Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


-БОБ. “Фавқулодда вазиятлари” таснифи



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

2-БОБ. “Фавқулодда вазиятлари” таснифи. 
 
Фавқулодда вазиятларнинг турлари, 
юз бериш сабаблари. 
Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки 
атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб 
чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб 
келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий 
ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган 
вазият. 


35 
Ҳар бир фавқулодд вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан 
боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, 
талофатлар, авариялар, фалокатлар ва турли-туман офатларнинг ҳосил 
бўлиши ва ривожланишини башоратлаш, олдиндан давлат органлари ва 
аҳолини яқинлашиб келаётган офатдан огоҳ этишдан иборатдир. 
Фавқулодда 
вазиятлар уларнинг вужудга келиш сабабларига 
(манбаларига) кўра тасниф қилинади ва ушбу вазиятларда зарар кўрган 
одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламига (ҳудудлар 
чегараларига) қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали 
турларига бўлинади. 
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар 

1.Хавфли геологик ҳодисалар: 
-одамлар ўлимига, маъмурий ишлаб чиқариш биноларини, технологик 
асбоб ускуналарининг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва 
инфраструктура тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-
жойларнинг турлича даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт 
фаолиятининг издан чиқишига олиб келган зилзилалар; 
Фавқулоддаги вазиятлар 
Тиббий тусда 
Техноген тусда 
Экологик тусда 
Зилзила 
Ер кўчиши, 
ўпирилишлар 
Сел 
қор кўчиши 
Сув тошқини 
Саноатдаги авария 
Таранспортда 
халокат ва фалокат 
КТЗМ рўй 
берадиган 
авариялар 
Ёнғин чиқадиган 
объектларда ФВ 
қуруқликнинг 
холати ўзгариши 
билан боғлиқ 
вазият 
Радиация тарқал. 
Кислота ва 
кислотали зоналар 


36 
-одамлар ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва 
хавфли ҳудуддан одамларни вақтинча кўчиришни ёки хавфсиз жойларга 
доимий яшаш учун кўчиришни талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпиришлари 
ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар. 
2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар: 
-одамлар ўлимига, аҳоли пунктларини, саноат ва қишлоқ хўжалик 
объектларини 
сув 
босишига, 
инфратузилмалар 
ва 
транспорт 
коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолияти бузилишига 
олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб 
қиладиган сув тошқинлари, сув ўпиришлари ва селлар; 
-аҳоли пунктларини, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш 
лагерларидаги 
одамларнинг, 
туристларнинг 
ва 
спортчиларнинг 
жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган 
қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли 
гидрометеорологик ҳодисалар. 
3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар: 
-ўлат, вабо, сарғайма, иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни 
келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар; 
-одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар-эпидемик 
тошмалар, терлама, Бриль касаллиги, Ку-иситма; 
-зооноз касалликлар-Сибир яраси, қутуриш; 
-вирусли инфекциялар –ОИТС; 
-эпидемия-алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш
манбаи битта ёки юқиш омиллари бир бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб 
юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида -50 киши ва ундан ошиқ; 
-аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш -20 киши ва 
ундан ошиқ; 
-ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги- 15 киши ва ундан ошиқ; 
-ўлим ёки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар 
ва ундан ошиқ бўлган вазият; 
-заҳарли моддалар билан заҳарланиш- жабрланганлар сони -10 киши, 
вафот этганлар сони – 2 киши ва ундан ошиқ; 
-озиқ-овқатдан оммвий заҳарланиш –жабрланганлар сони – 10 киши, 
вафот этганлар сони 2 ёки ундан ошиқ; 
-эпизоотия – ҳайвонларнинг умумий қирилиб кетиши ёки касалланиши; 
-эпифитотия- ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши. 
Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар 
 
1.Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлик 
вазиятлар: 
-ҳалокатли кўчкилар – фойдали қазилма конларни қазиб чиқариш чоғида 
ер остига ишлов бериш ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо 
бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши; 
-тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар 


37 
билан ифлосланиши, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек 
иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқаришда одамларнинг соғлиги учун 
хавф солувчи концентрацияларда қўлланилган пестицидлар ва бошқа заҳарли 
химикатлар мавжудлиги. 
2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан 
боғлик бўлган вазиятлар: 
-ҳаво муҳитининг қуйидаги ингредиентлар билан экстремал юқори 
ифлосланиши: 
-олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, 
қурум, чанг ва одамлар соғлигига хавф солувчи концентрацияларда 
антропоген тусдаги бошқа заҳарли моддалар; 
-катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда 
кислота чиқиндилари ёғилиши; 
-радиациянинг юқори даражада бўлиши. 
3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлик вазиятлар: 
-ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши оқавалари: нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб 
келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил 
заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар 
билан экстремал юқори даражада ифлосланиши; 
-бинолар, 
муҳандислик 
коммуникациялари 
ва 
уй-жойларнинг 
емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар 
даражасининг ошиши; 
-сув манбалари ва сув олиш жойларининг заҳарли моддалар билан 
ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги. 
Локал, маҳаллий, республика а трансчегарали фавқулодда вазиятлар 
 
1.Локал фавқулодда вазиятга вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган 
одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти 
шароити бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият содир бўлган кунда 
энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганни ташкил 
этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ёки 
ижтимоий мақсадли объект ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда 
вазият тегишли бўлади. 
2. Маҳаллий фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 10 
дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, 
бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, 
ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам иш ҳақи 
миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бараваридан 
кўп эмас, ташкил этадиган фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, 
туман, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли 
бўлади. 
3. Республика миқёсидаги фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият 


38 
натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг 
ҳаёт фаолияти бузилган, ёхуд моддий зарар энг кам иш ҳақи миқдорининг 0,5 
миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият 
зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 
4. 
Трансчегарали фавқулодда вазиятга оқибатлари мамлакат 
ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва 
Ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазият тегишли бўлади. 
Ўзбекистон Республикасида асосан техноген тусдаги фавқулодда 
вазиятлардан-кимёвий хавфли объектларда, энергетика тизимларида, 
гидротехника иншоотларида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида, газ 
саноатларида ва транспорт воситалари билан боғлик авриялар ҳамда табиий 
турдаги фавқулодда вазиятлар-геологик хавфли ҳодисалар (зилзилалар, ер 
кўчиши, тоғ жинсларининг кўчиши, қор кўчиши) ва гидрогеологик хавфли 
ҳодисалар (сув тошқинлари, сув тўпланишлари, сел)лар кўпроқ учраб туради 
(ўқув қўлланмасининг кейинги бобларида юқорида қайд этилган турдаги 
фавқулодда вазиятларга кенгроқ тўхталиб ўтамиз). 
Республикамиз ҳудудларида учрайдиган табиий офатларнинг ҳосил 
бўлишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошқа омиллар 
асосий ўринни эгаллайди. Улар оқибатида ҳаёт хавфзлиги бузилади, 
инсонлар нобуд бўлади, иқтисодиёт объектларига турли даражада моддий 
зарар етказилади. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish