Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


  Номоддий активлар бухгалтерия ҳисобининг узига хос



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

5. 
Номоддий активлар бухгалтерия ҳисобининг узига хос 
хусусиятлари.
Узок муддатли активларга асосий воситалардан ташқари номоддий 
активлар, узок муддатли инвестициялар, урнатиш жихозлари, капитал 


101 
куйилмалар, узок муддатли дебитор қарзлар ва муддати кечиктирилган 
харажатлар киради хамда бу активлар бухгалтерия баланси актив кисмининг 
1 – 
булимида ҳисобга олинади. 
Номоддий активлар корхонанинг мулки ҳисобланган узок муддатли 
активларнинг асосий кисми булиб ҳисобланади, чунки корхона уз вақтида 
ушбу активларни ишлатиш ҳисобидан даромад олиш учун иақсадини 
кузлайди. 
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар асосий воситаларга ухшаб 
таърифга эга, яъни улар корхона томонидан фойдаланиш учун сакланади, 
узок муддатли асосда ишлатилиш иақсадида олинади ва оддий фаолият 
жараёнида сотилиш учун мулжалланмаган булади. 
Номоддий активлар узининг бажарадиган вазифаси ва бошка асосий 
хусусиятлари билан асосий воситаларга ухшайди, шунинг учун хам узок 
муддатли активлар гурухида жойлашган, лекин жисмоний жихатга хамда 
куринишга эга эмас. 
Номоддий активлар куйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 
• 
корхона фаолиятида фаол фойдаланилади, сармоя сифатида сакланмаслиги 
ва сотиш учун олинмаслиги керак; 
• 
уз хизмат муддати давомида фойда келтиришилозим; 
• 
хамма вақт моддий мохиятга эга булавермайди. 
“Номоддий активлар” 7-сон БХМС уларни хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан хужали фаолиятида фойдаланиш ёки бошкариш учун 
назорат килинадиган хамда узок муддат (бир йилдан ортик) фойдаланишга 
мулжалланган моддиё-ашёвий мохиятга эга булмаган мол-мулк объектлари 
сифатида белгилайди. Номоддий активларнинг киммати улар эгаларига 
берадиган узок муддатли хукук ёки афзалликлардан иборат. 
Патентлар, муаллифлик хукуклари, савдо маркалари, лицензиялар, ноу-
хау, фирма баҳоси (гудвилл) номоддий активларнинг энг оддий намуналари 
ҳисобланади. 
Номоддий активлар худди моддий активлар ҳисоби тамойиллари 
сингари ҳисобга олинади: актив киймати сотиб олишдаги хакикий 
харажатлар суммаси бўйича акс эттирилади хамда келгусида ундан фойдали 
фойдаланиш муддати мобайнида чикимларга ҳисобдан чикарилади. 
Номоддий активнинг амортизация килинадиган киймати куйидаги 
даврлар давомида мунтазам равишда таксимланиши лозим: 
-
унинг фойдали хизмат муддати, бирок корхона фаолияти муддатидан 
ошмаслиги керак; 
-
фойдали фойдаланиш муддатини аниклаш имконияти мавжуд 
булмаганда 5 йил ҳисобида (лекин корхона фаолияти муддатидан ошмайди); 


102 
-
20 йилдан ошмаслиги керак булган муддат (бирок корхона фаолияти 
муддатидан ортик эмас) – гудвилл учун. 
Хизмат муддатини аниклаш номоддий активларнинг куйидаги 
тавсифларига мувофик амалга оширилади: 
• 
фойдали фойдаланиш муддатини чекловчи меъёрий-хукукий ёки 
юкланадиган шартномалар; 
• 
амал килишни тиклаш ёки узайтириш шартлари; 
• 
хизмат муддатини кискартиришга кодир булган маънан эскириш, 
талабнинг узгариши ва бошка иктисодий омиллар окибатлари; 
• 
активнинг мавжудлигига бевосита боглик булган айрим ходимлар 
гурухининг компаниядаги мехнат фаолияти муддати; 
• 
компаниянинг нисбатан афзалликларга эгалигини кискартиришга 
кодир ракибларнинг кутилаётган харакатлари; 
• 
активдан фойдали фойдаланиш муддатининг чекланмаганлиги, у 
амалда чексиз булиши мумкин ва шу сабабли аник белгиланмайди. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish