Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
4.
Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби 
Корхона хизматчилари билан иш хақи, депонентлар ва моддий жавобгар 
шахслар бўйича ҳисоб-китоблардан ташқари бошқа ҳисоб-китоб турларини 
ҳам амалга ошириш мумкин. Кредит ҳисобига сотиб олинган товарлар 
бўйича ҳисоб-китоблар, якка тартибда, кооператив уй жойлари сотиб олиш 
учун олинган ссудалар, материал йўқотишларни қоплаш учун берилган 
суммалар бўйича ҳисоб-китоблар одатда кўпрок юзага келадиган ҳисоб-
китоблар ҳисобланади. 
Ушбу ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун 4700-“Бошқа операциялар 
бўйича ходимлар қарзини ҳисобга олувчи счётлар” мўлжалланган. Бу 
счетларга қуйидагилар киради: 
4710-“
Ходимларнинг қарзга берилган товарлар бўйича қарзлари”. 
4720-“
Ходимларга берилган заёмлар бўйича қарзлари”. 
4730-“ 
Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари”. 
4790-“
Ходимларнинг бошқа қарзлари”. 
Кредитга товарлар сотиб олишни хохлаган хизматчилар ўзларии 
ишлайдиган корхона бухгалтериясидан кредитга товар сотиб олиш учун 
хизмат мансаби, иш хақи, нимани ва каердан сотиб олишини кўрсатувчи 


86 
маълумотномани олишлари керак. Маълумотнома товар сотиб олиш вақтида 
дуконга 
топширилади. 
Дукон 
топширикномамажбуриятномани 
расмийлаштириб, харидорнинг корхонасига жунатади. Корхона уз 
хизматчиси кредитга сотиб олган товар суммасини тулик коплайди ва 
дуконга ўтказиб беради. Ушбу мақсад учун корхона банкнинг шу мақсад 
учун ажратилган махсус ссудасидан фойдаланиши мумкинки, уни корхона 
ишчиларнинг иш хақидаи ушлаб колиш орқали коплайди. Агар корхона банк 
ссудаларидан фойдаланмаса, у холда товар учун олинган кредит иш хақидан 
ушлаб колиш орқали копланади. Бухгалтерия ҳисобда буларнинг барчаси 
қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади: 
Банк кредитлари ҳисобдан савдо ташкилотларининг тўлов ҳужжатлари 
асосида тўлов амалга оширилганда: 
Дт 4710-»Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар» 
счёти («Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимлар қарзи»). 
Кт 6910-»Тўланадиган киска муддатли ижара». 
Хизматчиларнинг иш хақидан ушлаб колинганда: 
Дт 6710-»Ходимлар билан меҳнат хақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти. Кт 
47Ю-»Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар» счети 
(«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимлар қарзи). 
Банк ссудалари кайтарилганда: 
Дт 6810-»Қиска муддатли банк кредитлари» счёти. 
Кт 5110-»Ҳисоб-китоб счёти». 
Корхона банк ссудаларидан фойдаланмаса, кредитга сотилган товарлар 
учун савдо ташкилотлари олдидаги қарзларни коплаш учун хизматчиларнинг 
иш хақидан ушлаб колинганда қуйидагича ёзувлар акс эттирилади: 
Дт 6710-»Ходимлар билан меҳнат хақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти. 
Кт 4890, 6900-»Хар хил дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» 
счётлари. 
Ушлаб колинган суммалар савдо ташкилотига ўтказиб берилганда: 
Дт 4890, 6990»Хар хил дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» 
счётлари. 
Кт 5110»Ҳисоб-китоб счёти». 
«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» (4720) счётида корхона 
ишчиларига берилган қарзларига оид ҳисоблашишлар, яъни индивидуал 
(якка), кооператив уйжой курилишига, далаховлиларни харид килиш ёки 
куриш учун берилган қарзлар акс эттирилади.
«Моддий зарарни коплаш бўйича ходимларнинг қарзи» (4730) счётида 
корхона ходими томонидан пул ва товармоддий захираларнинг камомади ва 
талонтарож килиниши, яроксиз маҳсулот натижасида юзага келган моддий 
зарарни коилаш бўйича, шунингдек, зарарнинг бошқа турларини коплаш 
бўйича ҳисоблашишлар ҳисобга олинади. «Модций зарарни коплаш бўйича 
ходимларнинг қарзи» счётининг кредити бўйича ёзувлар тўланган тўловлар 
суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, моддий зарарни 
коплаш учун меҳнат хақидан ушлаб колинадиган суммаларга 6710- « 


87 
Ходимлар бклан меҳнат хақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти билан 
корреспонденцияда амалга оширилади 
«Ходимларнинг бошқа қарзлари» (4790) счётида юкорида кайд килинган 
қарзлардан бошқа вужудга келган қарзлар юзасидан ҳисоблашишларнинг 
ҳисоб корхонанинг хар бир ходими бўйича юритилади. Ушбу счётларда 
аналитик ҳисоб қарзнинг хар бир тури ва қарздор шахс бўйича махсус 
карточкаларда юритилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish