Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси


- Боб. Adobe After Effects видеомонтаж дастурини ўрганиш бўйича



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/26
Sana26.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#466929
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
adobe after effests videomontazh dasturini organish bojicha videokurs yaratish

3-
Боб. Adobe After Effects видеомонтаж дастурини ўрганиш бўйича 
видео курс яратиш

3.1 Adobe After Effects
видеомонтаж дастурининг вазифалари 

Бугунги кунда яратилаётган видео ва аудео файлларни монтаж қилиш 


учун юздан ортиқ дастурий таъминотлар мавжуд. Видеофильмларни яратиш 
мураккаб бир жараён бўлса, уларни монтаж қилиш унданда катта меҳнат талаб 
қилади. Яратилган видеофайллар хажми бошланғия жараёнда ошиб кетади ва 
уни кераксиз қисми қирқиб ташланади ва монтаж қилинади. Видеофильм ва 
мусиқали файлларни монтаж қилиш учун бир нечта дастурлар мавжуд. 
Улардан бошловчилар учун содда бўлган Windows Movie Maker дастурини 
келтириш мумкин. Кўп ҳолларда видеофильмларни монтаж қилиш студияларда 
амалга оширилади. Лекин, шундай дастурлар мавжудки улардан мустақил 
шаклда хам фойдаланиш ва монтаж қилиш мумкин.
Киносанъатининг муваффақиятли одимлари монтаж усулларини 
такомиллашуви билан бошланади. Бу кино вужудга келган дастлабки 
даврларда кино ходимларига маълум эмас эди. Кино суратга олиш камералари 
кашфиётчилари дастлаб ўз ускуналарини қулай жойга ўрнатиб олиб кўзларига 
нима қизиқроқ туюлса ўшаларни ленталарга муҳрлайверганлар. Улар 
корхоналарга тўп-тўп бўлиб кириб кетаётган ишчилар, яқинлашиб келаётган 
поезд, овқатланаётган болалар воқеаларини бирин-кетин суратга олаверганлар.
Айнан ҳаракатни монтаж орқали улаб юбориш пландан-планга 
сездирмасдан "силлиқ" ўтиш имконини яратади. 
Монтажнинг асосий ўзига хос таъсирини ёдда тутиш лозим. Энг аввало, 
бу хусусият унинг ритмиклик хусусиятида ўз аксини топган. 
Монтаж - бу ритм. Аммо кинофильмнинг ритми ўз-ўзидан вужудга 
келмайди. Уни фильмнинг асосий моҳияти, сценарийсини амалга оширилиши 
ва режиссёрлик талқини билан боғлиқлигини белгилаш зарур. 


52 
Ҳаракатнинг 
узлуксизлигини 
таъминлаш 
мақсадида 
кадрлар 
билинмайдиган қилиб елимланади. Дунёни кинематографик англаш, унинг 
экрандаги образи ўзгарди, лекин монтаж тамойили сақланиб қолади. 
Кам шартлилик билан тўғридан-тўғри ҳикоя қилиш, воқеаликни бевосита 
акс эттиришга йўналтирилган неореализимни кашф этилиши монтажнинг 
ролига бўлган муносабатни бирмунча ўзгартириб юборгандек бўлди. 
Кўпчилик назариётчилар буни монтажни рад этилиши сифатида қабул 
қиладилар. Картиналарнинг монтаж тузилишида ранг-баранг услубларнинг 
алмашиниб туришига қарамасдан кадрларни монтаж қилишининг ўнта 
йўналиши аникқ кўзга ташланади. Фильмни суратга олиш ва узлуксиз равишда 
давом этадиган бир саҳна ичида қўшни кадрларни ўзаро боғлаш чоғида 
юқрида айтилган ўнта тамойилга амал қилиш зарур. Режиссёр уланган 
қисмларни билинмайдиган бўлишига, ҳаракатлар ўзаро узвийлашиб кетишига 
ва саҳнани томошабин осон идрок этишига интилиши керак бўлади. 
Шундагина режиссёр саҳна мазмуни ва моҳиятини томошабинга осонроқ 
етказиб бера олади. «Йирик монтаж» кадрлар монтажига тегишли ўнта 
усулларнинг биринчиси ҳисобланади. Бу усул асарнинг узлуксиз давом 
этадиган бир саҳна ичида кетма-кет келувчи қўшни кадрлардаги у ёки бу 
объектни суратга олишда йўл қўйиладиган ва қўйилмайдиган ўзгаришларни 
белгилайди. Иккинчи ўрта план ва биринчи ўрта планларда инсон қандай 
идрок этилишини тассавур қилиши келтирилган. У яхши ёки ёмон 
кўринадими? Кадрдан-кадрга ўтишни томошабин учун билинмайдиган қилиш 
асосий вазифа эканлигини унутмаслик керак. Бунда иккинчи ўрта план умумий 
план билан мувофиқлашувини кўрасиз.
Маконда мўлжал бўйича икки кадрни монтаж қилиш усули ўзига хос 
йўлни кўрсатади. Ўзаро боғлиқ бўлган икки объектни суратга олиш уларнинг 
ўзаро боғлаб турган чизиқнинг бир томонида амалга оширилиши зарур. 
Видеомонтажни асосий вазифаларидан бири олинган кадрларни кераксиз 
қисмини кесиб ташлаш ва ўтиш жойларини бир-бирига мослаб бириктириш 


53 
вазифаларини бажаради. Видеомонтаж қилишнинг учта усули мавжуд: 
чизиқли, чизиқсиз ва комбинированный.
Чизиқли монтаж қилиш усули иккита ёки бир нечта видеокамера 
қурилмалари ёрдамида амалга оширилиши мумкин бўлган ва эффектлар 
қўшиш хамда кераксиз қисмларни қирқиб бириктириш вазифаларини 
бажаради. Ушбу видеомонтажнинг камчилиги оғир меҳнат талаб қилади, қайта 
ёзишда сифати бузилади ва видеоаппаратуралар сони кўп биргаликда 
қўлланилишидир.
Видеомонтажни асосий вазифаларидан бири олинган кадрларни кераксиз 
қисмини кесиб ташлаш ва ўтиш жойларни бир-бирига мослаб бириктириш 
вазифаларини бажаради. Видеомонтаж қилишнинг учта усули мавжуд: 
чизиқли, чизиқсиз ва комбинированный.
Чизиқли монтаж қилиш усули иккита ёки бир нечта видеоёзувчи 
қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин бўлган ва эффектлар қўшиш
хамда кераксиз қисмларни қирқиб бириктириш вазифаларини бажаради. Ушбу 
видеомонтажнинг камчилиги оғир меҳнат талаб қилади, қайта ёзишда сифати 
бузилади ва видеоаппаратуралар сони кўп биргаликда қўлланилишидир.
Чизиқсиз монтаж компьютер тизимлари базасида бажарилади. Бунда 
видеоматериаллар олдин компьютерга киритилади ва сўнг монтаж қилиш 
жараёни амалга оширилади. Ушбу видеоматериал хотирада рақамли 
кўринишда сақланади. Бунда монтаж қилишнинг бир неча қайталанишида хам 
видеолавҳалар бузилмайди. Бу усулнинг камчилиги кўп вақт талаб қилади. 
Комбинированный монтаж юқоридаги икки усулнинг вазифаларини 
бажаради. Ҳозирги кунда монтаж қилишда энг кўп ишлатиладиган усул бу 
чизиқсиз монтаж қилишдир.
Жумладан, Adobe After Effects дастури ёрдамида амалдаги ҳар қандай 
ведиоклипни кўриш ёки эшитишда дастурнинг Footage ёрдамида амалга 
оширилади.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish