292
МИЛЛИЙ МУЛТФИЛЬМЛАР ЯРАТИШДАГИ МУАММОЛАР
Н.Р.Сабурова (ТАТУ, ассистент)
Телевидение жаҳон тараққиёти билан қадамба-қадам ривожланиб, тараққий этиб
бормоқда. Кабелли телевидениенинг вужудга келиши ҳамда телевизион сигналларни
тарқатиш ва қабул қилишда Ер сунъий йўлдошларидан фойдаланиш телеведениенинг
техник имкониятларини янада кенгайтирди. Фан-техниканинг ўсиши, лазер нурларидан
фойдаланишнинг янги усуллари ихтиро қилиниши натижасида телевидениени янада
такомиллаштириш, ҳажмли кўрсатиш усулларини йўлга қўйиш мумкинлигини
кўрсатмоқда. Инсониятга ижтимоий ҳаётни бевосита кўрсатиб берувчи бу оммавий ахборот
воситаси турининг келажаги порлоқдир.
Телевидение шунингдек кино санъати имкониятларидан кенг фойдаланади. У аввало
кинофильмларни ўз экрани орқали доимий кўрсатиб бориши билан бу санъатни оммага
етказишда махсус канал бўлиб хизмат қилса, иккинчидан кино санъатига асосланган
телефильмлар, ҳужжатли кино асарлари яратилади. Кино санъатининг публицистика билан
бевосита қўшилиши натижасида вужудга келувчи ҳужжатли фильмлар ижтимоий ҳаёт
воқеаларини ёритишда, инсон онгига таъсир кўрсатишда ҳамда жамоатчилик фикрини
уйғотишда катта хизматни бажаради.
Бадиий ва ҳужжатли кино, сериаллар ва мультфильмлари – барча ёшдаги,
давлатлардаги ва тоифадаги телетомошабинларнинг телевидениени кўнгилочар ва билим
ортириш сегменти(қисмини)ни энг талаб этилаётган жанри. Теледастурларни очганда,
телетомошабинлар эшиттиришлар жадвалида айнан уларни қидиришади. Сўнги йилларда
Ўзбекистон миллий теларадиокомпаниясида янги телеканалларни очилиши муносабати
билан, Мустақиллик йилларида бўлган улкан ўзгаришларни муносиб акс эттирадиган
миллий кинотелеасарларни яратиш масаласи долзарб бўлмоқда.
Телевизион кинони ишлаб чиқариш – мураккаб ва кўпқиррали жараён. Ва ушбу
жараённи ташкил этувчилардан бири бўлиб, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
тасвирга олинаётган мультфильмлар яратилиши бўлмоқда.
Хозирги телевидение муоммаларидан бири анимация (балолар учун мультфильм)
яратилиши камлигини айтиб утса булади. Ўзбекистонда балаолар учун шундай фильм
яратилиши керакки исталган ёшга тўғри келадиган ва турли давлатларда яшовчиларга
тушунарли бўлиши керак. Бунинг учун кучли кадрлар етишмаслиги деб ўйлайман, сабаби
рассом, оператор, режиссёр ва сценарий ёзувчи адиблар камлиги. Шундай
мультфильмлари яратиши керакки турли маданиятли давлатларда муваффақият қозонишга
эга бўлиши керак. Биринчидан, сюжет ҳам болаларга, ҳам ота-оналарга тушунарли ва яқин,
ҳар бир эпизод бу боланинг катталар билан ўзаро таъсирлаши ҳақидаги ҳикоя ҳисобланиши
даркор. Иккинчидан, мультфильм етти минут давом этса болалар чарчамайди. Экран
олдида ўн минутдан ортиқ ўтириш уларга қийин бўлади.
МТРК таркибида янги телеканаллар ташкил этилди ва бу ўз-ўзидан бетакрор ҳодиса
бўлмоқда. «Bolajon» янги телеканал тезда оммалашиб, телетомошабинларнинг айниқса
балоларнинг муҳаббатига эришди.
Балажон канали очилгандан бери демак, ўзимизнинг миллий аннавий балолар
кўнглига яқин мультфилмлар кам берилган берилгани хам савияси паст асосан олиб
қарайдиган бўлсак мультфильмларнинг ўзи чет эл мультфилмларидан ташкил қилади.
Фақат бу албатта ўзимизнинг миллий мультфилмларни кўпроқ берилиши керак. Юқори
савияга эга бўлган ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган яшаш шораитимизга яқин бўлган
миллий мультфилимларни яратилса жудаям яхши буларди. Ўзингиз ўйлаб кўринг: бу
катталар ва болаларга ёқадиган, маданиятга, анъаналарга ва географияга қатьий
боғланганлик бўлишига эга эмас. Оммавий томошабини деталларга синчиклаб эътиборини
ажратмайди, унга сифатли мультфильмни умумий ҳис этиш етарли бўлади.
293
Хўш, бу муаммоларнинг асл моҳияти нимада, нега айнан санаб ўтилган муаммолар
пайдо бўлмоқда? Бунга бир неча сабаблар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |