Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
 
З.К.Кушаров(ТошДАУ, доцент) 
 
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигининг чорвачилик соҳаси фаолиятида туб 
ижтимоий - иқтисодий ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан олганда нархлар 
эркинлаштирилди, давлат буюртмаси бекор қилинди, фермалар ҳусусийлаштирилди ва 
тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилди. Чорвачилик соҳаси 
билан шуғулланувчилар учун ҳар бир бош шартли чорва мол ҳисобига тўғри келадиган 
озуқа экин майдонларининг энг кичик меъёри белгиланди. Бунда ернинг минтақавий 
ҳусусиятлари ҳам ҳисобга олиниб, суғориладиган ерлар учун камида 0,3 га ва 0,45 га бўлса, 
лалмикор ерлар учун камида 2 га тенг бўлишлиги қайд этилди. 
Албатта, Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни 
чуқурлаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарорларини амалга оширган ҳолда
мамлакатимизда чорва молларининг бош сони (чўчқачиликдан ташқари) кўпайишига ҳам 
эришилди.
Бу билан озиқ-овқат таъминотининг муҳим турлари бўлган гўшт-сут ишлаб 
чиқаришнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлари пасайиб кетишига барҳам 
берилди. Гўшт ишлаб чиқариш(тирик вазнда) 1990 йилдан 2017 йил бошига ўсиш суръати 
эса 11,2 фоизни ташкил этди.
Ушбу вазият ҳозирга келиб, дон мустақиллигига муваффақиятли эришилган бир 
пайтда, янги навбатдаги бош вазифани белгилаш ҳамда унинг ечимини топишни тақозо 
этади. Бу вазифа аҳолининг гўшт-сут маҳсулотлари истеъмолини физиологик меъёрий 
кўрсаткичлар даражасига етказиш ҳисобланади. Чунки, ҳозир кунда аҳоли жон бошига 
гўшт ва гўшт маҳсулотлари талаб кўрсаткичлари физиологик меъёрнинг 1/3 қисмини 
ташкил этса, сут маҳсулотлари бўйича бу кўрсаткич 4/5 қисмни ташкил этмоқда. Ушбу 
вазиятнинг жиддий заифликлари борки, бу заифликлар ҳисобига иқтисодий ўсиш 


389 
суръатлари сустлик билан амалга оширилмоқда. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб 
чиқариши салмоғи турли тоифадаги хўжалик субъектлар нуқтаи назаридан таҳлил 
этилганда эса, асосий улуш деҳқон хўжаликлари зиммасига тўғри келмоқда, яъни гўштнинг 
93 фоизи ҳамда сутнинг 86 фоизи деҳқон хўжаликлари зиммасига тўғри келмоқда. 
Чунончи, бизнинг шароитда, озуқа ва капитал, меҳнат ва бошқа моддий сарфлар 
самарадорлик пастлигининг асосий омилларини ташкил этмоқда. Ҳаттоки, таҳлилларнинг 
кўрсатилишича, мавжуд чорва молларининг эришилган маҳсулдорлик кўрсаткичлари 
генетик-зоотехник имкониятлар даражасининг 45-75 фоизини ташкил этмоқда. Масалан, 1 
бош соғин сигирдан ўртача 4000-4500 литр сут соғиб олиш мумкин бўлгани ҳолда, бу 
кўрсаткич аранг 2000-2200 литрга тўғри келмоқда. Шунингдек, ёш қорамолнинг 1 кунлик 
ўртача семириши 600-800 грамм ўрнига, 350-400 граммни ташкил этмоқда. 
Буларнинг барчаси йиғилиб сурункали серҳаражатлик кўрсаткичларини намоён 
этмоқда. Натижада таннархнинг сотиш нархидан юқорилиги ёки жуда ҳам кичик фойда 
кўрсаткичлари кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг барқарор асосда юксалишига 
тўсқинлик қилмоқда. 
Бу холат айниқса, янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларининг чорвачиликни 
ривожлантиришдаги таваккалчилик-ка бўлган салбий ёндашувини сақлаб келмоқда. 
Чорвачиликнинг ушбу тор бозор муҳитига чек қўйиш, меҳнат унумдорлигини ва бошқа 
ресурслар самарадорлигини ошириш, пировардида эса аҳолининг истеъмол даражасини 
кўтариш учун илғор хориж тажрибасидаги ахборот технологияларининг замонавий 
усулларини қўллаш йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки, хорижда замонавий ахборот 
технологиялари ички салоҳиятдаги фойдаланилмаётган резервларни аниқлаш, зоотехник-
ветеринария ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишда муҳим восита бўлиб хизмат 
қилади. Дарҳиқиқат, XXI асрга келиб, замонавий ахборот технологияларисиз бирор жиддий 
муваффақиятга эришиш мушкул эканлиги аёндир.
Замонавий ахборот технологияларини барча соҳаларда қўллаш миқёси кенгайиб 
бораётганлигининг иқтисодий асосларидан бири, ахборот индустриясини жорий этиш учун 
сарфлар камайиши тенденциясида намоён бўлаётганлигидир. Ахборот технологиясининг 
яна бир ҳусусияти шундаки, ушбу технология учун қишлоқ хўжалик ресурслари ҳам 
ахборот, товар маҳсулоти ҳам ахборот ҳисобланади. 
Айнан чорвачиликда ҳам янги ахборот технологияларини тадбиқ этиш юксак 
натижаларга эришишнинг асосий омили эканлиги шубҳасиздир. Чунки, бунга миллий ва 
хорижий тажрибалар ва натижалар далил бўла олади. Масалан, хорижда 1 соғин сигирдан 
8-10 минг литр сут соғиб олаётган ҳамда 45-50 кунда 1 жўжа вазнини ўртача 2-2,5 кг 
бўлишига эришишда шубҳасиз аниқ ва кенг қамровли ахборот технологияларининг ўрни 
беқиёсдир. Мамлакатимизда ҳам ахборот технологиялари соҳасидаги муайян тадқиқотлар 
амалга оширилсада, сезиларли самарага эришилмаётир. 
Фикримизча, бундай тадқиқотларни ривожлантириш дастлаб қорамолчилик 
соҳасидан бошланиши керак. Чунки, қорамолчилик нафақат гўшт ва сут каби тўйимли озиқ-
овқат манбаи бўлибгина қолмай, балки қайта ишлаш саноати, жумладан, озиқ-овқат ва 
енгил саноати учун ҳам хом ашё етказиб беради. Республикамизда истеъмол қилинаётган 
жами гўшт маҳсулотининг 83 фоизини миллий қорамолчилик етказиб бераётганлигини, 
айни чоғда озуқа танқислиги, боқиш технологиясига тўлиқ риоя қилинмаслиги, 
ихтисослашувга эътиборнинг сустлиги ва бошқа салбий омиллар ташкил этишини 
таъкидлаб ўтиш лозим. 
Бу эса, қорамолчиликнинг генетик салоҳиятидан фойдаланишнинг паст даражада 
эканлигини кўрсатмоқда. Қорамолчиликда барқарор ўсишнинг ички омилларидан бири, 
пода таркибининг тузилиши ва пода сонидаги ортиб борувчи такрорийлик, яъни пода 
ҳаракати кўрсаткичидир. Айнан пода даврий ҳаракати бир меъёрлилик асосидаги динамик 
жараён ҳисобланади. 
Янги ахборот технологиялари шароитида мавжуд ананавий технологиядан фарқли 
равишда биологик жараённи ва унга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни 


390 
моделлаштириш талаб этилади. Шунингдек, моделлар тизими ёрдамида беҳато, самарали 
натижалар олиш ва бу асосда қарорлар қабул қилиниши учун ишончли ва қулай, ихчам ва 
унификациялашган маълумотлар базасини шакллантириш лозим. Маълумотлар базаси 
ҳамда моделлар тизимининг ўзаро яхлит ва мослашувчанлигини таъминлаш даражаси 
қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқувчи иқтисодий ва агро-зоотехник масалалар 
туркумининг шакллантирилишига боғлиқдир. 
Хулоса қилиб айтганда, чорвачиликда янги ахборот технологияларини жорий этиш
қуйидаги натижаларга эришишни таъминлайди: 
1. ишлаб чиқилган иқтисодий-математик моделлар тизими чорва моллари 
подасининг даврий ҳаракати ва таркибидаги асосий жараёнларни айнан акс эттириши 
керак; 
2. зоотехнологик жараёнларни кузатиш, таҳлил этиш, қарор қабул қилиш ва пода 
таркиби мувозанатини тиклаш учун зарур ҳолларда таъсир ўтказиш лозим; 
3. чорва молларининг генетик ва натижавий-амалий маҳсулдорлик кўрсаткичлари 
(суткалик ўсиши, семириши, вазни ва сут миқдори) орасидаги фарқни муттасил 
қисқартириб бориш зарур; 
4. гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришда регроспектив, маржинал таҳлилдан 
фойдаланиб муқобил кўрсаткичларни ҳисоблаб топиш керак; 
5. чорвачиликда тақчил ресурслар (ем-хашак, омухта ем, ветеринария препаратлари 
ва бошқалар) таъминотидаги узилишларга барҳам бериш лозим; 
6. ахборот тизимидан фойдаланувчилар учун ишлаб чиқариш, таъминот, етказиб 
бериш ва сотиш билан боғлиқ масалалар ечимини топишда фойдаланувчилар учун 
қулайлик яратиш зарурдир. 
Шунингдек, ахборот индустриясининг имкониятларини чорвачилик амалиётига 
жорий этиш ва самарали натижаларга эришиш учун тизимий ва амалий дастурчилар, 
иқтисодиёт жараёнларни моделлаштирувчи мутахассислар, зоотехниклар, агрономлар ва 
тадбиркорларнинг ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик мухити ҳам зарур. Ушбу 
зарурият рўёбга чиқарилгандагина, озиқ-овқат таъминотидаги, ҳусусан арзон харидоргир 
гўшт-сут маҳсулотлари етказиб беришда ижобий натижаларга эришилади. 
Бу эса, мамлакат аҳолисини истеъмол даражасини оширибгина қолмай, балки 
уларни доимий иш жойлари билан таъминланишига ҳам гаров бўлади. Натижада ишлаб 
чиқариш ва истеъмолнинг ўзаро боғлиқ тарзда ўсишига эришилади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish