Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясига
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 47-сонли йиғилиш баёнининг 46.2-бандида 2020 йил якунига қадар хориждан 13 минг бош наслли қорамол,
13 минг бош жун йўналишидаги эчки, 12 минг бош наслли қўй олиб келиб, Поп ва Чуст туманлари аҳоли хонадонларига тарқатишни ташкил қилиш юзасидан топшириқ берилган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларида ташаббускорлар томонидан хориждан
1 095 бош наслли қорамол, 1 247 бош жун йўналишидаги эчки ва 5 972 бош қўй олиб келиниб “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурига асосан аҳолига тарқатиб берилди.
Жорий йилда жаҳонда кенг тарқалган “Коронавирус” пандемияси сабабли хориждан чорва молларини олиб келишда муаммолар юзага келганлигини инобатга олиб, қолган чорва молларини ташаббускорлар 2021 йил 1 декабрга қадар олиб келишларини билдиришган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур топшириқ ижросини 2021 йил
1 декабрга қадар узайтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Бошқарув Раисининг
биринчи ўринбосари Д. Нуритдинов
|
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкига
|
2020 йил 25 январдаги 2/1-сонли Бошқарув Қарори ижроси юзасидан
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларига мувофиқ Халқ банки томонидан 2019-2020 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 6 393,9 млрд. сўм бўлган 2 179 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 2 074 та лойиҳага 2 866,9 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилиб, 2 003 таси ишга туширилди ва 20 672 та янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йилда жаҳонда кенг тарқалган “Коронавирус” пандемияси даврида амалга оширилиши кечиккан лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини давом эттиришларига кўмаклашиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2020 йил 2 ноябрда
30-2-01/1179-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 11 декабрда 30-2-01/1358-сонли хат орқали 77 та лойиҳани ишга тушириш муддатларини узайтиришда ҳамда 81 та истиқболсиз лойиҳаларни умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда янги истиқболли лойиҳаларга алмаштиришда амалий ёрдам сўраб таклифлар берилди.
Бугунги кунда, ташаббускорлар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди, улар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш ишлари изчил олиб борилмоқда, лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банк томонидан 27 тасига 77,0 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, шунингдек, дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва ишга тушириш ишлари қатъий назоратга олинди.
Илова 2 варақда.
Do'stlaringiz bilan baham: |