Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


-жадвал  Ўзбекистон ва МДХ давлатларининг ЭХ субиндекси кўрсаткичлари



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

2.3-жадвал 
Ўзбекистон ва МДХ давлатларининг ЭХ субиндекси кўрсаткичлари
12
 
Кўрсаткич
2012й.
2014й.
Ўсиш
МДҲ 
2014й.
ЭХ субиндекси рейтинги 
70 
72 
-2 
ЭХ субиндекси қиймати 
0,49 
0,44 
-9,64% 
0,42 
1. Базавий 
ахборот 
хизматлари 
100 
88 
-12% 
77 
2. Кенгайтирилган 
ахборот 
хизматлари
62 
41 
-33% 
38 
3. Транзакцион хизматлар
21 
23 
9,5% 
25 
4. Интеграцион хизматлар 
39 
24 
-38,46% 
25 
Якуний онлайн хизматлар 
49 
42 
-14,29% 
40 
Давлат томонидан мувофиқлаштириш ҳолати таҳлил қилинганда
2014 йилги рейтинг натижаларини баҳолаш 2013 йилнинг май-июнь 
ойларида баҳоланганлигини ҳисобга олинса, Ўзбекистонда “Электрон 
ҳукумат” тизими ривожлантириш йўналишидаги қабул қилинган кўпгина 
ҳукумат 
қарорлари 
ва 
чора-тадбирлари 
Бирлашган 
миллатлар 
12
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисоботларидан 


36 
ташкилотининг экспертлари томонидан ҳисобга олинмаган. Жумладан, 
2013 йил июнь ойида қабул қилинган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон 
Республикасида Миллий АК тизимиларини ривожлантириш Комплекс 
дастури, шу йил июль ойида ишга туширилган Ягона давлат ИХи портали, 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва Ахборот хавфсизлини 
таъминлаш марказларининг ташкил этилгани ҳисобга олинмаган. 
Ахборотлаштириш сиёсатини самарали амалга ошириш учун Бош 
вазир 
раислигида 
Комплекс 
дастурни 
амалга 
оширишни 
мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилган. 
Бугунги кунга қадар Комиссиянинг 6 та мажлиси ўтказилиб, Ўзбекистонда 
“Электрон ҳукумат” тизимининг марказлашган маълумотлар базалари, 
ХТни яратиш бўйича молиявий ва ташкилий-техник ечимлари тўғрисида 
чоралар қабул қилинган. 
Ушбу чоралар мамлакатимизнинг рейтингида муҳим ҳисобланган 
иккита компонентлар – ахборот технологиялари инфратузилмаси ва ЭХни 
яхшилашга йўналтирилган. ТТни ривожлантириш бўйича қабул қилинган 
дастур 2013-2020 йилларда қиймати 2 трлн. сўм бўлган симли алоқа ва 
кенг полосали мобил маълумотлар узатиш, магистрал тармоқларини 
кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари инфратузилмасини яратиш 
бўйича 16 та лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутилган. 
Шу билан бирга мамлакатимизнинг “Электрон ҳукумат” рейтингини 
яхшилаш бўйича ЭХ субиндекси кўрсаткичларини такомиллаштириш учун 
идоралараро ишчи гуруҳ тузилган ва тегишли чора-тадбирлар режаси 
тасдиқланган. 2015 йилда Очиқ маълумотлар давлат порталини ишга 
тушириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 
Кўриниб турибдики мамлакатимизда ахборот технологияларини 
ривожлантириш ва “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш бўйича 
катта ва аниқ йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишлар билан 
бирга параллел равишда давлат бошқарувини модернизациялаш бўйича 
ишларни ҳам амалга оширилиши лозим. Маъмурий бошқарув 


37 
жараёнларини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий-ҳуқуқий реформаларни 
амалга ошириш талаб этилади, яъни ДХни электрон кўринишга 
ўтказишдан аввал уларни тақдим этиш бўйича регламентлар ишлаб 
чиқилиши лозим. 
ХТни ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича амалга оширилган 
ишлар натижасида Давлат раҳбаримиз таъкидлаганларидек ҳаётнинг барча 
соҳаларига, авваламбор давлат бошқаруви тизимига АК технологияларини 
кенг жорий этишда “портлаш эффекти”ни амалга оширган бўламиз. 
Ривожлантириш стратегияси ўрганиб 
чиқилганда 
қуйидаги 
ҳолатларни кўриб чиқишимиз лозим бўлади: 
Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, “Электрон ҳукумат” 
тизимини 
яратиш 
нафақат 
Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг балки барча давлат 
органларининг вазифаси сифатида қараш лозим.Ушбу ташаббуслар барча 
давлат органларининг барча мувофиқлаштирилган ҳолдаги ҳаракатларига 
боғлиқ. Мазкур хатти ҳаракатлар қуйидаги икки стратегик йўналишга 
қаратилган бўлиши керак – маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар ва АК 
технологиялари.
Нима учун маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар? ЭХни жорий этиш давлат 
органларининг ички жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат 
қилиши лозим. Бу давлат идораларининг фаолиятларини функционал 
таҳлилини ўтказишни, маъмурий жараёнларни такомиллаштириш ва 
соддалаштириш, жараёнларни реинжиниринги ўтказишни талаб этади. 
Бундай жараёнлар ўз навбатида аста-секин ДХ, маъмурий жараёнлар, 
ягона ДХ реестрини яратиш, ягона сўровномалар ва классификаторлар, 
ДХни кўрсатиш регламентлари бўйича қонун ва қонуности ҳужжатларни 
қабул қилишни талаб этади. 
Шундан кейингина ДХни электрон кўринишда кўрсатишни ва 
бунинг учун давлат идораларини компьютер ва тармоқ қурилмалари билан 
жихозлаш, 
ички 
идоравий 
маълумотлар 
узатиш 
тармоқларини 


38 
ривожлантириш ва Интернет тармоғига уланган бўлиши талаб этилади. 
Ушбу муҳимки ахборотлаштириш нафақат вазирлик ва идораларнинг 
марказий аппаратларини, шу билан бирга уларнинг ҳудудий 
бўлинмаларини ва соҳадаги корхоналарни ҳамда ДХни кўрсатиш ва 
маълумотларни тўплаш нуқталарида ҳам амалга ошириш керак. 
Бунинг учун дастурий ва техник таъминлаш, ХТни ишлаб чиқиш, 
ахборот технологиялари йўналишида мутахассисларни ўқитиш ва қайта 
тайёрлаш учун етарлича молиявий маблағларни ажратиш ўта муҳимдир. 
Давлат идоралари ўртасида ўзаро идоралараро электрон маълумот 
алмашиш, ХТнинг мутаносиблиги ва “Электрон ҳукумат” тизими 
элементлари – марказий маълумотлар реестрлари, фойдаланувчиларни 
қайд этиш тизими ҳамда интеграцион платформаларини жорий этмай 
туриб тўлиқ транзакцион ва интеграллашган ЭХни кўрсатиб бўлмайди. 
Шулардан келиб чиқиб, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал, адлия 
ва бошқа соҳалар бўйича ХТ комплексларини ҳамда жисмоний ва юридик 
шахслар, кўчмас мулк, транспорт воситалари каби муҳим маълумотлар 
базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантиришни талаб этади. 
Давлат ва хўжалик бошқаруви, махаллий давлат хокимияти органлари 
раҳбарлари иштирокида Республика Комиссиясининг 6 та мажлиси 
ўтказилди, АКТ соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Давлат 
буюртмаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларида АКТни жорий этишни баҳолаш методикаси, ИДХ ягона 
порталини янада такомиллаштириш чора тадбирлар, мамлакатимизнинг 
“Электрон 
ҳукумат” 
тизимини 
ривожлантириш 
ҳолатини 
такомиллаштириш бўйича БМТ рейтингини ошириш бўйича чора-
тадбирлар дастурлари, Республика комиссиясининг 2015 йилги иш режаси, 
амалга оширилишиши белгиланган устувор лойиҳалар ва уларни амалга 
оширишнинг амалий чора-тадбирлари режаси тасдиқланди. 
Бу вазифаларни бажариш доирасида: 
-
Ягона ИДХ порталида йил бошидан бери 35 та: 


39 
-
Бола парвариши бўйича ва бола туғилганда нафақа тайинлаш,
-
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш, 
-
ноширлик 
фаолиятини 
лицензиялаш, 
маҳсулотларни 
сертификатлаш, 
-
йўловчиларни автомобиль транспортида ташишга лицензия олиш, 
-
ўлчашларни 
бажариш услубиятини аттестациялаш, стандарт 
намуналарини аттестациялаш,
-
уй-жой бор/йўқлиги ҳақида маълумот олиш учун электрон ариза 
тақдим этиш,
-
ёлғиз кексалар ва ногиронларни “Саҳоват” ва “Мурувват” интернат 
уйларига расмийлаштириш учун ариза юбориш,
-
хонадонларида ижтимоий хизмат кўрсатишга электрон ариза 
юбориш, 
-
нотурар бино ва иншоотлар шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ 
ҳаракатларни амалга ошириш учун маълумотнома олиш, 
-
газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш ва ечиб олиш учун ариза 
юбориш,
-
туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш ёки қайта 
расмийлаштириш,
-
кадастр хизматига адвокатлик сўровини юбориш,
-
малака ошириш курсларига талабнома расмийлаштириш,
-
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига 
лицензия олиш,
-
юридик шахслар ва фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия 
таъминоти тизимига ҳисобга олиш,
-
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига пенсия 
бадаллари реестрини қабул қилиш ва қайта ишлаш,
-
бино бузилиши ҳақида маълумот олиш, хорижий тилларни ўқитиш 
бўйича курсларни ташкил этиш учун лицензия олиш,
-
оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза юбориш,


40 
-
солиқ тўловчининг индивидуал рақами ҳақида, қўшилган қиймат 
силиғини тўловчилари тўғрисида электрон маълумот олиш,
-
алоҳида тоифадаги фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш 
ордерини олиш,
-
дори воситалари ва тиббий ашёларнинг мавжудлигини қидириш,
-
электр тармоқларига уланиш учун техник шартни олиш,
-
менежмент тизимини сертификатлаш,
-
аҳоли пунктларида қурилиш учун ер участкаларини ажратиш учун 
электрон шаклда ариза тақдим этиш,
-
тадбиркорлик фаолиятига таъсир этадиган ҳужжатларни муҳокама 
қилиш каби хизматлар жорий қилинган. 
Ушбу кўрсатилаётган ИХ сони жами 265 турдан ортди, натижада 
давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига (

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish