойи элеменларини жойлаштиришда куйдагиларга эътибор бериш керак оператор одамнинг ишчи позаси операторга керакли ҳаракатларни амалга оширувчи жой оператор ва ускунани боғловчи жисмоний, кўриш ва эшитиш алоқаси ишчи жойидан ташқарини кўриш имконияти ёзиш хамда оператор томонидан ишлатиладиган хужжатларни сақлаш имконияти.
Ускунанинг ташқи ва конструктив кўринишини жиҳозлаш минимал чарчаш учун шароит яратади. Иш мебелининг конструкцияси ГОСТ 12.2.032-78(9), ГОСТ 2226976(10) талабларига мос тушувчи ишчининг бўйига қараб созланадиган ва қулай дозада турадиган бўлиши керак. Операторнинг иш жойини тўғри ташкил этилганида унинг меҳнат унумдорлиги 8-20% ошади.
Комьютер ўрнатиладиган хонага комьютер сонига қараб туриб қуйидаги талаблар қўйилади: ахборотлаштириш, бу тингловчиларни ёки ишловчиларнинг компьютерда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш билан бажарилади. Шунинг учун компьютер хонасида 2 тадан 5 тагача компьютер ўрнатилиши мумкин. Шунинг учун компьютер хонасини ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак (3х6х2,8 м).
Иш жойининг ёритилганлиги
Иш жойини лойихалаш вақтида сунъий ва табий ёритиш масаласи ҳал қилиниши керак. Ёритиш нафақат ишлаб чиқариш масаларини хал қилиш балки у ишлаётган одамнинг психологик хамда физик холатига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш жойларидаги рационал ёритганликка кўйилган талаблар:
ёруғлик манбаи ва ёритиш тизимини тўғри танлаш .
Ишлаб чиқариш тепалигларини керакли даражадаги ёриғлик даражаси билан таъминлаш.
Кўзни оладиган ёриғликни чеклаш
бўликларни йўқотиш, текис ёриғликни ташкилаш
ёруғлик оқимининг вақтида тебранишини йўқотиш ёки чеклаш
керакли даражадаги ёритилмаганлик оқибатида ва кўриш холатининг зўриқишида бажарилётган иш давомида кўзнинг чарчаши кучаяди умумий ишлаши ва ишлаб чиқариш унумдорлиги тушиб кетади ва хаттолар сони кўпаяди.
Иш жойидаги ёритганлик гигиеник талабларга биноан мехнатнинг кўриш шароитларига тўғри келиши керак. ГОСТ 12.01.006-84 (11 ) га биноан дисплей билан ишлаш вақтида ёритилганлик 200лк хужжатлар билан ишлаш пайтида 400лк бўлиши керак .
Тарқатилган ёритишдан, шифтларнинг, деворларнинг, ускуналарнинг оч рангларга бўяш қўланилади .
Операторнинг кўриш майдонида ёруғлик майдони бўлса тўғри ялтираш, кўриш майдони ичида қайтарадиган ёруғлик текисликлари мавжуд бўлса қайтарувчи ялтираш дейилади .
Тўғри ялтирашни кўриш майдонидан ярқилаган ёруғликни 60 см камайтириш йўли билан камайтириш мумкин. қайтарувчи ялтирашдан эса ёруғликни тарқатувчи манбалар хамда полировка қилинган текисликлар ўрнига матовий ишлатиш йўли билан камайтириш мумкин. Экран мониторидаги бликларни камайтириш учун тасвирни конрастлигини кучайтирувчи ва бликларни камайтиртирувчи экран филтирларидан фойдаланиш керак ёки антиблик қопламаси мавжуд мониторлардан фойдаланиш зарур.
Ёруғликни турини танлаш мухим масала хисобланади (табий ёки суъний). Таъбий ёруғликдан фойдаланиш кўп камчиликларга эга :
ёруғлик тушиши фақат бир томондан ёруғликни вақтда ва хажмда бир хил бўлмаганлиги равшан қуёш нурларининг кўзни олиши ва бошқалар.
Суъний ёруғликдан фойдаланиш юқоридаги камчиликларни бартараф этади ва оптимал ёруғлик режимини яратишга ёрдам беради. Лекин ойналарсиз иншотлардан фойдаланиш инсонларда ўзига ишончсизлик ва уялувчанликни келтириб чиқаради. Тўғри ёруғлик узатишни ташкил этиш учун қуёш нурларига яқин суъний ёруғликни танлаш керак .
Стол ва стулларга талаблар
Компьютер хонасида стол ва стуллларга талаблар мавжуд бўлиб стол баландлиги ердан 68-77 см бўлиб, стуллар эса айланувчан бўлиши керак ва орқасида суянчиғи бўлиши керак. Чунки стол стуллар ўз габарити билан тўғри келмаса фойдаланувчи тезда чарчаб қолади. Стол ва стуллар шундай жойлаштирилиши керакки, улар инсонларга туриб юришга халақит бермаслиги керак. Бундан ташқари, операторлар бемалол ҳар бир операторлар олдига бориб бирга ишлай олиши керак.
Иш жойининг конструктивиги ва элеменларининг жойлашинуви (ўтирғичлар, ахборотнинг кўрсатиш, бошқариш органлари)антропометрик, физиологик ва психологик талабларга хамда ишнинг характерига тўғри келиши керак .
Шундай конструкцияланган иш жойи мотор майдонидан ташқаридаги бажарилиши қийин бўлган операцияларни бажариш имконини беради . Ахборотнинг кўрсатиш манбалари бу холда ЭХМ нинг дисплейи СНиП 2.01.02-85 (5)га тўғри келади .
Кўзга тушаётган нагрузкани камайтириш учун дисплей эргономика нуқтаи назаридан оптимал ўрнатилиши керак, дисплейнинг тепа бурчаги кўз билан бир текисликда бўлиши керак, экрангача масофа 28-60 см бўлиши керак. Экранинг милтилаши мил>70 Гц бўлиши керак .
Антропометрик мос тушиши операторнинг иш бораётган вақтда фазода, кенгликда тананинг жойланиши имконияти ва турли позани эгаллаши назарда тутилади. Бу масалани хал қилиш учун биринчи навбатда бошқариш пулpти асбобларидан операторнинг оёғи бориб етадиган зона аниқланади. Бу мос келишини таъминлаш қийинчилик билан эришилади, чунки хар бир кишининг антропометрик кўрсаткичлари турлича. Ўрта бўйли кишини қониқтирган ўриндиқ, баланд ёки паст бўйли бўлган кишига ноқулай бўлиши мумкин.
Хавфсиз фаолият кўрсатиш мақсадида инсон танаси ўлчамлари қуйидаги холатларда хисобга олинади:
— полдан ёки иш майдонидан, машиналар ишлашини назорат қилиш, тўғрилаш зонаси, сигнализация ва назорат асбобларига бўлган сатхни оптимал баландлигини ўлчашда.
— баландликда қўлда бошқариладиган машиналар фронтини жойлаштиришда, айникса авария органларининг пухта жойлаштиришда.
— бошқариш органларини шакли ва ўлчамларини танлашда.
Машиналарни лойихалашда инсон антропометрик кўрсатгичларни тўғри танлаш учун ўзини топография қилиш усули ёки моделлаш усули қўлланилади. Ўзини топография қилишда инсон ишчи танасини турли холатларини схематик Конструкциялаш ва ишчи бажарадиган ишлар ва операциялар билан боғлаш киради. Моделлаш усулига инсон фигурасини хажмий ва текисликда моделлаш киради. Инсоннинг антрапометрик қуйидагича: ўртача баландлиги 1 метр 72 см, елка кенглиги 39 см, қўллар ёйилмаси 160 см агар бу антропометрик ўлчовлар хисобга олинмаса операторлар иш пайтида бир-бирига халақит бериши мумкин. Шунинг учун антропометрик ўлчовларни хисобга олиш катта ахамиятга эга.
Монитордан инсоннинг кўзигача бўлган оптимал масофа.
Монитор кўздан озгина пастроқда ва 50 см дан кам бўлмаган масофада жойлашиши керак. Монитор ва кўз орасидаги масофа 80 см гача бўлиши тавсия қилинади, бу масофа кичик бўлса инсоннинг кўзи тез чарчайди. Мониторни дизайни ва рангги ўзига эътиборни жалб қилмаслиги керак. Шунинг учун мониторнинг сирт томонида хар хил реклама ёпиштиргичлар бўлмаслиги керак. Мониторнинг экрани зангори ва кўк рангларга бўялиши мақсадга мувофиқ хисобланади. Чунки бу ранглар инсон кўзига энг яхши ранглардан хисобланади.
Қисман манитор олдидаги ўтириш хавфсизликни ва камфорт иш жойини рационал ташкил этиш лозим. Фойдаланувчи усул асосий хавфсизлик видиоманитор экран дисплейдан чиқади деб бўлмайди. Энг кучли нурланиш одатда маниторни ён ва орқа томонидан хам тарқалади. Шунинг учун фойдаланучи жойини барнеча кампьютр қарама-қарши турган жойда ундан хам ёмони орқама-кетин жойлаштиришдир. Видеоманитор хиллари орасидаги тавсия этладиган орадаги масофа 2 м дан кам бўлмаслиги ва ён томондаги масофа 1,2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Кампьютерлар жойлашган хона етарли даражада кенг ва доимий равишда хавоси алмашиб туриши керак. Битта дисплей учун минималь стандарт норма 6м ни, минимал хажим эса 20 м ташкил этиши керак.
Дисплей олдида ишлаганда хонани ёритилиши яхши бўлиши ва имкони борича табиий кундузги ёритилишга яқин бўлиши керак. Ёритиш учун дисплейга яқин жойлашган люминицент лампочкалардан фойдаланиб бўлмайди. Бу стробактик эффект деб,ташучи пайдо бўлади ва дисплей экранда маълумотни бузувчи эффектни пайдо бўлишига олиб келади.
Ёритишни энг мақбул усули галтен нурланишли манбадир. Америкалик олимларнинг ҳам фойдаланувчиларга тавсияси диққатга лойиқдир;

  1. Дисплей экранига яхши химоя филтири ўрнатиш, тўрли филтирлардан фойдаланманг.

  2. Экран ўз сатхидан 20 см пасда ва кўздан 65см масофада бўлиши керак(агар шу яқиндан ёки кўрсангиз хам дисплей билан бурнигизни унинг яқинига олибориб ишламанг, хатто бурин хам зарар кўриши мумкин).

  3. Экранни ойнага нисбатан тўғри бурчак холида ўрнатинг.

  4. Экраннинг ёритиш хонанинг ёритишига тенг бўлиши керак(тахминан 500-700 лк) ёрқин люменсент нурдан сақланиш

  5. Ёрқин фонда қора харифлар осон ўқилади.

  6. Ҳар 10 минутда нгигохни экрандан бошқа томонга олинг.

  7. чернавикдан мълкмотни ШКга киритишда уни экран яқнроқ жойга қўйинг.

  8. кўзга дисплей ёнида ишлаганда алохида кўзойнак лозимлигини кўз доктори билан гаплашиб кўринг.

(масалан перфорировамний ойнак)
Барча нурлантиришларни яхши ютувчи айрим ўсимликлар бор. Улар кўпгина нурланишларда улар жуда зўр ривожланади. Шунинг учун кўпгина офисларда хонани безаш учун эмас, балки нураланиш камайтириш учун хона ўсимликлардан фойдаланишади. Шунинг учун ушбу тавсия кампьютердан фойдаланувчилар учун бериш мумкин. Умуман хулоса шуки:
1. Экранни липпиллаши ва яркираш, яқинда ёмон кўриш, асаб стрессларива асабийликка олиб келади.
2. Паст частотали майдон нур касалликлари, стресслар, хомиладорларни бузилишлар билан ўтишга, репродуков функцианал бузилишга ва ёмон шароитли ишлар пайдо бўлишига олиб келади.
3. Электрон майдон хужжатларини ўзгартириш ва ривожланишни тўхтатишга олиб келади. Бу кўзнинг хуристалини хиралашиш-катаракта келтириб чиқариш мумкин.
Компьютер билан ишлаганда чарчаш сабаблари.
Компютер билан ишлаш вақтида инсон қуйидаги факторлардан чарчайди:

  • экранинг меъёридан ортиқ ёруғлиги

  • контраст ва фон ўртасидаги аниқлиги

  • компьютерда ишлаш пайтидаги иссиқликдан нурланиши

  • компьютерда нурланишнинг инсонга таъсири

  • компьютер бузуқлиги

Компьютердан нурланишнинг олдини олиши учун химоя фильтрларидан фойдаланилади.
Шундай қилиб, манитор бутунлай халқаро стандарт MPR-2 (LOW radiation дисплейлари) талабларини қониқтирганда ҳам, уни нурланишда қўшимча ҳимоя керак бўлади. Бу тўғрисида таклифлар жуда кўпдир.
Америкалик мутахасислар, масалан, экранда қўл чўзилгандагина бўлган масофада жойлашишни маслахат берилади, кўшни маниторалар 222,8 масофада жойлашиши лозим. Энг эффектли (фойдали) восита ривожланган дунёда тан олинган экран қисми фильтрларидир. Маниторлар учун ҳимоя фильтрлари қуйидаги турларда бўлади.

  1. Турли фильтрлар- амалда электромагнит нурлардан ва статик электрдан ҳимоя қилмайди, бундан ташқари суръатнинг контрастлигини камайтиради. Лекин улар ташқи ёрқинликда ва экранни бикирлашидан ҳимоя қилаади, бу кўз учун катта аҳамиятга эгадир.

  2. Пленкали фильтрлар статик электрни тўсмайди паст частотали электромагнит майдонидан деярли химоя қилмайди, лекин суръатни талбанинг конрастлигини ортиради, ультрафиолет нурланишларни бутунлай ютади ва ренген нурларини камйтиради. Яшиндан фақат полеризация пленкали фильтрлар ҳимоя қилади. Энг таниқлийси Poloroid фирмасининг пленкали фильтрлардир (СР 50): уларни кўплари суръатни контрастлиги ва аниқлийлигини оширади. Лекин ҳақиқатда шуни такидлаш керакки, полеризация фильтрлари полеэфир симолалар остида тайрланади. Бу материал юқори даражада мустахкам эмас ва узоқга чидамайди ва тез физик қоришиш ва тузилишига олиб келади. (Пленка Poloroid СР 50 фильтрларни универсал ишлашини поляризация фильтрлари билан чалкаштириб бўлмайди. Кейинги фильтрлар ҳам статик ва электромагнит майдонлардан ёмон ҳимоя килмайди).

  3. Шиша фильтрлар энг кенг таркалгандир. Улар бирнеча модификациясида бўлади.

1. Оддий шиша фильтрлар, одатда осиёда ишлаб чиқилган (Defender GL14 В, Optikal Class) ўзини эффективлиги билан таҳминган турли филътрларга тенгдир. Уларни кўплари сифат сертификати ва бошқа хужжатлар билан таъминланмайди.
2. Ерга уланиш шиша филътрлар сезиларли даражада эффективдир: улар қисман статик зарядни камайтиради, электромагнит майдон, улътрабинафша нурлари кучини камайтиради, суръат контраситлигини оширади. Бу филтлар жуда автоматлашгандир.
3. Тўлиқ ҳимояни шишали фильтрлар (Ergoster Xenium Vnus) – одатда, юқори сифатли маҳсулотдир, оптик ойна асосида кўп қатламли махсус ўқламалар билан тайёрланган, ўзида полиризация филътрни ҳам мужассам этган. Бу филътрлар ультрафиолет нурларини, статик майдонларни бартараф этади кўп даражада электромагнит майдон ва рентген нурланишларини камайтиради. Суратда сакрашлар бўлмайди, суратни контрастлилиги ошади, лекин бу фильтрлар жуда қимматдир.
4. Россия федерациясида ишлаб чиқилган фильтрлар шишали фильтрлар (Glibol Shield ва Dejended Ergon фильтрлари) улар ҳам тўла ҳимоя синфига мансуб. Ўзини характеристикаси билан хорижий фильтр намуналардан қолишмайди, 2-3 маротаба арзон, нисбатан янги фильтрлар уларни сифати кўпгина техник хулосалар ва сертификатлар билан тасдиқланган, улар меҳнат принципи паст ИТИ тестдан ўтказилган, швецил нурланишдан ҳимоя ва кўрсаткич воситалари эргономикаси ИТУ дан ҳам синовда ўтказилган режим Давлат Стандарти сертификати ва гигиена сертификатига эга.
Компьютер хонасида хамма жиҳозлар электр токида ишлайди. Шунинг учун электрдан шикастланишига учраш мумкин.
Агар электр токи қурилмасининг корпуси ерга уланмаган бўлиб, фазага тегиб қолса, у холда одамнинг бундай корпусга тегиб кетиши битта фазага уланиб қолиши билан баробардир. Бу холда одам орқали ўтадиган ток тенглама ёрдамида аниқланади. Пойафзал полнинг ва симлар изоляциясининг ерга нисбатан қаршилиги кичик бўлганда бу ток хавфли қийматларгача катталашиши мумкин.
ушбуга
Масалан, Rпа=0, Rп=0, Rиз=50000 Ом, R0=1000 Ом, U1=1000 В бўлганда эга бўламиз:
I0=
Бундай ток одамни халок этади.

Корпусга тегиб кетган одамга таъсир қиладиган, яъни тегиш кучланиши деб аталадиган кучланиш қуйидагини ташкил этади:


UT=I0R0=0,22 1000=220 В
Агар корпус ерга уланган бўлса у холда одам орқали ўтадиган токни ушбу ифодадан аниқлаш мумкин (Rпа= Rп=0 бўлган хол учун),
А:I0=
Бу ерга Rеу – корпусни ерга улагичнинг қаршилиги, Ом. Rеу=4 Ом бщўганда, одам орқали ўтадиган ток қуйидагига тенг бўлади:
I0=
Бундай ток одам учун хавфсиздир.
Бунинг олдини олиш учун компьютерларни ерга улаш талабларига амал қилиш шарт. Хамма компьютерларда электр тармоғига улаш учун махсус система ишлатилади ва унда “0” улаш химояси қўлланилган. “0” га улаш химояси бу “0” симини корписларга боғлаш ва хар хил иссиқликда ишлайдиган автоматларни ишга туширувчи системадир. Химояловчи ерга улаш қурилмалари 2 хил:

  1. Контурли ерга улаш

2. Ташқарига чиқарилган ерга улаш – бу усул кўпинча уловчи асбоб-ускуналар турган жойдан ташқарига чиқариб маълум бир майдончага тўпланиб ўрнатилади. Ерга улашнинг бу тури асосан кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларда ишлатилади. Бунинг афзаллиги шундаки, электрод вазифасини бажарувчи қозиқларни ерга қоқиш учун қаршилиги кам бўлган ерларни танлаш имкони бор.
Электр токидан зарарланган инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш.

  • Шикастланган одамни электр токи таъсирида бир неча усуллар билан халос қилиш мумкин.

  • Агар ток урган хушидан кетган бўлса унга медицина ёрдамини кўрсатиш

Ёнғин чиқиш сабаблари.
Электр токларини қисқа туташуви натижасида кучланиш ортиб қизиш юзага келади. Натижада ёнғин чиқиш хавфи туғилади. Бу ёнғин чиқиш сабабларидан бири хисобланади. Хоналарнинг ёнғинга қарши тоифасига қараб бўлинади. Агар ёнғин чиққан пайтда оператор дархол ёнғинни сабабини билиши ва уни бартараф этиш усулларини кўриши лозим.
Бунинг учун электр токидан ёнғин чиққан бўлса линияни электр токидан узиб, сўнг ўчиришга киришиш керак. Шу билан биргаликда ўт ўчирувчи гурухларга хабар қилиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги – давлат ва жамият тизимларини одамлар ва уларнинг мулкларини оловдан сақлашга қаратилган чора тадбирлар тушунилади.
Ёниш – кимёвий жараён бўлиб, у модда кислород билан бирикканда ундан иссиқлик ва ёруғлик ажралиб чиқиши.
Ёниш жараёни содир бўлиши учун ҳавода ёнувчан моддаларнинг бўлиши, ( одатда бу ҳаво таркибидаги кислород, фтор, хлор, озон ва бошқалар ) ва ёниш ўчоғини, биринчидаги иккинчи элементлар миқдорини тенгликда бўлиши ёниш ўчоғи маълум температурада бўлиши ва модданинг қизиши учун етарли энергия миқдори.
Ёнғин – моддий зарар келтирадиган бошқарилмайдиган ёнишдир.
Ёпиқ жойлардаги ёнғиннинг асосий хусусиятлари ёниш майдонидаги ҳаво етишмаслиги оқибатида ёнғин кучаяди. Ёниш тезлиги ҳар хил моддаларники ҳар хил.
Электр тармоқлари бор хонанинг ёнғин хавфсизлиги ГОСТ 12.1.033 – 81 [3], ГОСТ 12.1.004 – 85 [4] га асосан регламентланади. ЭҲМ операторининг иши Д категориядаги хоналарда олиб борилиши керак ( ёнмайдиган моддалар ва совуқ ҳолдаги моддалар ). Бинонинг оловбардошлиги СН4П 2.01.02 – 85 [5] га асосан биринчи даражали ( деворлари сунъий ёки табиий томдан қилинганлиги ва ёпиқ биноларда ёнғин материалларининг йўқлиги ). Дисплейлар конструкциясида махсус разген ишлатилиб улар ўтиш қаршилиги ва қизишни камайтиради. ЭҲМ ни ёруғлик манбаи яқинларига иссиқлик чиқарадиган ва экран юзига қуёш нурлари тушмаслиги керак. ЭҲМ ни ўрнатиш керакки уларнинг ён ва орқа қисмлари бошқа жисмлардан 0,2 м фарқ қилиши керак.
Ёнғин кучайган холатда эвакуация йўллари орқали (қўшимча чиқиш эшиклари) ишчиларни эвакуация қилиш керак. Эвакуация йўлларининг ёритилиши камида 5 лк бўлиши, йўлакларининг эни эса ишчилар сонига нисбатан кенг бўлиши керак.
Хар бир ташкилотда ёнғин учун сув таъминоти бўлиши керак.
Sun’iy yerga o`tkazgich himoyasining hisobi.
Trubaning diametri – d, uzunligi - lт
Yerning solishtirma qarshiligi – S
Mavsumiy koeffitsiyenti yil davomida yerning solishtirma qarshiligini o`zgartirish K=1.3
Trubalarning yerga ko`milish chuqurligi t0=0,8
Yerning o`tkazgichning yo`l qo`yilgan qarshiligi R3=10 OM
Masalani yechish uchun ko`rsatmalar:

  1. Yakka trubasimon yerga o`lchash moslamasining tok oqimi qarshiligining tuzilishi quyidagicha:


t – yer sathidan trubani o`rtacha qismigacha bo`lgan masofa:
2. Tuproq qarshiligini mavsumli o`zgarishi bilan hisobi:



  1. Yerga o`tkazgich zaruriy miqdori 222 trubadan foydalanish koeffitsiyentini hisobga olgan holda ekranlashtirish yordamida ularni hisobga trubalar orasidagi (а) masofasiga nisbatan ularning uzunligi tanlab olinadi ularning uzunligiga ( ):

bo`lganda
bo`lganda


  1. Qo`shilgan polasalar uzunligi:

5. Qo`shilgan polasalar tok oqimining qarshiligi:
b – polasalar kengligi
t1 – yer sathidan polasa yarmigacha chuqurlikdagi masofa:
6. Tuproq qarshiligining sezon bo`yicha o`zgarish hisobi:
7. Barcha yerga o`tkazgich qurilmalaridagi tok oqimini qarshiligi:

- qo`shma polasa bilan yerga o`tkazgich ekranirovkasini ijobiy hisobi:

- yerga o`tkazgich ekranirovkasini nisbiy koeffitsiyenti:

Tuproq

Yerning solishtirma qarshiligi

Qum
Qumloq
Qora tuproq

1 - 4
1.5 - 4
0.4 - 1.5
0.09 - 5.3

Berilganlar: lт = 2; a,m = 6; d,m = 0.004; Turi: qora tuproq


Yechish:


















Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish