амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 1- майга қадар “Ўкув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасига тўлиқ ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиалининг бошқарувчиси Қ.Нормуродов ва иш юритувчи М.Пардаева, бош хисобчи В.Б.Малыхга штат бирликлари қисқартирилиши муносабати билан филиалда янги штат жадвалини тузиш ва уларни тасдиқлаш учун “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасининг Режалаштириш бўлими (А.Усмонов) ва Кадрлар бўлими (Ю.Ходжаева)ларга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
“Ўқув таълим таъминот”Давлат унитар корхонаси хисоб ва хисоботлар бўлими бош хисобчиси (В.Б.Малых) ва бўлими бошлиғи Э.Иргашевга филиалнинг янги штатлар жадвали тасдиқлангач 2010 йил кўзда тутилаётган иш хажмларидан келиб чиққан холда филиални сақлаш харажатларини қатъий смета асосида амалга оширишини, бу борада уларнинг жорий йилдаги сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва ўрганиб чиқиш тасдиқлаш учун рахбариятга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ушбу буйруқ назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Филиал бошқарувчиси: Қ.М.Нормуродов
Халқ талими вазирлигининг 2010 йил 15 январдаги 6-сонли буйруғи ижросини таъминлаш борасида “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси ва худудий филиалларида юқори малакали кадрлар салохиятини мустаҳкамлаш ва уларга шароит яратиш мақсадида Б У Ю Р А М А Н:
Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлигининг 2010 йил 15 январдаги “Бошқарув ходимлари сонини янада мақбуллаштириш ҳақида”ги 6-сон буйруғи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасининг 2010 йил 15 январдаги 1-сонли буйруғи ва 2010 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи 1 иловага биноан филиалимизда тасдиқлансин.
қисқартирилаётган штат бирликлари лавозимларида ишлаётган ходимларни мазкур буйруқ имзоланган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонунчилигида белгиланган тартибда огоҳлантирилсин;
лавозими қисқартирилган ходимларни қайта ишга жойлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш ва белгиланган тартибда улар билан илгари тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳамда уларни маълумоти, касби ва ҳунари бўйича иш билан таъминлашни сўраб шахар меҳнат бўлимига мурожат қилинсин.
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиалида 5 (беш) кишидан иборат комиссия тузилсин:
Комиссия раиси филиал бошқарувчиси Қ.Нормуродов, аъзолари филиал бошқарувчи ўринбосари И.Азизов, бош хисобчи В.Малых, бўлим бошлиғи Р.Раззоқов ва иш юритувчи М.Пардаевалар қисқартириш бўйича қуйидаги тартибда комиссия аъзолари тузилсин.
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали томонидан тузилган комиссияларга:
қисқартирилаётган штат бирликлари лавозимларида ишлаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонунчилигида белгиланган тартибда огоҳлантирсин;
лавозими қисқартирилган ходимларни қайта ишга жойлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш ва белгиланган тартибда улар билан илгари тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш, ҳамда уларни маълумоти, касби ва ҳунари бўйича иш билан таъминлашни сўраб шахар мехнат бўлимига мурожат қилинсин;
амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 19 апрелга қадар “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасига тўлиқ ахборот берилишини таъминласин.
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали иш юритувчиси М.Пардаевага штат бирликлари қисқартирилиши муносабати билан филиал янги штат жадвалини тузиш ва уларни тасдиқлаш учун “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси режалаштириш бўлими (А.Усмонов) ва кадрлар бўлими (Ю.Ходжаева)ларга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ушбу буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.