Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/23
Sana29.04.2022
Hajmi0,97 Mb.
#592838
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
MAT lab

Роуминг 
шундай функция - бирорта операторнинг абонентига бошқа 
бир оператор тизимида хизмат кўрсатиш процедурасидир. Роуминг атамаси 
инглиз тилидан “roam” – дарбадорлик, санғиб юриш, кўчиб юриш маъносини 
билдиради, яъни роуминг хизматидан фойдаланувчи абонентни роумер деб 
аталади (инглиз тилида “roamer”). Роумингни амалга ошириш учун уни ҳосил 
қилиш имконини берадиган техник тахмин бўлиши шарт. Яъни, энг содда 
ҳолда иккала фойдаланувчи тизимларда бир хил стандартли сотали алоқа 
бўлиши зарур ва таълуқли компания-операторлар орасида роуминг 
хизматини кўрсатиш ўзаро келишув шартномаси ишлаши керак. Мобил 
алоқанинг тараққиѐти эвазига тизимлари орасида ҳам роуминг имконияти 
вужудга келади. 
Роумингни барпо этиш учун ҲСАТлар бир хил стандартда ишлаши 
керак, ҳаракатдаги алоқанинг коммутация марказлари ва абонент жойланиш 
ҳақидаги маъмурий алмашиши учун махсус алоқа каналлари билан боғланган 
бўлиши зарур. Роуминг тақдим қилиш учун қуйидаги учта шарт бажарилиши 
керак: 
-
талаб қилинувчи минтақаларда радиотелефон сотиб олинган компания 
стандартига мослаштирилган ҲСАТ мавжудлиги; 
-
абонентларга роуминг хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ва иқтисодий 
шартномалар бўлиши; 
-
роуминг абонентларига товуш ва бошқа ахборот узатишни 
таъминловчи алоқа
каналларининг тизимлар орасида мавжудлиги. 
Уч хил роуминг бир-биридан фарқ қилади: 
-
автоматик; 
-
ярим автоматик – бу ерда абонент бирор бир худуд хизматидан 
фойдаланиши учун у бу ҳақида ўзининг операторини олдиндан билдириб 
қўйиши зарур; 


45 
-
қўлда, яъни радиотелефонни бошқа операторнинг ҲСАТига уланганига 
алмаштириш. 
Роумингни ташкил этишнинг идеал ва жуда соддалаштирилган схемаси 
қуйидагича бўлиши мумкин. Масалан сотали алоқа абонент роуминг хизмат 
кўрсата биладиган бошқа “бегона” тизимнинг ҳудудига бориб оддий йўл 
билан худди “ўзининг” худудидаги тизим жойлашган каби чақириқ 
жўнатади, яъни бирор номерга телефон қилади. 
Коммутация маркази эса унинг хонадон регистрида бўлган абонент 
рўйхатида йўқлигини аниқлаб “меҳмон” регистри роумер сифатида киритиб 
қўяди. Бир вақтнинг ўзида (ѐки бирор кечикиш билан) “ўзининг” тизимидаги 
хонадон роумер регистридан унинг ҳақидаги ва хизматни амалга ошириш 
(шифр, тисдиқланган шартномалар) маълумотларни сўрайди ва айни пайтда 
қайси тизимда роумер жойлашганлиги ҳақида хабар беради, сўнги ахборот 
роумери асли хонадон регистрида қайд этилади. Бундан сўнг роумер ҳудди 
ўзининг уйида каби сотали алоқадан фойдаланади. Ундан чақирувчи 
чақириқларга одатдагидек, унга таълуқли маълумотлар хонадон регистрида 
эмас, балки меҳмон регистрида, унинг номерига келиб тушувчи чақириқлар 
(ватанидаги) уйидаги тизим орқали роумер меҳмон бўлиб турган жойнинг 
тизимига қайта адресланади. Роумер ўзининг ҳудудига қайтиб келгандан 
сўнг хонадон регистридаги олдинги тизимнинг адреси ўчирилади, ва 
роумернинг у тизимдаги сақланиб қолган маълумотлари ўчирилади. Роуминг 
хизмат тўлови абонент ўзининг тизимини тўлайди. Компания оператори ўз 
навбатида шартнома асосида хизмат кўрсатган бошқа ҳудуд тизимига 
тўловни ўтказади.
Баѐн қилинган схема автоматик роумингга таълуқлидир. Буни якунлаш 
учун бу схема компаниялараро ҳисоб-китобни автоматик йўл билан 
бажарувчи тизим билан қўшиб тўлдирилган бўлиши лозим. Бу масала 
ўзининг ечилиши бўйича анча мураккабдир, чунки компания-операторлари 
орасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар шартномалар ўзгариб туриши туфайли тез-
тез ўзгариб туради. Автоматик роумингнинг тескариси бу қўлда амал қилиш 
ѐки админстратив йўли билан амалга оширишдир.
Қўл роуминги ҳолатида абонент ўзининг компаниясига қўнғироқ қилиб 
бошқа тизим ҳудудига боратанинг олдиндан хабар беради ва бошқа ҳудудга 
келиши билан маҳаллий компания – операторни ўзининг кириб келганлиги 
билан маълум қилади. Керакли маълумотлар янги операторлар томонидан 
таълуқли коммутация марказининг меҳмон ва хонадон регистрларига 
киритилади.
Оралиқ вариантлар ҳам мавжуд бўлган янги алоҳида қайд қилиш 
процедураси билан ошириш, фақат тизимдан келган чақириқни аниқ 
маршрутлаш йўли билан ва ҳ.к. 
Роумингни ташкил қилиш маркази тўла бўлмаган бўлар эди, агар 
роуминга хос айрим муаммолар ва тарих моментлари эслаб ўтилмаса. Сота 
алоқаси пайдо бўлаѐтганда роуминг тушунчасининг ўзи йўқ эди, шунинг 
учун муоммалар ҳам пайдо бўлмаган эди, сотали алоқанинг шунчалик 


46 
тараққий топишига ва кенг кўламда тарқалишини ҳеч ким олдиндан айтиб 
бериши мумкин бўлмаган. Шу сабабли роуминг сота тизимларнинг 
ривожланиши ҳар хил стандартларда, мамлакатларда ва минтақаларда ҳар 
хил техникавий ва ташкилий ечимлар аста секин рўѐбга чиқа бошлади. 
Роумингнинг сезиларли ривожланишини аналог стандарт AMPS 
(Шимолий Америка) ва NMT (Скандинавия)ларда топди, лекин рақамли 
стандартларнинг пайдо бўлиши ундаги кўпгина қабул қилинган ечимларни 
қайта кўриб чиқишини тақазо этди. Рақамли стандарт D-AMPSдаги роуминг 
масаласининг ечилиши тизимлараро операцияларни белгиловчи алоҳида IS-
41 стандартига таянади. Буларга нисбатан GSM стандарти анча қулай 
имкониятига эга, чунки у энг бошидан умумевропалик тарзда 
лойҳалаштирилиб ишлаб чиқара бошланди ва унда роуминг процедураси 
мажбурий элемент бўлиб жойлаштирилган. Бундан ташқари, GSM стандарти 
SIM картали ѐки пластик роуминг деб аталувчи роуминг имконияти мавжуд. 
Бунда GSM (GSM 900, GSM 1800 GSM 1900) стандартларининг турли хил 
вариантдаги аппаратлари орасида SIM картани ўрин алмаштириб ишлатиш
мумкин, чунки GSM стандартининг учала вариантида ҳам унификацияланган 
SIM карталар фойдаланилади. Икки режимли ва келажакда уч режимли 
абонент терминалларининг (GSM 900/GSM 1800/GSM 1900) пайдо бўлиши 
билан GSM стандартидаги роуминг процедураси янада кўп қулайлик олиб 
келмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, GSM стандарти ҳали ўзининг кўп 
имкониятларини рўѐбга чиқариб улгургани йўқ, хусусан унга киритилган 
принципиал техник ечимлардир. 
Роуминг ривожланишига доир айрим техникавий ва ташкилий 
қийинчиликларни кўрсатиб кетиши зарур. Улар ичига: абонентларни 
аутентифакация қилиш масаласи (инициатив ва ҳатто агрессив фрода 
муқаррар бўлиш туфайли); роуминг хизматлар тўловини ташкиллаштириш 
роуминг географиясининг кенгайиши ва унинг масштабини ошиши билан 
анча мураккаблашиши; протекционизм (масалан айрим мамлакатларда 
хорижда ишлаб чиқарилган аппаратнинг ишлатилиши тақиқланади). 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, минтақалараро ва халқаро 
алоқаларнинг ниҳоятда қатта ўсиш ва иш юзасидан алоқаларни 
ташкиллаштиришда сота алоқанинг автоматик тўлақонли роумингни барпо 
қилиш актуал муоммолардан бири бўлиб қолади ва уни ечишда қўшимча 
ишлар бажарилиши талаб этилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish