41
КМ га ҳамма BTS ларнинг ахборот оқимлари туташади ва у орқали
бошқа тизимларига стационар телефон тармоқ, шаҳарлараро алоқа тармоғи,
йўлдошли алоқа ва бошқа сотали тармоққа чиқиш амалга оширилади.
КМ таркибига бир нечта процессорлар (котроллерлар) киради.
Коммутация марказининг тузилиш схемаси 3 расмда келтирилган.
Коммутаторлар алоқа линияларга тегишли алоқа контроллерлар орқали
боғланади. Алоқа контроллери ахборот оқимларига оралиқ ишлов берадилар
(дастлабки жойлаш, дастани очиш, буферли сақлаш). МКнинг ишлашини
бошқаришида операторларнинг иштироки кўзда тутилади, шу сабабли марказ
таркибига тегишли терминаллар, ҳамда ахборотни акс эттириб тасвирловчи
ва қайд қилувчи (хужжатлаш) воситалар ҳам киради. Хусусан, операторлар
томонидан абонентлар ҳақидаги ва уларга кўрсатилувчи хизмат шартларига
доир маълумотлар тизимининг ишлаш режими бўйича дастлабки
маълумотлар киритилади. Зарур ҳолатларда иш жараѐнида талаб қилинувчи
буйруқлар ҳам берилади.
Тизимнинг муҳим элементлари бўлиб, HLR – абонентлар жойлашган
жойнинг регистри “хонадон регистри”, VLR – ҳаракатдаги абонент
жойлашган жойнинг регистри “меҳмон регистри”, аутентификация маркази,
аппаратура регистри қоладилар. Абонентлар жойлашган жойнинг регистри
шу тизимда қайд қилинган барча абонентлар тўғрисида ва уларга
кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар тури маълумотлар сақланади. HLRда
абонентга чақириқни ташкил қилиш ва тизимга боғланиш мақсадида унинг
жойлашган жойи ва ҳақиқий амалда кўрсатилган хизматлар қайдланади
(фикцияланади). Ҳаракатдаги абонент жойлашган регистр “меҳмон регистри”
деб ҳам номланади ва унда абонентлар меҳмонлар (роумерлар) ҳақидаги
маълумот сақланади, яъни бошқа тизимда қайд қилинган абонентлар
тўғрисидаги маълумотлар. Аутентификация маркази (Autentification Center)
абонентларни аутентификациялаш ва хабарни шифрлаш процедурасини
таъминланади. Аппаратурани идентификациялаш регистри (Equipment
Identity Register), агар у тизим таркибида бор бўлса, ишлатилувчи MS
ларнинг шикастланмаганлиги ва рухсат этилганлиги ҳақидаги маълумотга
эга.
Хусусан, бу регистрда ўғирланган аппаратлар қайд қилиниши мумкин,
ҳамда техник нуқсон бор аппаратлар, яъни масалан, йўл қўйиб бўлмайдиган
юқори даражада ҳалақитлар ҳосил қилувчи аппаратлар.
Худди BTSлардаги каби КМда ҳам аппаратуранинг асосий
элементларини заҳиралаш кўзда тутилади, булар ичига электр энергия
таъминоти, процессор ва маълумот тўпламлари (база). Маълумотлар
тўпламлари кўп ҳолларда МSC таркибига кирмайди, балки алоҳида
элементлар турида амалга оширилади. МSC қурилмаси ҳар хил турда ва ҳар
компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: