Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ВИДЕО МОНТАЖ ВА УНИНГ ФИЛЬМДА РОЛИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ВИДЕО МОНТАЖ ВА УНИНГ ФИЛЬМДА РОЛИ 
 
О.М.Нарзуллоев (ТАТУ, ассистент) 
С.Н.Ибодуллаев (ТАТУ, талаба) 
 
Видеомонтажни кўриб чиқишга ўтишдан олдин монтажнинг асосий тушунчаларини, 
уларнинг экрандаги ёки соф овозли асар яратишнинг технологик жараёни билан ўзаро 
алоқасини қисқача аниқлаб олишимиз керак. 
Монтаж (фр. montage) – жуда кўп маънога эга сўз. Видео ёки аудиомонтаж 
(киноматографда, телевиденияда, радиода ва овоз ёзувчи студияларда) – даслабки 
материални қайта ишлаш ёки реструктуралаш жараёни бўлиб унинг натижасида бошқача 
мақсадли материал ҳосил бўлади. Монтаж асарга керакли ритм ва атмосфера бериш 
қобилиятига эга. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи одам, “монтажёр” дейилади. 
Монтаж – томошабин билан аудиовизуал коммуникация жараёнини бошқаришнинг 
муҳим воситаларидан биридир. Экрандаги асар муаллифнинг ўйлаганларини 
монтажёрнинг монтаж спецификаси бўйича билимларига боғлиқ равишда у ёки бу 
даражадаги реалликда гавдалантириш мумкин. 
Монтаж тамойиллари: Монтаж тамойиллари ҳам ёруғликка, ҳам рангга, ҳам овозга 
таъсир қилади. Улар ўзаро монтаж стилини белгилайди, тасвирни бир услубда монтаж 
қилиб бўлмайди (албатта бу муайян бадиий вазифа ечимининг шарти бўлмаса агар). 
Монтаж турлари: Режиссёрлик вазифаси реализацияси усуллари монтаж турларини 
белгилаб беради. Турлар – монтажнинг классификацияси қайси кесимда амалга 
оширилиши боғлиқ равишдаги турли классификацион бирликлари. Видеомаҳсулотда
монтажнинг қуйидагича турлари мавжуд. 
Эътибор маркази бўйича монтаж.
Исталган янги кадр томошабин этиборини жалб қиладию биринчи реакция унинг 
нима кўраётганлигини тушуниш. Бунинг учун, кадр қурилишининг йириклиги ва 
мураккаблигига кўра, унга 2 – 4 секунд кифоя. Агар кадрда 4 – 6 секунд давомида хеч нарса 
рўй бермаса, томошабиннинг қизиқиши йўқолади. Томошабин эътиборини кадрни 
алмаштириб ёки унинг давомийлигини 10 секунддан ошириб (шунда томошабин 
деталларга қараб, нюансларни излаб, кадрнинг мазмунини тушиниши мумкин) ёки кадрда 
ҳаракат бошлаб қайтариш мумкин. Кадрдаги исталган амал – бу ҳаракат, инсон кўзи 
қорачиғи инстинктив равишда ҳаратланаётган объектга интилади, бу объект кадрда 
томошабин эътибори марказига айланади. Комфорт монтажда пландан планга ўтиш 
пайтида ушбу эътибор маркази кадр майдонининг 1/3 қисмидан ошмаслиги керак. Статик 
кадрда композиция маркази эътибор маркази ҳисобланади. 
Ёруғлик бўйича монтаж. 
Комфорт монтажда кадрлар ёруғлигининг ўзгариши “кўзни қамаштирмаслиги” 
керак. Ёруғ кадрдан қоронғи кадрга бирданига ўтиб бўлмайди. Буни бир неча босқичда, 


286 
кадрни мунтазам ёритиб ёки қоронғилатиб амалга ошириш керак. Бу инсон кўзининг 
ёритилишига мослашиши зарурати билан белгиланади. 
Аудио-видео монтаж турлари 
Мақсадга 
кўра 
чизиқли 
ва 
ночизиқли 
монтаж 
турлари 
мавжуд. 
Видеомахсулотдагидек аудиомахсулотнинг психологик таъсири монтажга боғлиқ равишда 
ўзгариши мумкин 
Чизиқли монтаж. Чизиқли монтаж қуйидаги вазиятларда зарур бўлади. 
- Концерт, чиқишлар, бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда; 
- Радио ёки телевидения орқали воқеаларни трансляция қилишда (интервью, 
репортаж, спорт, маданият, сиёсий тадбирлар); 
- Ток – шоу, сухбатлар, ўйинлар ва хоказо, ўтказишда, уларни тўғридан – тўғри 
трансляция қилишда. 
Албатта, юқорида айтиб ўтганимиздек, монтаж учун овозлар кутубхонаси, мусиқа, 
нутқ коллекцияси, ривожланган интерфейсли қулай картотекани ўз ичига олувчи фонотека 
керак бўлади.
Ночизиқли монтаж.
Ночизиқли монтажда биз аудио-видео маълумотларни ёзиб олиб уни дастурий 
воситалар орқали монтаж қиламиз. Ночизиқли монтажнинг афзалликлари шундаки сақлаб 
олинган маълумотларни сифатини ошириш имконияти юқори.
Хулоса қилганимизда бугунги кунда фильмларда ночизиқли монтаждан 
фойдалиналади. Фильмларнинг сифатли ва тамошабоп қилиб яратилишига биз 
мақоламизда келтирилган монтаж тамойилларидан фойдаланганимиз мақсадга мувофиқ 
бўлади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish