Бошқарув тушунчасининг мазмуни ва моҳияти.
Режа:
Бошқарув тушунчасининг таърифи.
Менежмент сўзининг бошқарувдан фарқи.
Бошқариш структураси.
“Бошқарув” сўзи одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун бошқарилувчи (ёки бошқарув объекти)га фаол таъсир кўрсатишдир. Замонавий адабиётларда бошқарувнинг маъноси бўйича 3 хил йўналишда тушунчалар мавжуд.
Бошқарув маъноси фаолият деб келтирилган. Бошқарув назариясининг асосчиларидан бири француз А.Файоль бошқаришни:
келажакни кўрувчи;
фаолиятни таминлаштирувчи;
ташкилотни идора қилувчи;
фаолият турларини мувофиқлаштирувчи;
қарор ва буйруқларни бажаришни назорат қилувчи кучли қурол деб атайди.
Бошқарувни бир тизимнинг иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахсга “таъсир этиши” деб ҳисоблайди.
Бошқарув – бу субъектлар ўртасидаги ўзаро таъсир, яъни тўғри ва тескари таъсирларнинг узлуксизлиги, бир – бирига таъсир этувчи субъектлар ўзгаришининг органик боғлиқлиги деган қарашлар мавжуд. С.Н.Тидор бошқарув маъносини қуйидагича таърифлайди:
мақсад йўналишида объектни мувофиқлаштириш;
мақсадга эришиш учун объектга таъсир этиш;
тизимни ташкил этувчиларга таъсир этишни вертикал мувофиқлаштириш.
“Бошқариш – бу инсонларни бошқариш, улар билан ишлаш” деб таърифлайди А.И.Китов. “Бошқарув – бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир” деб бахо беришган ўзбек олимлари М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаевлар. Менежмент сўзи бошқарув маъносини англатмайди уни фарқи менежмент – бу бошқарув фаолиятини ташкил этиш маъносини билдириб, у фан сифатида бошқаришнинг сир – асрорларини ўрганади ва таҳлил қилади.
“Бошқарув” атамаси нисбатан кенгроқ маънони англатади, унда маълум бир шахс томонидан бирон – бир объектнинг бошқарилишини, яъни нафақат инсонларни, балки машина дастгох ёки технологик қурилмаларни бошқаришни, шунингдек. Мазкур бошқарувчини хам бошқаришни тушуниш мумкин. Демак, ишлаб чиқаришни бошқариш ишчиларни бошқаришдан иборат бўлиб, улар ўз навбатида меҳнат воситаларини бошқарадилар, шундай экан, бошқарув тушунчаси бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект муносабатларини билдиради.
Японлар бошқарувни аввало тўла берилиб ишлаш, агар керак бўлса, ўзини қурбон қилишга хам тайёр туриш деб тушунадилар. Япония бошқарув сохасида улкан янгиликлар яратган мамлакатлардан бўлиб, ҳозир ҳам дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.
Бошқарув инсонларнинг барча фаолиятига тегишли жараён бўлиб, ҳаётий эҳтиёжларни қондиришда, кўзланган мақсадларга эришишда маълум фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, мазкур жараён иштирокчиларига таъсир кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни ифодалайди.
Бошқарув фаолияти, бошқарув функциялари, бошқарувни изчиллиги, бошқарув алгоритми, бошқарув методлари, фаолиятни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, қарорлар бошқарувнинг асосий тушунчалари ҳисобланади.
Бошқарув фаолияти – мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолиятини иккита субъектининг яъни раҳбар билан таълим тизимининг ўзаро боғлиқ фаолияти сифатида қараш мумкин. Бундай холатда раҳбарнинг бошқарув объекти бошқариш ва ўзини – ўзи бошқариш каби зарурий ҳусусиятларга эга бўлган таълим тизими ҳисобланади, турли хил таъсирлар асосида, бошқарилаётган таълим муассасаси ҳам ўз ўрнида бошқарув натижаларига ва бошқарув субъектига таъсир кўрсатади. Раҳбарнинг ўз ишини ташкил қила билиши деганда унинг бошқарув фаолиятини тўғри режалаштириши, яъни буйруқ бериш, топшириқ ижросини текшириш, ҳодимлар фаолиятини боҳолаш ҳамда турли хил қарорлар қабул қилиши ва уни назорат қила олиши; бошқаришни коллекциал тарзда таъминлай олиш қобилияти; ишга оид хат, буйруқ, фармойишлар ёза билиши; турли манбалардан иш учун зарур аҳборотларни олиш маданияти; иш ҳақида қисқа ва аниқ гапириш, нутқ қобилияти, ишлай билиш маданияти; асосланган қарорларни мустақил ва тез қабул қила билиш, мақсадларига эришишдан ҳодимларнинг моддий ва маънавий манфаатларини таъминлаш қобилиятлари; юқори ташкилотлар қарорларини бажариш устидан назоратни таъминлай билиш, бошқариш жараёнини такомиллаштириб бориш қобилиятлари ва ҳоказо назарда тутилади.
Бошқарув услуби – бу муассаса олдига қўйилган мақсадларга эришишда ҳодимларни бошқариш ҳамда бошқарув жараёнида вужудга келадиган муаммоларни хал қилишда қўлланиладиган усуллар, йўллар мажмуидир.
Билим даражаси – раҳбарнинг бошқарув жараёнида энг зарур бўлган асосий шартларидан бири бўлиб, бошқариш, назорат қилиш, қарорлар қабул қилиш, буйруқ ва кўрсатмалар, насихат ҳамда маслахатлар беришда илмий асосланган маълумотларга таяниши зарур ҳисобланади.
Бошқариш структураси – “структура” лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашиши, ташкилий тузилишини билдиради. Бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функцияларини бажарувчи бир – бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушинилади.
Бошқаришнинг мақсадлари, функциялари, вазифалари, объектлари ва унинг ташкилий тузилишини белгилаб беради.
Бошқарув қарори- бошқарув жараёнида турли масалалар юзасидан хилма – хил мазмунга эга бўлган стратегик, тактик, умумий, анъанавий, тезкор қарорлар қабул қилинади.
Булар турли масалаларни ва муаммоли вазиятни ҳал қилишга йўналтирилган бўлиб, уни ишлаб чиқариш раҳбари фаолиятига ижобий жараён ҳисобланади. Муассаса раҳбари, у бўлмаганда ўринбосарлари томонидан чиқариладиган бошқарув ҳужжатларидан яна бири бу буйруқдир. Буйруқ юқори ташкилот қарорлари ва фармойишларини бажариш учун чиқарилади. Буйруқ юридик ҳужжат бўлиб, уни ижро этиш мажбурийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |