2.2. С++ тилида маълумотларни киритиш ва чиқариш процедуралари.
Маълумки, инсондаги эшитиш ва кўриш органлари ўрнини компьютерда хотира бажаради, яъни хар қандай ўзгарувчининг қийматлари хотирага киритилади, барча амаллар хотирадаги ўзгарувчилар устида бажарилади ва натижа хам хотирада пайдо бўлади.
С++ тилида маълумотларни хотирага клавиатурадан киритиш процедурасининг умумий кўриниши қуйидагича:
scanf (“формат”, ўзгарувчи);
С++ тилида ўзгарувчилар учун қуйидаги форматлар ишлатилади:
% с
|
Символли ўзгарувчи учун;
|
% s
|
қатор типидаги ўзгарувчи учун
|
% d
|
Бутун типдаги ўзгарувчи учун
|
% ld
|
Бутун типдаги катта ўзгарувчилар учун (long)
|
% lu
|
Бутун типдаги ишорасиз катта сонлар учун
|
% u
|
Бутун типдаги ишорасиз сонлар учун (char, int ...)
|
% f
|
Хақиқий типдаги ўзгарувчилар учун (float)
|
% e
|
Экспоненционал формадаги хақиқий ўзгарувчилар учун
|
% g
|
Хақиқий типдаги натижани яхлитлаб, қисқа кўринишда олиш учун
|
% lf
|
Хақиқий типдаги катта ўзгарувчилар учун (long float)
|
% le
|
Экспоненционал формадаги хақиқий ўзгарувчилар (жуда катта ёки жуда кичик) учун
|
% lg
|
Хақиқий типдаги катта натижани яхлитлаб, қисқа кўринишда олиш учун
|
Ўзгарувчиларни 8 ва 16 лик саноқ системасидаги кўринишида хам киритиш мумкин. Улар учун алохида форматлар белгиланган.
% о
|
Бутун типдаги 8 с.с.даги ўзгарувчилар учун
|
% х
|
Бутун типдаги 16 с.с.даги ўзгарувчилар учун
|
% lo
|
Бутун типдаги катта 8 с.с.даги ўзгарувчилар учун
|
% lx
|
Бутун типдаги катта 16 с.с.даги ўзгарувчилар учун
|
Изох. 8 лик саноқ системасидаги сонлар 0дан бошланиб, 0 дан 7 гача бўлган рақамлардан ташкил топган бўлади. Масалан: в=06626; с=0; dd=07712 ва х.к.
16 лик саноқ системасидаги сонлар 0 дан бошланиб х ёки Х символи келади ва 16лик с.с.даги рақамлар ва харфлар ёзилади.
Масалан: а=0х96; в=0ХD25 ва х.к.
Клавиатурадан сон қиймати киритилаётган ўзгарувчи номи олдига & белгиси қўйилади. Бу символ манзил маъносини билдиради.
Маслан:
scanf (“%d”, &a); - а бутун тоифадаги ўзгарувчи;
scanf (“%f”, &d2); - d2 хақиқий тоифадаги ўзгарувчи эканлиги кўрсатилмоқда.
Scanf (“%ld %f %s”, &a, &b, &c); - бу ерда a ўзгарувчиси катта бутун ўзгарувчи, b хақиқий ўзгарувчи ва c и қатор тоифали ўзгарувчи эканлиги кўрсатилмоқда.
С++ тилида натижани чиқариш учун қуйидаги процедура ишлатилади:
printf (“формат”,ўзгарувчи);
Форматда ўзгарувчи (ўзгарувчилар)нинг тоифалари уларнинг номлари билан кўрсатилиши мумкин. Тоифалар бўш жой (пробел) орқали ажратиб ёзилади. Умуман олганда форматда қатор ўзгарувчисининг ўзини хам ёзса бўлади. Масалан:
printf (“Натижалар”);
printf (“%f %d”, x, y);
printf (“x=%f y=%d”, x, y);
Агар формат охирига \n белгисини қўйсак, натижани чиқарганидан кейин курсор кейинги қаторга ўтади, акс холда курсор турган ерида қолади. \n белгисини формат бошига хам қўйса бўлади. Маслан:
printf (“a=%d b=%ld \ n”, a, b);
printf (“\n йиғинди=%f”, s);
printf (“%s, жавоб тўғри \n\n”, im); - агар im=Рустам бўлса, натижа Рустам, жавоб тўғри кўринишида чиқади ва курсор 2 қатор пастга тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: |