Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Дезактивация икки хил: механик ва физик- кимёвий усулда амалга 
оширилади. Объектларнинг устки қисмидаги радиактив чангни суриш, 
қоқиш, сув оқими билан ювиш, ҳўлланган латта билан артиш дезактивация 
қилишнинг механик усули ҳисобланади. Физик- кимёвий усул кучли ювиш 
хусусиятига эга бўлган дезактивация қилувчи эритмалардан фойдаланишга 
асосланган. Шундай моддалар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: 
жуда майдаланган оқ ёки тўқ сариқ рангдаги (сульфанал типидаги) СФ-2 ёки 
ЧФ-2У порошоги, у сувда яхши эрийди. 0,15 ва 0,3 ли эритмаси ишлатилади. 
Қуюқ ёпишқоқ суюқлик ёки оч жигар ранг паста холидаги ОП-7 ёки ОП-10 
ювувчи моддалар (эмульгаторлар). Улар сувда яхши эрийди, 0,3% ли 
эритмаси ишлатилади. Ҳар хил ювувчи воситалардан "Дон", "Эра", "Лотос", 
"Экстра", "Новость", "Прогресс" ва бошқалар совун-сода эритмаларидан 
фойдаланиш мумкин. Зарарланган предметлар учига чўтка ўрнатилган 
брадсбойт пуркагичлар ёрдамида, гидропульт, автомакс, кул пуркагичи, 
махсус машиналар, чўтка билан ювилади ёки шу эритмалар шимдирилган 
латта билан артиб тозаланади. Кийим ва бошқа енгил нарсалар қоқиб, чўтка 
ёки чанг сургич (пилесос) билан тозалаб дезактивация қилинади. Металл, 
ёгоч, шиша, резина предметлар сув билан ёки дезактивация қилувчи 
эритмалар ёрдамида ювиш йўли билан дезактивация қилинади. 
Асфальтланган кўчалар, ховлилар машинада ва қўлда супуриш сўнгра сув 
сепувчи машинада ва шланг билан ювиб дезактивацияланади. Тупроқли 
ерларни дезактивация қилиш ернинг устки қатламини 5 -7 см чуқурликда 


132 
бульдозер, грейдер ёки белкурак билан юриш, чопиқ қилиш йўли билан 
амалга оширилади. Қишда кор (6-10 см) қўлда ёки қор тозаловчи машинада 
олиб ташланади. Бинонинг ташқи қисми шлангда сув билан ювилади ёки 
супурилади, Автомобиллар сув билан
г 
дезактивацияловчи эритма билан 
ювилади, ёғли жойлар бензин билан артилади. РМ билан зарарланган озиқ-
овқат ва сув, агар улардан фойдаланиш кўзда тутилса, жуда яхшилаб 
дезактивация қилинади, Агар озиқ- овқат герметик идишда сақланган бўлса, 
идиш сув билан ёки дезактивацияловчи эритма билан дезактивация 
қилинади. Устки қисмини (зарарланган қисмини) олиб ташлаш ёки сув билан 
ювиб ташлаш орқали дезактивация қилинади. Сувни дезактивация қилиш, 
тиндириш ёки махсус фильтрловчи ёрдамида фильтрлаш орқали амалга 
оширилади. Дезактивация қилингандан сўнг радиактив моддалар йўл қўйиш 
мумкин бўлган даражагача йўқотилганига ишонч ҳосил қилиш учун, албатта 
дозиметрик назорат ўтказилади. 
Дегазация. 
Турғун ЗМ (V-газлар, замон- зарин, иприт ва бошқалар) билан 
зарарланган ҳар хил объектлар кимёвий, физик-кимёвий ва механик 
усулларда дегазация қилинади. Кимёвий усулда дегазация қилинганда 
зарарланган объект дегазацияловчи модлалар эритмаси билан тозаланади, 
бунда у заҳарловчи модда билан кимёвий реакцияга киришиб, ЗМ химиявий 
нейтралланади. Дегазациянинг физик-кимёвий усули эритувчилар (бензин, 
керосин ва бошқалар) билан ювиш, буғлантириш, фаоллаштириш кўмир 
билан адсорбция қилиш (масалан, сувни фильтрлаш), зарарланган юмшоқ 
нарсаларни 2 % ли кир сода эритмасида қайнатишдан иборат. 
Ёзги иссиқ кунларда дегазация қилиниши керак бўлган ҳар хил 
предметлардаги ЗМ шамолда кўтарилиб кетиши ва буғланиши учун уларни 
арқонларга осиш керак. Дегазациянинг механик усули тупроқ, озиқ-овқат ва 
ем -хашакнинг зарарланган қисмини олиб ташлашдан иборат бўлади.
Дегазацияловчи моддалар ва эритмалар. Дегазацияловчи эритма №1-у 
гексахлормеламнинг 5% ли эритмаси ёки дихлораминнинг дихлорэтандаги 
10% ли эритмаси. Иприт ва V-газлар билан зарарланган предметларни 
дегазация қилиш учун ишлатилади: Бу эритма одам учун заҳарли; одамнинг 
ичига тушганида ўлим билан тугайдиган заҳарланишига олиб келади, терига 
тушганида ва узоқ муддат нафас олинганида одамни зарарлантиради. 
Шунингдек, у металларни занглатади. 
Дегазацияловчи 
эритма 
№2 
натрий 
ишқори 
(2%), 
моноэтаноламин (5%) ва сувдаги аммиак (20%) эритмаларининг 
аралашмаси. Замон-заринни дегазация қилиш мақсадида ва металл 
асбоблар занглашининг олдини олиш мақсадида №1 эритмадан кейин 
ишлатилади. 
Шунингдек, 
№2 
(аммиак-ишкорсиз) 
эритма 
хам 
ишлатилади. 
ДТС- ГК (кальций гипохлорит тузи) хлор хидига эга бўлган оқ кукун. V- 
газлар ва иприт билан зарарланган жойларни, предметларни дегазация қилиш 
учун сувдаги 1 -1,5% ли эритмаси ёки суспензияси ишлатилади. 
Хлорли охак -йирик ёғоч ва металл предметларни дегазация қилиш учун 


133 
суспензия шаклида 1:10 (бир қисм хлорли охакка 10 кисм сув) нисбатидаги 
эритма ҳолида ишлатилади. 
Хлорамин-иприт ва V-газлар билан зарарланган ҳар хил объектларни 
дегазация қилиш учун 1% ли сув - спирт эритмаси шаклида ишлатилади. 
Зарарланган объектларни дегазация қилиш учун гидропульт, автомакслар, 
чўтка, латта ва сув сепиб ювувчи машиналардан фойдаланилади. 
Сувни дезактивация ва дегазация қилиш камдан- кам қўлланади, чунки 
янги сув манбаи (қудуқ, скважина ва бошқалар) куриш енгилроқдир. қуйида 
сувни дезактивация килиш усулларининг баъзилари билан танишамиз. 
Ионланиш смолалари (катионит ва анионит) орқали сувни фильтрлаш. 
Булар сувни ҳатто эриган ҳолатдаги моддалардан ҳам тозалайди. Қатлами 
қалин ва ҳар қайси ионит қатламининг қалинлиги 40-50 см дан кам 
бўлмаслиги 
керак. 
Фильтрлаш 
қўл 
насослари 
ёрдамида 
ёки 
механизациялаштириш авто ильтрацион станцияларда амалга оширилади. 
Сувдаги шўрни махсус тозалайдиган аппаратлардан (автомашиналарда 
жойлашган кўчма ёки стационар) фойдаланиб сувни ҳайдаш.Сувни 
тиндириш ва кейин тузима кўмир фильтрлар, бир қатлам қум ва бошқа 
материаллар орқали фильтрлаш- бу усул унчалик фойдали эмас. 
ФЗМ ва ипритдан сувни дегазация килиш учун ион алмашиниш смолалари 
ёки фаоллаштирилган кўмир (карбоферрогель) орқали фильтрлаб, кейин 
қайнатиш зарур. 
Сувни дезактивация ва дегазация қилгандан кейин албатта ундан намуна 
олиб, санэпидстанция лабораторияларига экспертиза учун жўнатилади. 
қудуқларни РМ ва 3 м дан зарарсизлантириш учун аввало унинг атрофидаги 
территория тозаланади. Кейин ундан 5- 10 м узоқликда сув йиғадиган 
чуқурга қудуқ суви оқизилади ва қудуқ тагида заҳарланган тупроқ олиб 
ташланади. қудуқда янгидан йиғилган сув ва дезактивация ёки 
дегазацияловчи эритмалар билан қудуқ деворлари яхшилаб ювилади, сув 
янгидан оқизилади, шундан кейин қудуқ сувини текшириб кўриб, истеъмол 
қилишга рухсат бериш мумкин. 
Озиқ-овқатни дезактивация ва дегазация қилиш, улар сақланадиган 
идишларнинг турига боғлик. Агар озиқ-овқатнинг озгина миқдори РМ ва ЗМ 
билан захарланган бўлса, уларни чуқурга кўмиб, устидан хлорли оҳак 
сепилади. Кўп миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари захарланган бўлса, 
дезактивация қилинган махсус майдонча ташкил этилади, энг олдин у 
зарарсизлантирилади, кейин тоза ва ифлос қисмларга бўлинади. Шундан 
кейин озиқ-овқат учга бўлинади: синчиклаб тозалаш ёки йўқотиш керак 
бўлган ёки РМ нинг ўз-ўзидан тарқалиши ёки ЗМ нинг айниши ва 
буғланишигача концервация қилиш керак бўлган аниқ ва кучли захарланган 
озиқ-овқат маҳсулотлари (копларнинг ташки катлами, яшиклар, 
сабзавотлар). 
Синчиклаб тозалаш керак бўлган, захарланишга шубҳа туғдирадиган ёки
кучсиз захарланган озиқ-овқат маҳсулотлари (қопларнинг иккинчи 
қатори, яшик ва бошқалар). 
Текширилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин бўлган захарланмаган, 


134 
пастки қатламларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари. 
Агар озиқ-овқат маҳсулотлари герметик идишларда (консерва банкалари, 
рефрижиторларда) сақланган бўлса, идишларни ўзига хос эритма билан 
дезактивация ва дегазация қилиш кифоя. 
Озиқ-овқат 
маҳсулотлари дезактивация қилингандан кейин ҳам 
санэпидстанция лабораторияларида экспертизадан ўтказилади. Захарланган 
озиқ-овқат маҳсулотларини дезактивация ва дегазация қилишнинг баъзи бир 
усуллари қуйидаги жадвалда кўрсатилган. 
Қаттиқ ёғлар ва 
сарёғ 
Заҳарланган қатламни 
1 — 2 см чуқурликда 
кесиб 
Ташлаш 
Заҳарланган қатламини 10—15 
см чуқурликда кесиб ташлаш ва 
термик ишлов бериш 
Суюқ 
ўсимлик 
ёғлари 
Бутунлай йўқотиш ёки 
обсервациялаш 
Термик ишлов бериш, кучли 
захарланганда 
техникада 
ишлатиш 
Нон 
Захарланган қатламини 
кесиб ташлаш 
Захарланган қатламини кесиб 
ташлаш, қуритиш 
Тирик моллар 
Молларни сув ёки СФ 
—2 эритмаси билан 
дезактива килиш. Ички 
органларини 
йўқотиб 
гўшти захарланмаганли 
гини текшириш 
Терини 
дегазациялов 
чи 
эритмалар билан ишлов бериш. 
Мол сўйилгандан кейин 
ички 
оргонларини 
йўқотиб 
ташлаш 
Дезинфекция микробларни зарарсизлантириш, эпидемик жараёнларнинг 
иккинчи звеносига таъсир этишга қаратилаги. Бу тадбир туфайли 
микробнинг ташқи муҳитда ташқари йўлларига чек қўйилади. Юқумли 
касалликлар тарқалишида роль уйнайдиган буғимоёклилар (пашша, чивин, 
бурга, кана ва бошқалар)ни кириш тадбирлари дезинфекция дейилади. 
Айрим юқумли касалликларда кемирувчилар сичқон, каламуш, юмронқозиқ 
ва бошқалар) инфекция манбаи ҳисобланади. Уларни қириш дератизация 
дейилади. 
Дезинфекциянинг физик ва кимёвий усуллари бор: физик усуллар 
дезинфекциянинг оддий ва кенг қўлланиладигаи усулларидан ҳисобланади. 
Табиий шароитда қуёш нури, айниқса, унинг ультрабинафша нурлари билан 
дезинфекцияланади. Ахлат, чиқинди ва бошқаларни ёқиб юбориш ҳам 
дезинфекциянинг физик усулларидан ҳисобланади. Шунингдек, ич кийим- 
кечаги, кўрпа-тўшагини ва лаборатория асбобларини дезинфекциялашда 
иссиқ ҳаво камераларидан ҳам фойдаланилади. 
Қайнатиш ҳам дезинфекциянинг ишончли ва оддий усулларидан бири 
ҳисобланади. Кўпгина микроблар 100 °С да нобуд бўлади. Спора ҳосил 
қиладиган микроблар ана шу темпратурада 10—15 минутда нобуд бўлади. 
қайнаган сувга ишқорий тузлар ва совун қўшилса, унинг дезинфекцияловчи 
таъсири кучаяди. 


135 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish