Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АХБОРОТЛАШУВ ДАВРИДА ТЕХНИКА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АХБОРОТЛАШУВ ДАВРИДА ТЕХНИКА 
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ 
СИФАТИНИ ОШИРИШ 
 
Р.А.Абдурахманов (ТАЙЛҚЭИ, КИХИ) 
У.Б.Юсупов (ТАЙЛҚЭИ, ассистент ) 
 
Бугунги кунда
 
мамлакатимизда жамиятни ислоҳ қилиш, фаннинг турли соҳаларида 
янги билимларнинг тўпланиши, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш, 
жамиятнинг тез суръатлар билан ахборотлашуви техника таълим йўналишларида таълим 
олувчиларни касбга тайёрлаш сифатини оширишни талаб қилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги 
«Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор 
мақсадимиздир» номли маърузaсида “...янгича иқтисодиётни шакллантиришнинг зарур 
шарти - бу таълим тизимини модернизациялаш ҳисобланади, чунки у иқтисодий ўсишнинг 
ва жамиятни ижтимоий ривожлантиришнинг асоси, фуқаролар фаровонлигининг ва 
мамлакатимиз хавфсизлигининг омили ҳисобланади” - деб алоҳида таъкидлаб ўтилган. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимида таълим мазмунини янгилаш 
муаммолари, унинг сифатини ошириш воситалари тизимида замонавий таълим 
технологияларининг ўрнини аниқлаш бўйича барча жабҳаларда илмий тадқиқотлар олиб 
борилмоқда. 
Бугунги кунда олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва МК 
“Ватанпарвар” ташкилотларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳайдовчиларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказларида “Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз 
ҳаракатланиш асослари” фани асосий фанлардан бири сифатида ўтилмоқда. Чунки, ҳар бир 
инсон борки ўзи билмаган ҳолда ҳаракат қатнашчисига айланиб қолади. Бугунги кундаги 
автомобиллаштириш даражаси жадал суратлар билан ошиб бораётган замонавий ахборот 
технологиялари даврида инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан 
бири ҳисобланади. 
Ҳозирда ҳаётни янги педагогик ва ахборот технологияларисиз тасаввур этиб 
бўлмайди. Лекин ҳозирги вақтда олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва МК 
“Ватанпарвар” ташкилотларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳайдовчиларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказларида “Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз 
ҳаракатланиш асослари” фанини ўқитишда электрон дарслик ва электрон ўқув 
қўлланмаларга бўлган эҳтиёж сезилмоқда. 
Халқаро рақобат, тажрибали мутахассислар сонининг ошиши ва маҳсулот сифатига 
талабнинг ўсиши олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва МК “Ватанпарвар” 
ташкилотларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳайдовчиларни тайёрлаш ва 
қайта тайёрлаш марказларида ҳаракат хавфсизлигига тааллуқли курсларнинг дастурларини 
ўзгартириш, таълим олувчиларни ҳаракат хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига 


32 
ўргатиш ва ушбу соҳаларнинг асосини ташкил этувчи асосий тамойиллар ҳақида 
тушунчаларни сингдириш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга бағишланган мавжуд адабиёт ва ўқув 
қўлланмаларда йўл ҳаракати жараёнини мураккаб тизим деб қараш ва йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш муаммосига тизимли ёндошиш керак эканлиги таъкидланади. 
Бу адабиётларда йўл ҳаракати жараёни “Автомобиль-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит” (А-Ҳ-Й-
П-М) тизими деб қаралган бўлиб, тизимнинг элементлари ва боғланишларига тавсифлар 
берилган ҳамда уларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари меъёрлари ва қоидалари ишлаб 
чиқилган. Лекин шунга қарамай бугунги кунда 80-85% йўл-транспорт ҳодисаси 
ҳайдовчиларнинг айби билан содир этилишига маълум даражада йўл ҳаракати жараёнига 
тизимли ёндошишда йўл қўйилган камчиликлар деб ҳисоблаш ва уларга биринчи галда 
ҳайдовчини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнидаги камчиликлар деб қараш 
мумкин. Кўпчилик ҳолларда асосли равишда саволлар туғилади, нима учун ҳайдовчилар у 
ёки бу йўл шароитида хавфсиз ҳаракатни таъминлай олмайди?; нима учун бир хил йўл 
шароитида битта ҳайдовчининг ўзи ҳар гал ҳар хил ҳаракат қилади?; ҳайдовчининг қарор 
қабул қилишига нималар таъсир қилади?; ҳайдовчининг қарор қабул қилиши қай даражада 
амалга оширилади?; қандай омиллар ҳайдовчиларни қарор қабул қилишида етакчи (асосий) 
бўлиб ҳисобланади? Бундай саволларни кетма-кет санаб ўтиш мумкин ва уларнинг сон-
саноғи йўқ. Айнан бундай саволларга илмий жиҳатдан асослаб бериладиган жавоблар 
автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган бўлиши 
керак.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда “А-Ҳ-Й-П-М” тизимини тўлиқ 
мужассамлашган равишда кўриниши тизимли равишда кўриб чиқиш юқори 
самарадорликни таъминлайди. Бажарилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, юқоридаги 
номланган тизимдаги ҳар бир элементга қаратилган талабларни такомиллаштириб 
борилиши орқали тизимдаги ҳар бир элементни алоҳида ва узвий боғлиқлигини сифат 
жиҳатидан яхшилаб бориш зарурияти туғилади. 
Бугунги кунда автомобилларни бошқаришда кўплаб алоҳида бошқариш тизимлари 
қўлланилмоқда. Масалан, ҳозирда ишлаб чиқилаётган автомобилларда уларни парковка 
қилишда ёрдам берувчи ҳамда автомобилдаги носозликлар ҳақида ахборот берувчи 
датчиклар билан ёки кўриниш етарсиз бўлганида автоматик равишда чироқларини ёқувчи 
ва шунга ўхшаш ҳар хил турдаги қурилмалар билан жиҳозланмоқда. Бу тизимлар 
автомобилни бошқаришни кескин равишда осонлаштирди. Бу ерда яна шуни ҳам эслатиб 
ўтиш керакки, бу тизимларнинг ишлаш принципларини тушуниб етиш учун ҳайдовчидан 
электроника соҳасида махсус билимларга эга бўлишлик талаб қилинади. Яна шуни ҳам 
эътиборга олиш керакки, бугунги кунда техник носоз автомобилларга ёрдам бериш 
мақсадида эвакуация хизмати ташкил этиш, автомобилларга сервис хизматини кўрсатиш, 
бу соҳа учун етарлик даражада мутахассислар тайёрлаб бериш масалалари республикада 
ҳал этилиши борасида ижобий ишлар қилинмоқда. Шундай экан ҳайдовчига бугунги кунда 
автомобилни бошқарувчи оператор деб қараш вақти етди. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишининг 
асосий сабаби ҳайдовчи “инсон-автомобиль” тизимининг оператори сифатида 
хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларни ўз вақтида қабул қилиб 
ололмаслиги ёки автомобилни бошқариш бўйича нотўғри ечим қабул қилишдир. Бошқача 
қилиб, айтилганда ҳайдовчиларни тайёрлашда ва мавжуд дастурларда муаммога етарли 
даражада тизимли ёндошилмаганлиги ва буларни ўқитишга вақт етарли эмаслиги сабабли 
йўл қўйилган камчиликлар оқибатида улар ўз функционал вазифаларини бажара 
олмаётганлиги маълум бўлмоқда. 
Агар ҳайдовчига автомобилни бошқарувчи оператор деб қаралса, йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлашдаги энг асосий омиллардан бири бўлиб ҳайдовчиларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари, уларни тайёрлашда қўлланилаётган ўқув 
дастурлари ва уларни бугунги замон талабларига жавоб бера олиши ёки бера олмаслиги 


33 
масаласи пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш 
ўқув дастурларини узлуксиз равишда такомиллаштириб бориш зарурлигини кўрсатади.
Ҳайдовчининг энг асосий вазифаси унинг операторлик вазифаси бўлгани учун ундан 
биринчи галда бошқарув жаҳозларининг вазифалари ва қандай жойлашганини, улардан 
фойдаланиш техникаси, автомобилни чегараланган оралиқда, чорраҳаларда ва пиёдалар 
ўтиш жойларида, транспорт оқимида, қоронғида ва кўриниш етарлича бўлмаганда, 
мураккаб йўл шароитларида хавфсиз бошқариш бўйича назарий билимларга ва амалий 
кўникмаларга эга бўлиши, ҳайдовчининг касбий ишончлилиги ва меҳнатининг 
психофизиологик асослари, ахлоқ-одоби ҳақида етарли даражада тушунчаларга эга бўлиши 
керак. Булардан ташқари ҳар бир ҳайдовчи етарли даражада автомобилнинг тузилиши, 
унинг габарит ва оғирлик ўлчовлари, ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи агрегатлари, 
механизмлари ва тизимлари ҳақида уларнинг техник созлигини аниқлаш ҳамда техник 
носозликлар қандай оқибатларга олиб келиши, уларни қандай ва қаерда бартараф этиш 
мумкинлигини билишлари зарур. Маълумки бу масалани фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш 
ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, уларга ўзгартиришлар киритиш, яъни уларни янада 
такомиллаштириш орқали ҳал этиш мумкин. 
Кўтарилаётган муаммони, яъни олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва 
МК “Ватанпарвар” ташкилотларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар 
ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказларида “Йўл ҳаракати қоидалари ва 
хавфсиз ҳаракатланиш асослари” фанини ўқитишда электрон дарслик ва электрон ўқув 
қўлланмаларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ҳамда замонавий ахборот технологиялари 
ёрдамида электрон дарслик ва электрон ўқув қўлланмалар яратишни ушбу йўналишда 
фаолият олиб бораётган барча олим ва профессор-ўқитувчиларнинг биринчи галдаги 
асосий вазифаларидан деб қаралиши зарур ва унинг ижобий ечими эса республикамиз 
автомобиль йўлларида ҳайдовчиларнинг янада ишончли ҳаракатланишига катта 
имкониятлар яратади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish