БУЮРАМАН:
1.”Ўқув таълим таъминот” Давлат униатр корхонасининг 2020 йил 21 январдаги “Каррупцияга қарши курашишнинг кечиктириб бўлмас чора тадбирлари тўғрисида”ги №6 сонли буйруғи ижро учун қабул қилинсин.
2.”Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасининг Сурхондарё вилоят филиали ишчи – ходимларини “Каррупцияга қарши курашишнинг кечиктириб бўлмас чора тадбирлари тўғрисида”ги буйруғини тўлиқ етказиш вазифаси филиал иш юритувчиси М.Пардаевага юклатилсин.
3. Ушбу буйруқнинг иловасининг 13-бандига мувофиқ филиал ходимлари билан коррупцияга қарши курашиш Концепцияси талабларига риоя этиш ҳақидаги (буйруқнинг 3-иловаси) Келишув шартномасини расмийлаштириш ишлари филиал иш юритувчиси М.Пардаева зиммасига юклатилсин.
4.Ушбу буйруқниниг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Филиал бошқарувчиси: Қ.Нормуродов
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 25 майдаги «2018-2019 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кутубхона жамҳармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобдан чиқариш ва утилизация қилиш тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи ҳамда Вилоят халқ таълим бошқармасининг 2019 йил 31 майдаги №103 сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1.Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йи 25 майдаги “2018-2019 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобдан чиқариш ва утилизация қилиш тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 31 майдаги №103 сонли буйруғини ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 25 майдаги 183-сонли буйруғи билан 2018-2019 ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиши лозим бўлган дарсликлар ва ўқув методик қўлланмаларнинг руйхати ва уларнинг вазни тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3. 2018-2019 ўқув йили якуни бўйича таълим мактаблари кутубхона жамғармалари ҳисобидан чиқарилиши лозим бўлган дарсликлар ва ЎМҚларнинг вазнини аниқлаш, ҳудудлар кесимида утилизация режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда мониторинг олиб бориш вилоят Ишчи гуруҳ (бундан кейин матнда мониторинг олиб бориш Ишчи гуруҳи деб юритилади)таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Сурхондарё вилоят филиали Таъминот бўлими етакчи мутахассиси Б.Қодировга:
яроқсиз ҳолга келган дарсликлар ва ЎМҚларни Халқ таълими бошқармаси тизимига кирадиган ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар тизимига кирадиган таълим муассасалари билан уларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида шартномалар тузилишини таъминлансин;
яроқсиз ҳолга келган дарсликларни умумтаълим мактабларидан олиб чиқишда Низомнинг 18-иловасига мувофиқ дарслик ва ЎМҚларни таълим муассасаси жамғармаси ҳисобидан чиқариладиган утилизация қилиш учун топшириш тўғрисида далолатномалар асосида жорий йилнинг 1сентябригача олиб чиқиб кетиш вазифалари юклатилсин;
йиғилган утилизацияни марказлаштирилган ҳолда ҳудудий базаларга йиғиш ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилган ҳолда сақланишини таъминлансин;
утилизация режасининг бажарилиши юзасидан умумлаштирилган маълумотларни халқ таълими бошқармасига тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ушбу буйруқни ижросини назорат қилишни ўз зимамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |