Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ФИЛЬМЛАР ЯРАТИШДА ОПЕРАТОРЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТЧИ-



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ФИЛЬМЛАР ЯРАТИШДА ОПЕРАТОРЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТЧИ-
ИЖОДКОР СИФАТИДАГИ ЎРНИ 
 
Ш.Т.Хусанов (ТАТУ, катта ўқитувчи) 
Санъат – бу, энг аввало, буюк туйғулар оламидир. У инсон руҳига озуқа бўлади, 
инсоннинг маънавий дунёсини бойитиб комиллик сари бошлайди. Кино санъати жуда 
мураккаб, унинг тадқиқи эса янада мураккаб жараёндир.
Театр, кино, радио, телевидение, рақс, тасвирий санъат, меъморлик, ҳайкалтарошлик 
ва бошқа санъат турлари жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. У ўзининг бетакрорлиги, 
жозибадорлиги ва ноёблиги билан кенг оммани ўзига жалб этади ва унга таъсир ўтказади. 
Санъатлар ичида бир санъат тури борки, у кишига маданий ҳордиқ билан бир қаторда 
маънавий озуқа ҳам улашади. У кишиларни кулдиради, ўйлатади, йиғлатади, ҳайратга 
солади. Бу санъат тури – кинодир. Кино санъатида тарих ўз аксини топади, у миллий 
қадриятларни англашда ўзига хос ўринга эга. Кино олами шу қадар кенг ва жозибалики, у 
ҳақда гапирмасликнинг иложи йўқ. 1895 йил 28 декабрни кинонинг туғилган куни деб 
биламиз. Ака-ука Люммерлар илк бор тасвирга туширган ленталар кенг оммага намойиш 
этилганига ҳам бир асрдан ошди. Кино эртаклардаги афсонавий паҳлавонлардек кун сайин 
эмас, соат сайин ривожланишга кирди. Ҳамон ривожланишдан тўхтамаган бу санъат 
томошабинларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Кино саноатидаги бир янгиликни 
ўзлаштирмай туриб бошқа янгилик кириб келмоқда. 
Ҳусусий кино студияларнинг ривожланганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаган 
бўлсада, лекин ижодкорлар самарали меҳнат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда мамлакатимиз 
кинотеатрларида турли мавзу ва жанрларда кўплаб фильмлар намойиш этилмоқда. Бу эса 
ижодий изланишларнинг давом этаётганидан далолатдир. Фикримиз исботи сифатида, кино 
театрлардаги афишалардаги ранг-баранг мавзулардаги фильмларни келтира оламиз.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, кино ижодкорлар қизғин меҳнат қилмоқдалар. Бу 
жуда қувонарли ҳодиса. Негаки, ижодкорлар ўртасидаги дўстона рақобатнинг 
ривожланиши нанижасида кинотеатрларимиз томошабинлар билан гавжум.
Лекин сифат даражаси талабдагидек эмас. Томошабин учун эмас, ўз “чўнтагини” 
ўйлаган кино ижодкорларни кино санъатига осонлик билан кириб келаётганлари 
мутахассисларни ташвишга солмоқда. Шу ўринда операторлик санъатида ҳам шу каби 
муаммоларни учратишимиз мумкин. Мутахассислик билимига эга бўлмаган инсонларни 
камера кўтариб маълум ғоя ва мафкурани тарғиб қилаётганликлари мантиққа тўғри 
келмайди. Бу каби камчиликларни бартараф қилиш учун бу соҳада фақатгина малакали 
мутахассислар фаолият кўрсатишлари лозим.
Маълумки, режиссёр ёки оператор маълум мақсад ва ғояни илгари сураётган ижод 
намуналари замирида ҳамиша ўз қобилиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 


306 
фаолият юритадилар. Шу сабабли уларнинг маҳоратлари фильмларда яққол кўзга 
ташланади. Сўнгги йилларда ўз асарларида миллий руҳиятни тарғиб этувчи кинодраматург, 
режиссёрлар ва операторлар тайёрлаш энг долзарб масалалардан бирига айланди ва бунга 
эҳтиёж ҳам етарли. Кино санъатини тасвирсиз тасаввур этиб бўлмайди. Тасвир фильмни 
юраги, агар юрак фаолияти борасида қандайдир муаммо вужудга келса уни тезда олдини 
олиш керак. Негаки, инсон танасидаги юрак сингари кинода ҳам тасвир муҳим вазифани 
бажаради.
Тасвир фильмга жон бағишлайди. Унинг асл моҳиятини, вазифасини ва мақсадини 
очиб беради. Шу қадар катта ва энг муҳим маъсулият кинокамерани бошқараётган оператор 
зиммасида. Ҳар бир кинооператор ўз ижодида юрак ва тафаккурни, уйғунлаштира олса, 
экранларимиз биз кутган ҳақиқий асарлар билан тўлади. Энг муҳими томошабин 
кинотеатрга шунчаки вақт ўтказиш, кулиш учун эмас, балки маънавий озуқа олиш учун 
ташриф буюради.
Кино жамоа иши, жамоа эса бирдамликда экран учун муносиб асар яратсагина ўз 
номини ва нонини оқлайди. Бугунда операторлар сифатида олиб бораётган ижодкорлар шу 
каби муҳим жиҳатларга аҳамият қаратишлари даркор.
Гарчи кинонинг барча турлари ўзига хос ифодавий воситалари билан, мавзу ва 
материали билан фарқ қилса-да, кўпинча қатьий чегараларга амал қилинмайди. Бадиий 
фильмда хроника кадрларидан, ҳужжатли кино, мультипликацияда эса кўпинча бадиий 
кино воситаларидан фойдаланилади. Кино санъатининг қайси тури бўлмасин кадр ортида 
кинооператор меҳнати ётади. У ҳужжатли, илмий-оммабоп ёки мультипкацион фильмлар 
яратадими, барчаси кинооператорнинг тажриба, малака ва маҳоратига суянади. 
Кинооператорнинг маҳорати барча турдаги киноларга ўзгача сайқал, бошқача эҳтирос, 
такрорланмас онларни бағишлайди.
Бироқ, ҳозирги кундаги кўп ижодкорлар фильмни яратилишида чиройли манзара ва 
мафтункор чеҳралар “шайдоси”га айланиб қолганликлари сир эмас. Шу сабабли, 
қаҳрамонлар ҳарактери тўлалигича очилмай қолаётгани, режиссёрлар эса бу каби 
ҳолатларга совуққонлик билан муносабат билдираётганликлари яққол кўзга ташланмоқда. 
Бу сингари муаммолар ҳақида қанчалик кўп гаприлишига қарамай, улар ҳали ҳам ўз 
ечимини топгани йўқ.
Яхши фильм томошабинни тарбиялайди, уни маънавиятига, маданиятига таъсир 
ўтказади. Яхши ижодкор эса томошабинларни эргаштира олади, яратилган асарларда ўз 
сўзини айта олади. Кино ижодкорлар асарларида мана шу ўлмас ғояларни бош мақсад 
қилиб, уларни бадиий маҳорат билан бойита олсалар, шубҳасиз ҳар бир кинофильм 
миллатимизнинг маънавий юксалишига хизмат қилади. Бироқ ҳақиқий санъат асарини 
яратиш у орқали кишилар ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларни акс эттириш, маънавий озуқа 
бериш барча ижодкорлар учун хос анъана эмас. Агар кино операторлик санъатида ҳам шу 
каби вазифалар устувор қилиб қўйилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўзбек кинооператорлик санъатида шу йиллар давомида ёш операторлар ижоди 
шаклланди. Айниқса бадиий кинода операторлик санъатида фаолият юритаётган ёш 
ижодкорлар уларгача мавжуд бўлган анъаналарни шакллантирган ҳолда ўз қарашлари ва 
мулоҳазаларини намоён этмоқдалар. Тўғри, айни кунларда кинооператорлик фаолиятида 
ижод қилаётган инсонлар кўпчиликдек тасаввур беради. Лекин профессионол, мактаб 
кўрган операторлар сони жуда оз. Ўз касбининг малакали мутахассиси бўламан деган, 
ижодкорлар албатта бошланғич мутахассислик билимини олишлари шарт. Кўп йиллар 
давомида устозлар ўгитларини ўзлаштирган ва улардаги тажрибаларни ўз ижодларига 
татбиқ қила олган операторларгина ҳақиқий касб устасига айланади. Ижодкорларда 
маҳорат йиллар давомида шаклланади ва улар томонидан тасвирга муҳрланган асарлар 
кино дурдоналарига айланади.
Кинооператорлик санъати барча кино турларининг энг асосий таркибий қисми 
саналади ва бошқа тасвирий воситалар уйғунлигида уларнинг бадиий ифодалилигини 
таъминлайди. Жамият равнақи йўлида, маънавият тарғиботчиси сифатида кино санъати 


307 
ўзига хос ўринни эгаллайди. Унинг ривожланиши, бугунги кун янги технологиялар асосида 
фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилиши эса миллий ўзбек кино 
санъатининг тараққиёт йўлига чиқиб олишига замин яратади. 
Шу ўринда Биринчи Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” 
асарларида келтирилган ушбу фикрларини келтириб ўтиш жоиз: “Кино санъати инсон онги 
ва тафаккури, жамият ҳаётига таъсири беқиёс эканини ҳисобга олган ҳолда, истиқлол 
йилларида миллий кинематографияни ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, бу борада зарур 
моддий ва маънавий шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-
тадбирлар туфайли янги-янги фильмлар суратга олинмоқда, улар орқали тарихимиз ва 
бугунги ҳаётимиз билан боғлиқ турли мавзулар ёритилмоқда. Ўзбек кинолари нуфузли 
халқаро фестивалларда совринли ўринларга сазовор бўлаётганини, албатта қувонарлидир”. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish