( “Параметры страницы” мулокот ойнасининг “Размер бумаги” булими).
2.
Очиладиган “Размер бумаги” руйхатидан керакли улчамни танланг.
3.
“Ориентация” калити ердамида сахифанинг керакли йуналишни урнатинг.
Майдон катталикларини урнатиш:
1.
“Файл” менюси “Параметры страницы” буйругини танланг.
2.
Ойнанинг “Поля” булимига утинг.
3.
Икки томонлама чоп этиш булса, “Зeркальные поля” байрокчасини
урнатинг.
4.
Жавобгар стчетчиклар ердамида майдон улчамини урнатинг.
5.
“Переплет” счетчиги ердамида переплет учун майдон улчамини урнатинг.
101
6.
Жавобгар стчетчиклар ердамида сахифа чегарасидан колонтитулгача.
масофани урнатинг.
Расм.8.22
16. Электрон хужжатларда ахборот хавфсизлиги
Сиз ишлаётган ҳужжатнинг конфидециаллиги таъминлаш мақсадида MS Word
дастури ўзининг бир қанча имкониятлари мавжуд:
1)
Ҳужжат киришни тақиқлаш
2)
Ҳужжатни ўқиш мумкин лекин уни ўзгартиришни тақиқлаш
3)
Бошқа турдаги тақиқлар(форматирование ва бошқа)
Бу имкониятлардан фойдаланиш учун Файл менюсининг Сохранит как... орқали -
>Общие параметры банди танланади
Расм.
8.23
Шундан сўнг файлни очиш учун ва ўзгартириш учун паролларни киритишингиз
мумкин ва ОК тугмачаси босилади.
102
Расм.8.24
Бу ерда эса юқорида айтиб ўтилганидек Форматирование, тахрирлашга чегара
ўрнатишингиз мумкин.
Расм.8.25
Назорат саволлари
1.Матн муҳарририланнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
2.Windows муҳитида ишловчи қандай матн муҳарирларни биласиз?
3.Word матн мухаррири ойнаси қандай элементлардан ташкил топган?
4.Word матн мухарририда тузилган файл нима дейилади?
5.Wordда тузилган файл қандай кенгайтма номга ва пиктограммага эга?
6.Wordнинг асосий панел воситаларини айтиб беринг.
7.Жадвалларни ҳосил қилишни тушунтириб беринг.
8.Ҳужжат ичига расмларни жойлаштириш қандай амалга оширилади?
9.Математик ифодаларни ёзиш қай тарзда амалга оширилади?
10.Матнни форматлаш деганда нимани тушуниш лозим?
11.Матнда кайси турдаги объектларни ва кандай жойлаштириш мумкин?
103
9-Мавзу. ЖАДВАЛЛИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ
Режа:
1. Электрон жадвалли файллар форматлари
2. Бошқа форматдаги файлларни ўзгартириш ва сақлаш
3. Авто тўлдириш.
4. Маълумотлар билан ишлаш: кўппоғонали саралаш, гуруҳлаш ва фильтрлаш.
5. Формулалар: структура ва формулалар оператори, формулаларда
кўрсаткичларан фойдаланиш хусусиятлари, формулалардаги типик хатолар ва
уларни тўғрилаш, мураккаб формулаларни қадамба-қадам ҳисоблаш
имкониялари.
6. Функциялар: математик ва статистик функциялар, ҳар хил функциялардан
фойдаланиш хусусиятлари.
7. Мантиқий функцияларни тасвирлаш.
8. Сон, сана ва вақтнинг махсус форматлари хусусиятлари.
9. Ҳужжатни ҳимоялаш ва изоҳлардан фойдаланиш.
10. Рухсат этилмаган ўзгартиришлардан китоб, варақ, алоҳида катак ва маълум бир
диапазонларни ҳимоя қилувчи файл процедуралари.
11. Диаграммалар: диаграммалар маълумотлар базаси билан ишлаш,
диаграммаларни расмийлаштириш ва стилини танлаш.
12. Макрослар.
13. Чоп этиш: саҳифа параметрларини созлаш ва ориентирни танлаш.
14. Чоп этишни ўзига хослиги.
15. Катта жадвалларни чоп этишни созлаш
1. Электрон жадвалли файллар форматлари
Форма
ти
Кенгайтмаси
Берилиши
Excel
китоби
XLSX
Office Excel 2007-2010 ва ундан
юқори версиялари
Excel
варағи (код)
XLSM
Макросларни қўллаб-қувватловчи
XML га асосланган Office Excel
2007версияси
Excel
иккилик
китоби
XLSB
Office Excel 2007 (BIFF12) нинг
иккилик файллари формати.
Шабло
н
XLTX
Excel учун Office Excel 2007 нинг
стандарт формати
Шабло
н (код)
XLTM
Макросларни қўллаб қувватловчи
Office Excel 2007 нинг файл формати
Micros
oft Excel 97 —
2003
XLS
Excel 97 — 2003 (BIFF8) файлининг
иккиликт формати
Excel
97 — 2003
шаблони
XLT
Excel шаблонларини сақлаш учун
Excel 97 — 2003 (BIFF8) нинг иккилик
формати файли
104
Micros
oft Excel
5.0/95 китоби
XLS
Excel 5.0/95 (BIFF5) иккилик файл
формати.
XML-
жадвал 2003
XML
XML- 2003 (XMLSS).жадвали учун
файл формати
XML
маълумотлар
XML
XML маълумотлар формати.
Micros
oft Excel
созлаш
XLAM
Office Excel 2007 файлларни созлаш
формати
Excel
97 — 2003
созлаш
XLA
Excel 97 — 2003 ни созлаш. VBA
лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.
2 .Бошқа форматдаги файлларни ўзгартириш ва сақлаш
Янги китобни ускуналар панелидаги Яратилсин (тузилсин) тугмаси ёрдамида
ҳаммасидан кўра тез яратиш мумкин. Агар сиз китобни бошқа китоб пайтида тузаётган
бўлсангиз, унда янги китоб мавжуд дарчанинг устига чиқарилади. Агар олдинги китоб 1-
китоб деб аталган бўлса, янги китоб 2-китоб деб номланади ва ҳоказо.
Агар тузилсин тугмасининг ўрнига файл менюсидан тузилсин буйруғидан
фойдаланилса, ҳужжатни тузишда мулоқот дарчаси пайдо бўлади:
Расм.9.1
Китобларни бу дарчада тақдим етилган андозалари янги китобларни яратиш учун
асос бўлиб хизмат қилишлари мумкин. Умумий иловаси китоб нишонини ўз ичига олган,
уни танлаб сиз стандарт китобни яратасиз. Қарорлар иловаси “типовой”(“намунавий”)
вазифаларни бажариш яхши асос бўлиши учун хизмат қилиши мумкин бўлган
китобларнинг бир нечта андозалар нишонларини ўз ичига олади.
Иш ҳақини ҳисоблаш бўйича китоб яратишга анча вақт йўқотгач, сизда уни сақлаб
қўйиш зарурати (истаги) пайдо бўлади. Файлни сақлаб қолар екансиз сиз шу билан бирга
дарчанинг конфигурацияси, шрифтлари ва услубини ҳам қўшган ҳолда шу китоб учун
ясалган қурилмаларни сақлаб қоласиз. Файл менюсидан 6 та буйруқ бор. Булар:
1) .... сифатида сақлаб қолинсин.
2) Сақлаб қолинсин.
105
3) Иш соҳаси сақлаб қолинсин.
4) Wеб-саҳифа сифатида сақлаб қолинсин.
5) Ёпилсин.
6) Чиқиш.
1)Буйруқ одатда ҳужжатни биринчи марта сақлаб қолишда, ёки уни бошқа номда,
бошқа папкада ёки бошқа дискда сақлаб қолишда ишлатилади. 2)Буйруқ мавжуд
ҳужжатга киргизилган ўзгартиришларни сақлаб қолиш учун қўлланилади. Чиқиш ва
Ёпилсин буйруқларини танлашда ЕХCЕЛ ҳамма вақт мулоқот дарчаси орқали сиз
ўзингиз киритган ўзгаришларни сақлаб қолишни истайсизми ёки йўқми деб сўрайди. Иш
майдони сақлаб қолинсин буйруғи ёрдамида сиз ЕХCЕЛнинг жорий ҳолатини сақлаб
қолишингиз мумкин. Масалан, ушбу иш сеанси вақтида очилган ҳамма китоблар ва бу
китобларнинг турли хил ташқи белгилар (атрибутлар)и сақлаб қолинади. Ва ниҳоят, Wеб
саҳифаси сифатида сақлаб қолинсин буйруғини сақлаб қолишни електрон ҳужжат
шаклида амалга оширади.
Китобни сақлаб қолишга биринчи марта киритиш олдидан сиз файлга ном
қўйишингиз ва у қаерда сақланиши кераклигини кўрсатишингиз мумкин. Сақлаб қолиш
буйруғи танлаб бўлингандан сўнг екранга сақлаб қолиш дарчаси чиқарилади:
Расм.9.2
Бу дарчада қуйдаги унсурлар бор:
Сақлаб қолиш учун (одатда у менинг ҳужжатларим панелидир) кўрсатиладиган
папка майдони. Агар бошқа папкага ўтиш зарурати бўлса, вертикал устундаги
папкаларнинг номларини ишлатиш ёки ҳамма тизимий папкаларнинг рўйхатини очувчи
рўйхатни очиш тугмасидан фойдаланиш ва тегишли папкани танлаб олиш мумкин.
менинг ҳужжатларим папкасига ўтиш, бир даража тепага ўтиш (папкаларнинг
мавжуд тузулмаси бўйича, бир папкадан иккинчисига ўтиш), папкани чиқариб ташлаш,
тузиш, тақдим этишлар (дарчанинг иш майдонида объектларни тақдим этишнинг
шаклларини ўзгартириш учун).
Файлнинг номи, майдони, унда файлнинг номини танлаш мумкин, Сукут
сақлаш бўйича у ерда тегишли тартиб рақамли ном қитоб туради. Бу майдонда рўйхат
тугмаси файллар номларининг қўшимча рўйхатини таклиф қилади.
Файлнинг типи майдони – сақлаб қолинадиган файлнинг типини бериш учун
хизмат қилади. Сукут сақлаш бўйича хлс қабул қилинади, аммо бу майдонниннг ўзагидаги
рўйхат тугмаси игшлатилса, у ўзгартирилиши мумкин.
Сақлаб қолинсин тугмаси – сақлаб қолиш амалини янгилайди.
Бекор қилинсин тугмаси – сақлаб қолиш амалини бекор қилади.
Сервис тугмаси – агар масалан, парол билан, заҳира нусхасини яратиш ва
ҳоказоларни бажариш зарур бўлса, сақлаб қолишнинг қўшимча параметрларини беради.
Mening
dok.
papkasiga
o‘tish
Bir
daraja
yuqoriga
chiqish
Uchirish
Papka
yarati
sh
Ko
‘
rini
shi
106
3.Авто тўлдириш
Excelда айрим ишларни бажариш жудаям кўп вақтни олиши ва қийин бўлиши
мумкин. Жадваллар билан ишлашда мажуд буўлган функциялардан ойдаланиш ишини
сезиларли даражада осонлаштиради.Айрим ишларни қайта қайта бажарига тўғри келади.
Бу эса кўп вақтни атлаб қилади. Бундай ишларни автоматлаштриш учун дастур
яратувчиари қулай бўлган функцияни ишлаб чиқишган ва у Excel катакларини
автотўлдириш дейилади.
Excel катакларини автотўлдириш
Мисол учун Excel ой бўйича маълумотлар рўйхатини ҳосил қилишни кўрамиз. Биз
ҳозир ушбу рўйхатни автоматик равишда қандай қилиб ҳосил қилиш мумкинлигини
кўрамиз. Бу рўйхатдан келиб чиққан ҳолда кейинчалик ўз рўйхатларимизни яратишимиз
мумки
А1 катакка Январь сўзини ёзамиз ҳамда Enter тугмасини босамиз.
Расм.9.3
Энди сичқонча курсорини А1 катакнинг ўнг пастки бурчагидаги кичик квадратчага
олиб келамиз.
Расм.9.4
Курсор кўрсаткичи оқ крестикдан кичик қора крестикка ўзгарганда сичқончани чап
тугмасини босинг ва уни қўйиб юбормасдан сичқонча кўрсаткичини А12 катакка олиб
келинг. Сизда рамкача ҳосил бўлади.
107
Расм.9.5
Сиз сичқончанинг чап тугмасини қўйиб юборганинггиздан кейин белгиланган
катаклар ой номлари билан тўдирилади.
Расм.9.6
Энди Excel да сана бўйича маълумотлар рўйхатини ҳосил қилишни кўрамиз
В1 катакка 12.01.2012 санани ёзамиз ва сичқонча курсорини тўдриш маркерига
олиб келиб В1:В12 катаклар диапазонини белгилаймиз. Автоматик равишда саналар
кетма кетлиги ҳосил бўлади.
108
Расм.9.7
Excelда сатрларни рақамлаш. Агарда сиз сатр устунларини рақамлаб чиқмоқчи
бўлсангиз, катакка 1 ундан кеийнга катакка 2 ёзинг ва иккала катакни белгилиб
автотўлдириш маркерини босиб еракли диапазонни белгилаган ҳолда автоматик равишда
рақамлар кетма-кетлигини ҳосил қилиш мумкин. Бунда кетма-кетлик 1(2-1) га ошиб
боради.
Бу ишни фақат катакка бирни киритиб, сўзра уни автомўлдириш маркерини
белгилабклавиатурадаги Ctrl тугмасини босиб турган ҳолда ҳам ҳосил қилиш мумкин.
Расм.9.8
Юқоридаги ишни ҳар хил оралиқдаги сонлар учун, масалан, жуфт, тоқ ёки бошқал
сонлар учун ҳам амалга ошириш мумкин.
Масалан, D3 катакка 1, D4 катакка киритамиз ва бу катакларни белгилаган ҳолда
уларнинг автотщлдириш маркерини тортамиз. Бунда фақат тоқ сонлардан иборат бўлган
рўйхат ҳосил бўлади. Бу ишни Ctrl тугмасини босиб турган ҳолда амалга ошириш
мумкин.
.
109
Расм.9.9
Натижада тоқ сонлардан иборат бўлган рўйхат ҳосил бўлади.
Расм.9.10
4.Маълумотлар билан ишлаш: кўппоғонали саралаш, гуруҳлаш ва
фильтрлаш
Битта устундаги маълумотларни саралаш учун ускуналар панелидаги Сортировать
по возрастанию ёки Сортировать по убыванию тугмаларидан фойдаланилади.
Масалан, қуйидаги расмдаги жадвални йил устуни бўйича саралаш учун жорий
яъни С устун танланади ва тугмаларан бири босилади..
110
Расм.9.11
Оддий саралаш
Бундан ташқари, жадвалларни саралаш автофильтрдан ҳам фойдаланилади.
Бир нечта устунлар бўйича саралаш
Икки ва ундан ортиқ усутнлар бўйича саралаш учун кеаркли катакла белгиланаши
ва Данные/Сортировка командани бажариш лозим. Сортировка диапазона диалог
ойнасида навбатма навбат сараланиши керак бўлган устунлар чиқади. Уларни ўз
хохишимизга кўра танлаб саралашни амалга оширамиз
.
Расм.9.12
Қуйидаги расмда аввал "Цена" устуни бўйича ўсиш, кейин "Год" устуни бўйича
ўсиш ва "Пробег" устуни бўйича ҳам саралаш амлага оширилган
111
Расм.9.14
Маълумотларни саралаш учун автофильтрдан фойдаланилади. Автофильтр
ўрнатиш учун
Данные/Фильтр/Автофильтр
командани
бажариш
лозим.
Автофильтрни
вараынинг ихтиёрий диапазонида қўллаш мумкин.
Автофильтр командаси бажарилгаидан сўнг жадвал усутунлари да очиладиган
рўйхат пайдо бўлади
Расм.9.15
5.Формулалар: структура ва формулалар оператори, формулаларда
кўрсаткичларан фойдаланиш хусусиятлари, формулалардаги типик хатолар
ва уларни тўғрилаш, мураккаб формулаларни қадамба-қадам ҳисоблаш
имкониятлари.
Формула бу арифметик ифода бўлиб, унда рақамлар, катакларнинг адреслари,
функциялар, арифметик амалларнинг белгилари +, -, * ва /. Формула = белгисидан
бошланади. Бу белгини дастур кўрганда катакда автоматик ҳисоблашни бошлайди.
Бу борада амалий кўникмалар ҳосил қилиш учун бўш катакни ажратинг ва унга =
10+5 ни киритинг, Enter тугмачасини босинг. Катакда 15 ифодаси (рақами), формулалар
қаторида эса формуланинг ўзи пайдо бўлади. Формулаларда сонлар билан бирга
катакларнинг ишоралар деб аталувчи манзилларни ҳам ишлатиш мумкин. Катакларга
ишораларни ўз ичига олган формулаларни тузар екансиз, сиз формулани китобнинг
катаклари билан боғлайсиз. Формуланинг ифодаси катакнинг ичида мавжуд бўлган
маълумотларга боғлиқ бўлади ва у катакнинг ичидаги маълумотлар ўзгаришига қараб
ўзгаради.
Мисол: =А1*2
Арифметик амаллар:
112
+ - қўшиш
- - айириш
* - кўпайтириш
/ - бўлиш
^ - даражага ошириш
( ) – приоритетни ошириш
каср сонларни ёзиш -(,) ёки (.)
Формулаларни бажариш тартиби:
1.
Қавслар.
2.
Функциялар.
3.
Кўпайтириш ва бўлиш.
4.
Қўшиш ва айириш
6.Функциялар: математик ва статистик функциялар, ҳар хил функциялардан
фойдаланиш хусусиятлари.
Excell жадваллар билан ишлашни осонлаштириш мақсадида функциялар ишлаб
чиқилган. Функцияни чақириш учун ускуналар панелидаги “Мастер функций” тугмаси
босилади ҳамда қуйидаги қадамлар орқали функциялар ишлатилади:
Функция номини танлаш
Функция аргументи параметрларини аниқлаш
Ҳар бир функция ёки формула киритилганидан сўнг тугмаси босилади ва
натижа олинади
Иш варағига компютерга қўшиб кўрилган функцияларни киритиш учун ускуналар
панелидаги функция киритилсин тугмаси ишлатилади. Бунинг учун, аввало, катакни
ажратиш ва шу тугмани чертиш керак. Екранда функция устасининг иккита тоифа ва
функция майдонлари (ҳошиялари) дан иборат бўлган дарчаси пайдо бўлади. Биринчи
майдондан бўлим ўнг тарафдагисидан эса функциянинг ўзи танланади. «10та яқинда
ишлатилганлари» бўлимига аҳамият бериш керак. Бу бўлимда фойдаланувчи охирги
пайтларда улар билан ишлаган функциялар эслаб қолинади. Майдонларнинг пастидан
танланган функциянинг бичими ва функция бажарадиган ҳаракатларнинг қисқача
таърифи (аннотацияси) берилади. Кўпинча бу ахборот етарли бўлмайди. Шунинг учун
дарчанинг пастки чап бурчагидаги тугмасини чертиб фойдаланиш мумкин. Екранда
танланган функция бўйича тўлиқ маълумот берилади. Шуниси ҳам эътиборлики, бу
маълумотнинг қимматлилиги шундаки, унда бу функцияни ишлатиш мисоллари ҳам
келтирилади.
Функциянинг вазифалари билан танишиб ва уни уста дарчасидан танлаб
бўлганидан сўнг ОК тугмасини босиш керак. Ундан кейин уста екранга унда танланган
функция учун аргументлар бериш керак бўлган иккинчи дарчани чиқаради.
Аргументларни иккинчи дарчанинг тегишли майдонларида очиқ кўринишда ёки ишора
тугмаси орқали бериш керак. Мисол учун бизнинг жадвалимизга СРЗНАЧ функциясидан
фойдаланиб ўртача ифодаларни ҳисоблашни қўшамиз. Устанинг биринчи дарчасида
статистик тоифасидан талаб қилинаётган функцияни топамиз ва ОК тугмасини босамиз.
Екранга иккинчи дарча чиқарилади.
113
Расм.9.16
1-рақам майдонининг ўнг қисмида ишора тугмаси жойлашган. Агар у сичқонча
билан чертилса, унда биз жадвалимизнинг иш варағига тушамиз. Худди шу сичқонча
билан
Расм.9.17
бевосита жадвалнинг ўзидан биз керакли устундан ўртача ифодаларни ҳисоблаб
чиқариш (ҳисоблаш) учун зарур ячейкаларни ажратамиз. Енди формулалар қаторига
еътибор беринг, у ерда қайтарувчи ишорали қатор кўрсатилган.
Ушбу тугмани чертиш зарур ва уста бизни иккинчи дарчага қайтаради. Бу ерда
охирги ҳаракатни бажариш – ОК тугмасини чертиш керак ва функция тайёр ҳолатга
келади. Шунга аҳамият берингки, аргументларни бериш битта майдоннинг ўзи билан
чегараланмайди. Сиз иккинчи, учинчи ва ҳоказо диапазонларни бераверишингиз мумкин.
Мисол: СУММ(А1:А10) СУММ – функция номи (А1:А10) – суммаси олинадиган
диапазон
Excel да функциялар жудаям кўп. Улардан қуйидагиларини келтириб ўтамиз:
МАКС(диапазон) , ёки МАКС(A1;A2;A3;...;An) – энг катта сонни чиқаради.
МИН(рўйхат) ёки МИН(B1;B2;B3;...;Bn) - энг кичик сонни чиқаради..
СРЗНАЧ (рўйхат) – аргументларининг ўрта арифметигини чиқаради..
СУММ(число1;число2;...) - аргументларининг умумий йиғиндисини чиқаради..
EXP(X) – берилган сонни экспонентасини чиқаради.
LN(X) - берилган сонни натурал логарифмини чиқаради.
LOG10(X) - берилган сонни ўнли логарифмини чиқаради.
LOG(X;a) - берилган а сонни Х сони бўйича логарифмини чиқаради.
SIN(X) - Х бурчак учун қийматни синусини радианда чиқаради.
COS(X) - Х бурчак учун қийматни косинусини радианда чиқаради.
TAN(X) - Х бурчак учун қийматни тангенсини радианда чиқаради.
7.Мантиқий функцияларни тасвирлаш.
Excelдаги солиштириш амаллари
= тенг
> катта
114
< кичик
>= катта ёки тенг
<= кичик ёки тенг
<> тенг эмас
Мантиқий ифода натижаси ИСТИНА (1) ёки ЛОЖЬ (0) бўлиши мумкин.
ЕСЛИ функцияси
ЕСЛИ қуйидаги синтаксисга эга:
=ЕСЛИ(матнтиқий ифода; агар қиймат рост бўлса; агар қиймат ёлғон бўлса)
=ЕСЛИ(А1>3;10;20) формуласи 10 10 чиқради,агарда А1 катакдаги қиймат 3 дан
катта бўлса,акс ҳолда 20 чиқаради.
ЕСЛИ функциси аргументи сифатида матнли маълумотларни ҳам ишлатиш
мумкин. Масалан: =ЕСЛИ(А1>=4;"Топширди";" Топширмади ").
Унинг
мантиқий
функциясида
ҳам
матн
бўлиши
мумкин.
Масалан: =ЕСЛИ(А1="Динамо";10;290).
И, ИЛИ, НЕ Функциялари
И (AND), ИЛИ (OR), НЕ (NOT) функциялари – мураккаб мантиқий ифодаларни
яратиш учун ишлатилади.
И ва ИЛИ функцияларининг 0 тагача аргументи бўлиши мумкин: =И(мантиқий
ифода1; мантиқий ифода2...) =ИЛИ(мантиқий ифода1; мантиқий ифода2...)
8.Сон, сана ва вақтнинг махсус форматлари хусусиятлари.
"Числовой" формати
Бу сонларга автоматик равишда ўнли қисмидаги рақамлар сонини қўйиш
мумикн;
Бу сонларни триада кўринишида ҳам ёзиш мумкин (юзлар, юз минглар ва
ҳ.к.);
Манфий сонларни форматлаш мумкин:
o
Қора минус;
o
Минуссиз қизил ранг билан;
o
Қора минус ва отступ (справа);
o
Қизил минус ва отступ.
"Дата" формати (Сана)
Одатда сана катакка киритилади ва "Формат ячеек" дан керакли формат танланади.
Бундан ташқари бошқа давлатларнинг қабул қилинган стандартларидан фойдаланиш
мумкин
"Время" формати (Вақт)
Одатда сана киртилади ва "Формат ячеек" ойнасидан керакли кўриниши танланади
ва форматланади. Вақтни бошқа давлатларда қабул қилинган форатларда ҳам форматлаш
мумкин.
9.Ҳужжатни ҳимоялаш ва изоҳлардан фойдаланиш.
Excel китобни бир нечта усул билан ҳимоялашни таклиф этади. Сиз ҳужжатни
очиш, маълумотларни ўзгартириш ва варақларни ўчиришдан ҳимоялаш имконини беради.
Файлни очиш учун паролни ўрнатишни кўриб чиқамиз.
1.
Файлни танланг ва Файл > Сохранить как.
2.
Файлни сақланиш жойини ва папкани танланг.
3.
Обзор тугмасини босинг.
115
4.
Сохранить как диалог ойнасидан керакли папкани танланг, кейин Сервис
рўйхатини очинг ва Общие параметры командасини танланг.
Расм.9.18
Бу ойнада иккита паролни киритиш лозим: биттаси— файлни очиш учун, бошқаси
эса — уни ўзгартириш учун.
Расм.9.19
5.
Паролни киритинг, кейин уни тасдиқлаш учун киритинг ва ОК тугмасини
босинг.
Паролни ўчириш учун ушбу кетма-кетликни бажариш ҳамда парол ўрнига ҳеч
нарса ёзилмайди, яъни олдин ёзилган парол ўчирилиб чиқилади.
10.Рухсат этилмаган ўзгартиришлардан китоб, варақ, алоҳида катак ва
маълум бир диапазонларни ҳимоя қилувчи файл процедуралари
Excel 2010 да ҳимоялаш воситалари мавжуд:
1. Файлга рухсатни чегаралаш.
2. Китоб элементларини ҳимоя қилишни тадбиқ этиш.
3. Лист элементларини ҳимоялаш.
Файлга рухсат этишни ҳимоялаш. Алоҳида варақларга ва китобларни ўзгартиришга
рухсат бермаслик.
Ҳар бир ҳолда ҳам паролдан фойдаланилади. Парода лотин ва рус алфавитидан
фойдаланиш мумкин. Парол қўйишда ҳар хил катта ва кичик ҳарфлардан фойдаланинг.
Ҳар бир паролни киритишда албатта ОК тугмаси босилади ва қайтадалҳн албатта
тасдиқланиши лозим. Бу албатта паролни киритишда адашиб кетмасик учун зарур.
Расм.9.20
Рухсатсиз кўришлардан ҳимоялаш
Файлни рухсатсиз очишлардан ҳимоялаш фалларни сақлаётган вақтда ўрнатилади.
116
1. Файл бўлимина танланг ва Сохранить как командасини танланг.
2.Сохранение документа ойнасидан Сервис тугмасини ундан эса Общие параметры
ни танланг.
3. Параметры сохранения ойнасида Пароль для открытия ойнасида очиш паролини
киритинг, ўзгартириш паролини киритинг ва ОК тугмасини босинг.
Расм.9.21
4. Яна бир бор киртилган паролларни тасдиқланг.
5. Сохранение документа ойнасидан Сохранить тугмасини босинг.
6. Файлни очишда паролни тўғрилигини тасдиқловчи сўровчи ойна ҳосил бўлади.
Паролни киритинг ва ОК тугмасини босинг.
Расм.9.22
Файл очилганидан сўнг ундаги паролни олиб ташлаш мумкин.
1. Файл танланг ҳамда Сохранить как командасини танланг.
2. Сохранение документа ойнасидан Сервис тугмасини босинг ва Общие
параметры командасини танланг.
3. Параметры сохранения ойнасидаги Пароль для открытия майдонни тозаланг ва
ОК тугмасини босинг.
4. Сохранение документа ойнасидан Сохранить тугмасини босинг.
11.Диаграммалар: диаграммалар маълумотлар базаси билан ишлаш,
диаграммаларни расмийлаштириш ва стилини танлаш.
Диаграмма тузишдан аввал маълумотлар қаторини ва тоифасини аниқлаб, белгилаб
олиш зарур. Маълумотлар қатори – бу сиз диаграммада акс еттиришни истаган кўплаб
ифодалардир. Масалан, бизнинг жадвалимизда иш ҳақининг миқдорлари бўлиши мумкин.
Тоифалар аниқ ифодаларнинг маълумотлар қаторидаги ҳолатини беради. Бизнинг
мисолимизда – бу корхона ходимларининг рўйхатидир. Диаграмма тузишдан олдин иккита
диапазонни – маълумотларнинг қатори (иш ҳақининг миқдори)ни ва тоифа (ходимларнинг
фамилиялари)ни ажратиш керак. Шундан сўнг ускуналар панелидаги диаграммалар устаси
тугмасини чертиш зарур. Екранга юқоридаги расмда кўрсатилган биринчи дарча чиқарилади.
117
Расм.9.23
Бу дарчада диаграмманинг тоифали ва типи танланади, ундан сўнг кейин тугмасини
чертиш зарур. Бунда қуйидаги дарчани чиқаради:
Расм.9.24
Бу дарчада диаграмманинг ташқи кўриниши кўрсатилади ва тегишли майдондан
фойдаланиб диапазонни тўғрилаш имкониятлари тақдим етилади. Уста билан ишлашни
давом еттириш тугмасини чертиш билан амалга оширилади. Кейинги дарчада
диаграмманинг номи, Х ўқи (тоифалар), У ўқи (ифодалар) берилади. Бу амал сарлавҳалар
иловасида бажарилади. Ўқлар иловаси диаграмманинг ўқларга имзолар (ёки остки
ёзувлар) ни киритиш ёки уларни чиқариб ташлаш имконини беради. Тўр чизиқлари
иловаси тўрнинг вертикал ёки горизонтал чизиқларини кўрсатиш ёки чиқариб ташлаш
имконини беради. Афсона иловаси диаграмма унсурларининг остки ёзувларини қўшади
ёки олиб ташлайди.
Маълумотларнинг остки ёзувлар (имзолар)и иловасини диаграмманинг ўзидаги
тоифалар ёки ифодаларнинг имзолари остки ёзувларни олиб ташлаш ёки кўрсатиш
имконини беради.
Маълумотлар жадвали иловаси диаграмманинг пастки қисмида маълумотлари
бўлган жадвални кўрсатиш ёки кўрсатмаслик имкониятини беради.
Ҳамма параметрлар бериб бўлинганидан сўнг Кейин тугмасини чертиш зарур.
Бунда екранга устанинг сўнгги дарчаси чиқарилади. Унда диаграммани жойлаштириш
жойи – дарчанинг тегишли майдонидан танлаш мумкин бўлган шу варақнинг ўзида ёки
бошқасида еканлигини кўрсатиш ва диаграммани тузиш бўйича ҳаракатларнинг узул-
118
кесил тугалланиши тайёр тугмасини чертиш лозим. Диаграма сизнинг китобингизнинг
керакли жойига киритилади.
Шунга аҳамият берингки, диаграмманинг ўзини атрофида тушунарли бўлган рамка
бор.
Бу тугунчалардан фойдаланиб диаграмманинг ўлчамларини ўзгартириш ёки
диаграмманинг бурчагидан ушлаб олиб, уни бурчакнинг орқасига ўтказиш, иш варағининг
бошқа жойига суриб қўйиш мумкин.
ЕХCЕЛ диаграммани кейинги форматлаштирилишида ҳам кенг имкониятларни
тақдим етади. Бунинг учун сичқончанинг ўнг тугмачасидан фойдаланилади. Кўрсаткични
диаграмманинг исталган қисмига ўрнатиш ва объекитни менюсидан фойдаланиб ундан
тегишли буйруқларни танлаб диаграмманинг кейинги форматлаштирилишини амалга
ошириш мумкин.
Расм.9.25
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бошланғич жадвалдаги маълумотларнинг
ҳар қандай ўзгаришида бу ўзгаришлар диаграммада ҳеч қандай тўғрилашларсиз автоматик
тарзда акс этади.
12.Макрослар
Макрослар тез-тез ишлатилувчи бир нечта командалар кетма кетлигидаги
командалар бирлаштирилиб чиқилиши натижасида ҳосил бўлади. Макросни кетма-
кетликдаги барча жараёнларни бажариш натижасида ишга тушади. Макрослар билан
ишлаш учун ҳимоянинг кичик даражаси ўрнатилиши лозим:
[Сервис] [Макрос] [Безопасность...] [Низкая].
Макрорекордер ёрдамида макросларни ишлаб чиқиш
1.
[Сервис] [Макрос] [Начать запись];
2.
“Запись макроса” панелида макрос номини ёзинг ва [OK] тугмасини босинг;
3.
Диаграмма ёки жадвал билан жараёнини бажаринг;
4.
«Остановить запись макроса» панелидаги “OK” тугмасини босган ҳолда
ёзишни тўхтатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |