Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

 


77 
ХУЛОСА
Аҳоли фаровонлигини янада ошириш, мамлакатнинг иқтисодий 
барқарорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида алоқа, 
ахборотлаштириш 
ва 
телекоммуникатсия 
технологияларини 
ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг устувор вазифалари 
қаторига киради. Мазкур вазифанинг моҳияти, мақсади ва истиқболдаги 
ривожи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилнинг
27 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий 
ахборот-коммуникатсия тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўгьрисидаги қарорида ҳам ўз ифодасини топди. Мазкур қарорга мувофиқ, 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникатсия 
технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш 
дастури тасдиқланди. 
Дастурнинг бош мақсади иқтисодиётнинг барча жабҳаларида 
ахборот-коммуникатсия 
технологияларини 
жорий 
қилишни 
ривожлантириш, АРлари, тизимлари ва тармоқларининг яратилишини 
жадаллаштириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субьектларига 
кўрсатилаётган ИДХ сони ва сифатини янада оширишдан иборат. 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникатсия 
технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш 
дастурини шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи 
дастур – Ўзбекистон Республикаси телекоммуникатсия технологиялари, 
тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – 
“Электрон ҳукумат” тизимининг ХТ ва маьлумотлар базаси комплексини 
яратиш. 
Телекоммуникатсия технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини 
ривожлантириш дастурида кенг полосали технологиялар ёрдамида симли 
ва симсиз алоқани, маьлумотлар узатиш ҳамда овозли трафик коммутатсия 
марказларини янада ривожлантириш, магистрал телекоммуникатсия 
тармоқларини таьмирлаш ва кенгайтириш, мултимедиа хизматларини 


78 
кўрсатиш учун зарур инфратузилмани яратиш вазифалари белгилаб 
олинган. 
Мисол учун, 2020 йигача кенг полосали оптик алоқа тармоқларини 
ривожлантириш ва кенгайтириш, ундан сўнг мамлакатнинг барча 
ҳудудларида ЭВДО, 3Г, 4Г ЛТЕ база стансияларини ўрнатиш ишларини 
олиб бориш режалаштирилган. Корпоратив соҳалар учун мултимедиа 
хизматалрини кўрсатиш студияларини ишга тушириш, ахборот-
маьлумотнома марказлари, маьлумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, 
кешлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-
1989-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” 
тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган: 
“Электрон ҳукумат” тизимининг ХТ комплекслари ва маьлумотлар 
базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати 
Комплекс дастури тасдиқланган. 
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини 
жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та 
тадбирларни ўз ичига олади. 
Миллий 
ахборот-коммуникатсия 
тизимини 
янада 
ривожлантиришнинг 
Комплекс 
дастурини 
амалга 
оширишни 
мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган. 
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта 
муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 
графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур графикларда лойиҳаларни амалга 
ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган: 
Дастлабки лойиҳа олди тадқиқотларни ўтказиш, бунда ИХ бўйича 
халқаро тажрибани ўрганиш, мавжуд ҳолатини ўрганиш, ва таклифлар 
ишлаб чиқиш. 
Лойиҳани амалга ошириш консепсиясини ишлаб чиқиш. 
Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш. 


79 
Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан 
ўтказиш. 
Техник топшириқ ишлаб чиқиш. 
Лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш. 
Лойиҳани амалга оширишдан иборатдир. 
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг истиқболли 
режалари доирасида 2014-2016 йилларда идоралараро интегратсиялашган 
платформани яратиш лойиҳаси амалга оширилади. Бу платформа барча 
давлат органлари ХТни бирлаштиради, аҳолига маьлумот олиш, ариза 
топшириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича идоралар ўртасида 
маьлумот алмашишга хизмат қилади. 
Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субьектлари билан 
ўзаро ахборот алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор ДХни 
кўрсатиш 2013 йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга 
оширилмоқда. 
Дастурга мувофиқ, “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини 
идентификатсия қилиш мақсадида очиқ калитлар базасида Ягоан 
идентификатсия тизимини яратиш лойиҳасини ташкил қилиш кўзда 
тутилган. 
Жисмоний ва юридик шахслар, транспорт, кадастр, кўчмас мулк, 
маьлумот ва классификаторлар жам қилинган миллий маьлумотлар базаси 
ва реестри, ХТни ривожлантириш “Электрон ҳукумат”ни самарали 
этишнинг муҳим босқичи ҳисобланади. 
Сҳундан сўнг, аҳоли ва тадбиркорларга давлат органлари 
хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш, давлат органларига ўз 
фаолиятларини оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш имконияти 
яратилади. 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникатсия 
технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш 
дастури Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш


80 
мамлакатнинг жаҳон ахборот маконига янада интегратсиялашувида 
янгидан-янги имкониятларнинг яратилишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат 
бўлиб хизмат қилади. 
2014 йил рейтинг натижаларига асосан экспертларнинг тавсияларига 
кўра қуйидаги йўналишлар бўйича онлайн-хизматларни йўлга қўйишга 
эътибор қаратиш таъкидланган: 
Ягона ойна маркази – ҳукумат порталини давлат органлари веб-
сайтлари билан интеграциялаш ҳамда барча турдаги ЭХ учун 
фойдаланувчиларни ягона рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш; 
хизматларни кўрсатиш усуллари турини кенгайтириш – телефон 
орқали мижозларни қўллаб-қувватлаш марказлари, электрон почта, СМС – 
орқали хабардор эташ, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар орқали, 
жамоат ахборот берувчи киосклар, порталлар ва бошқалар; 
фикр билдиришда электрон иштирок этиш – фуқароларнинг давлат 
идораларининг мамлакатни ривожлантириш тўғрисидаги қарор қабул 
қилиш жараёнларида фикр билдиришда (турли форумлар, ижтимоий 
тармоқлар, блоглар ва бошқалар) иштирок этиши; 
ЭХдан фойдаланишни кенгайтириш – онлайн хизматлардан 
фойдаланишга қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан: жамоат 
жойларда, кутубхоналарда ахборот киоскларини ва бепул Wi-Fi ташкил 
этиш, тарғибот ишларини, тренинглар ўтказиш ҳамда рекламалардан 
фойдаланиш; 
аҳолининг 
ижтимоий 
муҳофазага 
мухтож 
қатлами 
учун 
хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш –аҳолининг 
ногирон, нафақа ёшидаги ҳамда балоғат ёшига етмаган қатламларини 
инобатга олган ҳолда ИХни кўрсатиш; 
очиқ маълумотлар – давлат идораларининг фаолиятлари тўғрисида 
уларнинг веб-сайтларида, ҳукумат порталида ва очиқ маълумотлар 
порталларига чоп этаб бориш. 


81 
“Электрон ҳукумат” тизими бўйича 2016 йилги рейтинг ҳисоботида 
“ЭХ” субиндексининг улуши “инсон омили” улушининг қисқариши 
эвазига ҳозирги 33% дан 50% га кўтарилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 
Бирлашган миллатлар ташкилоти Экспертлари томонидан рейтингни 
ҳисоблашда 
аҳолининг 
саводхонлиги 
кўрсаткичини 
компьютер 
саводхонлиги кўрсаткичига алмаштирилиши режалаштирилган. 
2016 йилги рейтинг ҳисоботида юқорида саналган республикада 
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган 
ишлар ва эришилаётган натижалар бўйича Ўзбекистоннинг ижобий баҳога 
эга бўлиши кутилмоқда. 
Шу билан бирга, сўнгги икки йил мобайнида Бирлашган миллатлар 
ташкилоти экспертлари томонидан баҳоланадиган давлат идоралари, яъни 
Молия, Халқ таълими, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва 
Давлат солиқ қўмитаси веб-сайтларини халқаро талабларга жавоб бериши 
бўйича алоҳида чоралар кўрилди. 


82 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish