Филиал бошқарувчиси: Қ.Нормуродов
3. “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали мебел ва мактаб жихозлари учун алохида ва харид қилинадиган моддий товар бойликлари учун алохида ишонч қоғозларини рўйхатга олиш китобларини юритиш хисоб ва хисоб бўлими етакчи хисобчиси В.Малыхга юклатилсин.
4. Ушбу буйруқ билан ишчи ва ходимларни таништириш филиал иш юритувчиси М.Пардаевага юклатилсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини устидан назорат филиал бошқарувчи ўринбосари Қ.Нормуродов зиммасига юклатилсин.
Филиал бошқарувчиси: И.Умматов
“Ўқув Таълим Таъминот”Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиалининг 2009 йил 11 февралдаги №1-сонли баённомасига кўра филиалимизнинг хайдовчиси Садатов Ахмад ва таъминотчиси Бахромов Норбек ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги омборхонадан юкланган моддий товар бойликларни санаб олиб таълим муассасаларига етказишда хатоларга йўл қўйилаётганлигини эътиборга олиб
БУЮРАМАН:
1.“Ўқув Таълим Таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали хайдовчиси Садатов Ахмад ва таъминотчиси Бахромов Норбекларга омборхонадан моддий бойликларни санаб олиб камомадга йўл қўйганлиги учун қаттиқ хайфсан берилсин ва охирги марта огохлантирилсин, барча мукофот ва моддий ёрдам бериш тўхтатилсин.
2.Таълим муассасаларига етказиб бериладиган моддий товар бойликларини олиб борган ходим камчиликга йўл қўйса ёки йўқотса шу кишининг иш хақидан камомад сумма ушлаб колинсин.
3.Ушбу буйруқнинг бажарилишининг назорати филиал бошқарувчи ўринбосари Қ. Нормуродов зиммасига юклатилсин.
Филиал бошқарувчи: И.Умматов.
«Рағбатлантириш тўғрисида”
Филиалнинг 9 ойлик молиявий фаолияти бўйича бугалтерия баланс ва молиявий хисоботларни солиқ ва статистика органларига ўз вақтида ва тўлиқ хажмда тақдим этишда хизмат кўрсатган бош хисобчини моддий рағбатлантириш мақсадида
БУЮРАМАН:
Филиалимиз 9 ойлик хисоботларини тайёрлашда алохида хизмати учун филиал бош хисобчисига бир ойлик иш хақи миқдорида рағбатлантирилсин.
Филиалнинг молиявий фаолияти бўйича хисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ хажмда тақдим этган филиал бош хисобчиси Э. Иргашевга бир ойлик иш хақи миқдоригача рағбатлантирилсин.
Филиал бош хисобчисини моддий рағбатлантириш учун сарфланадиган харажатларни умумий смета харажатларидан чиқмаган холда иқтисод қилинган маблағлар хисобидан амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ушбу буйруқнинг бажарилишининг назорати филиал бошқарувчисининг ўринбосари Қ. Нормуродов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |