Бошқарув Раиси
ўринбосари Ф. Саламов
Ижрочи: Н.Усаров
Тел:120-17-35
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаментига
(2019 йил 17 октябрдаги 30-11/1415-сонли хатингизга жавобан)
|
АТ Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 871-сонли ва “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
872-сонли қарорларида белгиланган тегишли бандларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатилганлигини ҳамда лойиҳалар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни иловадаги жадвалларга мувофиқ тақдим этмоқда.
Илова___ варақ
Бошқарув Раиси
ўринбосари Ф. Саламов
Ижрочи: Н.Усаров
Тел:120-17-35
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаментига
|
АТ Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари билан тасдиқланган мажлис баёнларига мувофиқ молиялаштирилган, бироқ айрим сабабларга кўра ишга туширилмаган умумий қиймати 16,5 млрд. сўм бўлган қуйидаги 10 та лойиҳанинг бугунги кундаги ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этмоқда. Жумладан,
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги “Раънохон Махфуза Файз” ХК томонидан умумий қиймати 450,0 млн. сўм бўлган умумий овқатланишни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ва монтаж ишлари охирига етказилмаган, шунингдек банк кредитидан муддати ўтган қарздорликни ундириш мақсадида қонуний чора кўриш учун хужжатлар судга берилган;
Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманидаги “Bandixon Agro Eksport-Import” МЧЖ томонидан умумий қиймати 200,0 млн. сўм бўлган иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ташаббускор кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги сабабли лойиҳа амалга оширилмаган, қарздорликни ундириш мақсадида қонуний чора кўриш учун хужжатлар Прокуратурага берилган;
Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги “Қорлиқ Олтинсой Замини” ХК томонидан умумий қиймати 200,0 млн. сўм бўлган музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, четдан асбоб-ускуналар кечикиб олиб келинган ва ҳозирда ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда;
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги “Денов” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 380,0 млн. сўм бўлган тош майдалаш ва саралаш корхонасини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, четдан асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилганидан сўнг лойиҳа амалга оширилади;
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги “Мингниёзов Рустам” ФХ томонидан умумий қиймати 750,0 млн. сўм бўлган чорвачиликни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, четдан чорва моллари олиб келингандан сўнг лойиҳа амалга оширилади;
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги “Реал Инвест” ХК томонидан умумий қиймати 1 628,8 млн. сўм бўлган музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги “Шухрат махсус Тош” ТХК томонидан умумий қиймати 2 300,0 млн. сўм бўлган музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ташаббускор кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги сабабли қарздорликни ундириш мақсадида қонуний чора кўриш учун хужжатлар Прокуратура ва Судга берилган;
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидаги “Соҳибқирон дарвозаси” МЧЖ томонидан умумий қиймати 3 000,0 млн. сўм бўлган меҳмонхона фаолиятини (мотел) ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ташаббускорнинг ҳисоб рақами Ўзсаноаткурилишбанкда очилган ва мазкур лойиҳа учун 1 000,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган, ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда. Ташаббускорга мазкур банкда хизмат кўрсатиб келинаётганлиги тўғрисида уч томонлама далолатнома имзоланган.
Наманган вилояти, Норин туманидаги “Газсувмонтаж” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 200,0 млн. сўм бўлган электр жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, лойиҳа истиқболсиз деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2019 йилдаги 32-сонли Раёсат йиғилиш баёнига асосан истиқболсиз лойиҳа сифатида дастурдан чиқарилган;
Тошкент вилояти, Паркент туманидаги “Паркент баҳори” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 970,0 млн. сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда бино олдида бузилишга тушган (снос) иморатлар туман хокимлиги томонидан олиб ташланмаганлиги сабабли ташаббускор фаолиятини бошлашга тўсқинлик қилмоқда, натижада лойиҳани ишга тушириш кечикмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, банк томонидан молиялаштирилган бироқ айрим сабабларга кўра ишга туширилмаган мазкур лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари базасидан назоратдан чиқаришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |