Департамент директори Н.Хўжаниязов
|
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига
Сизнинг 2018 йил 12 июлдаги №10.5-16-18-801-сонли хатингизга жавобан
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пешку туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 53-бандида “2018 йилда Россия Федерациясидан 2 мингта тивит жунли, Германия ва Испания давлатларидан 1 мингта сут йўналишидаги эчкилар ҳамда чет давлатлардан 1,7 минг бош наслли қорамол олиб келиш бўйича ташаббускорларни аниқлаш ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаш” топшириғи берилган.
Бугунги кунда, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят “Насл хизмат” МЧЖ, туман хокимлиги ҳамда тижорат банклари иштирокида лойиҳа ташаббускорлари аниқланган бўлиб, 7 та мижозга 2000 бош тивит жунли эчкилар, 1 та мижозга 1000 бош сут йўналишидаги наслли эчкилар ва 27 та мижозга 1700 бош наслли қорамол олиб келиш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланди.
Тармоқ жадваллари иловага мувофиқ тақдим этилади.
Илова____ варақ
Бошқарув Раиси
ўринбосари в.в.б М.Эшниёзов
|
Наманган вилояти ҳокими
Х.Бозаровга
|
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Норин туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида Халқ банкига бир қатор топшириқлар ва вазифалар берилди.
Жумладан, чорвачиликни ривожлантириш мақсадида хориждан наслли чорва молларини олиб келиш учун 600,0 млрд.сўмлик лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топшириғи берилган бўлиб, бугунги кунда вилоят ва туман ҳокимликлари билан биргаликда 214 та ташаббускорларнинг 648,4 млрд.сўмлик лойиҳалари аниқланди. Ушбу аниқланган 214 та лойиҳа ташаббускорларидан 31 таси томонидан туман филиалларига 4 млн. 702 минг АҚШ долларлик кредит йиғма жилдлари тақдим этилган бўлиб, ҳозирда ушбу хужжатлар кўриб чиқилмоқда.
Бироқ, қолган 183 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан банк филиалларига кредит йиғма жилдлари турли сабабларга кўра, жумладан озуқа экинлари экиш учун ер масаласи ҳал этилмаганлиги, гаров таъминоти етарли бўлмаганлиги сабабли хужжатларнинг топширилиши кечикмоқда.
Бу эса лойиҳаларнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан кредит маблағларини молиялаштирилишида ва белгиланган муддатларда ишга туширилишида тўсиқ бўлмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳамда вилоятда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида, лойиҳа ташаббускорларига озуқа экинларини экиш учун зарур бўлган ер майдонларини ажратишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |