Бошқарув Раисининг
биринчи ўринбосари Т.Рахмонов
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг (№6037-хх 23.05.2017 йил) 56.1-бандида Гулистон туманида 2000 бош қорамол ва 1000 бош қўйга мўлжалланган замонавий чорвачилик комплекси ҳамда гўштни қайта ишлаш лойиҳасини 2018 йил 2-чорагида ишга туширишни таъминлаш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори сифатида “Бек чорва йилқичилик” фермер хўжалиги танлаб олинди ва қурилиш ишлари учун 2,0 млрд. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ҳозирда қурилиш ишлари тўлиқ якунланди. Хорижий давлатлардан наслли чорва молларини кузда олиб келиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тегишли хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 13 апрель куни вилоятга қайта ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг (№6981-хх 25.04.2018 йил) 65.1-бандида Сирдарё туманида “Султон” фермер хўжалигида 1000 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ташкил этиш ҳамда сутни қайта ишлаш лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш учун бир ҳафта муддатда чорвачилик қурилишига 3 гектар ва 2018 йилда озуқа экинларини экиш учун 90 гектар ер майдонларини ажратилишини ҳамда мазкур лойиҳани 2019 йил 2-чорагида тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш белгиланган.
Бугунги кунда, чорвачилик комплекси қурилиши учун туман ҳокимлиги томонидан мижозга 10 гектар ер майдони ажратиб берилди ва ҳозирда қурилишнинг смета-лойиҳа хужжатлари расмийлаштирилмоқда.
Мажлис баёнининг 65.2-бандида Боёвут туманида “Ҳақберди файзи” фермер хўжалиги томонидан 800 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонларини икки хафта муддатда ажратилишини ҳамда мазкур лойиҳани 2019 йил 1-чорагида туширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда мижоз томонидан ўз маблағи ҳисобидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мажлис баёнининг 113-бандида Сайхунобод туманига 2000 бош наслли қорамолларни хорижий давлатлардан олиб келиш бўйича икки хафта муддатда лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш, тармоқ жадвалларини тасдиқлаш ҳамда уларга талаб этиладиган ер майдонлари ва кредит маблағларини тармоқ жадвалларига мувофиқ ажратилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда туманда 20 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 2000 бош наслли қорамолларни хорижий давлатлардан олиб келиш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Муҳтарам Президентимизнинг республика ҳудудларига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини қисқа муддатларда сўзсиз таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |