Bog'liq globallashuv zharayonida ommavij madaniyatning yoshlar ongiga salbij tasiri mavzuida davra suhbati oomtv huzuridagi manaviyat va marifat markazi 2015 jil 12 fevral kuni soat 1430da ozbekiston respublikasi
Хулоса Қуйидаги илмий ишда мультимедиа тизимларида ахборотни
жойлаштириш, сақлаш ва саралаш амалларини оптималлаштириш, хотира
ресурларидан
фойдаланишда
сиқиш
алгоритмларининг
оптимал
усулларини яратиш ва тасвирларни қайта ишлашда кўп ядроли
процессорларнинг унумдорлик даражасини оширишга мўлжалланган
параллелаштириш алгоритмларини яратиш. Ишни бажариш давомида
қуйидаги натижаларга эришилди:
1.
Мультимедиа тизимларида ахборотни хотирада сақлаш
муаммоли масалаларини таҳлил қилган ҳолда сиқиш алгоритмларининг
оптимал усулларидан фойдаланиш яхши натижа бериши аниқланди. Бунда
тасвирларни рақамли қайта ишлаганда вейвлет-жараѐнидан фойдаланиш
қайта ишлаш амалларида оптимал ѐндошиш мумкинлиги аниқланди.
Бунинг натижасида хотира ресурсларидан фойдаланишда камроқ жой
эгаллашини ва ахборотни хотирадан ўқиш ва қайта ишлаб қайта хотирага
ѐзиш жараѐнлари тезлаштиришга олиб келди.
2.
Тасвирларни қайта ишлашда кўп ядроли процессорларга
мўлжалланган параллелаштириш алгоритмларини қўллаш яхши самара
берди. С++дастурлаш тилидан фойдаланилди ва параллелаштиришни
ташкиллаштириб берувчи OpenMP компилятори директиваларидан
фойдаланилди ва улар ѐрдамида процессор унумдорлик даражаси ошди.
3.
Иш
давомида
тасвирларни
қайта
ишлашда
тасвир
қийматларини байтли массивга ўзлаштириш, вейвлет-жараѐнларни амалга
оширганда оқимларга ажратиш усуллари ва хотирани параллел ҳолда
динамик жой ажратиш каби жараѐнлар бажарилди ва яхши самарадорлик
кўрсатди.
4.
Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан маълумотлар ѐрдамида
параллелаштиришнинг умумий усули яратилди. Тасвирлар заррачалар
73
сонини
ошириш
натижасида
параллелаштириш
алгоритмлари
эффективлигини кўрсатти, баъзида эса бутун тасвирни квадрат қисмларга
бўлган ҳолда алоҳида функцияларга ажратиш ва процессор оқимлар сонига
тенг амалларга бўлиб бериш ҳам ўз унумдорлигини кўрсатти.
5.
Тасвир
маълумотларини
параллелаштириш
алгоритими
ѐрдамида оқимларга ажратиш билан қайта ишлаганимизда кўп ядроли
процессор унумдорлигини қуйидаги хусусият – тасвирнинг қайта
ишланилаѐтган қийматлар сонига боғлиқ эканлиги натижалардан келиб
чиққан ҳолда аниқланди. Процессор унумдорлиги етарли даражага
етгунича ўсиб боради (тасвирнинг 256 дан 4096 гача). Оптимал ечим
сифатида унумдорлик даражаси процессорларнинг ядролар сони
қийматига яқинлашиб боради.
6.
Параллел қайта ишлашда оқимлар сонининг оптимал сони
процессорнинг хисоблаш даражасига тенг бўлиши лозим. Икта физик
ядрога эга процессорлар 4 та мантиқий оқим яратиб бера олиши ва
унумдорлик даражасини ҳақиқий 4 ядроли процессор натижасига
яқинлаштириб бериши мумкин.
Қуйидаги илмий ишда ядролар сони 2 ва 4 га тенг бўлган турли
процессорларда ўтқазилган тажриба натижалари келтирилди. Натижаларга
таянган ҳолда хулосалар чиқарилди.
Ишнинг натижаси – кетма-кет ва параллел алгоритмларни
тасвирларни вейвлет-жараѐн ѐрдамида сиқишда кетган вақтини ва
унумдорлик даражасини аниқлайдиган дастурий восита яратилди. Дастур 2
ва 4 ядроли Intel Corei3 и i5 процессорларида Windows XP и Windows 7
операцион тизимларда тажрибалар ўтказилди. Қуйидаги дастур ѐрдамида
кўпгина тажрибалар ўтқазилди ва тажриба натижалар асосида якуний
хулосалар чиқарилди.