Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
 
 
 
 


264 
МАTLАB GUI МУҲИТИДАН ФОЙДАЛАНИБ ТAСВИРЛАРГА МОРФОЛОГИК 
ИШЛОВ БЕРИШ 
Э.А.Анорбоев, Ж.С.Модуллаев (ТАТУ, ассистент) 
Рақамли тасвирни ҳосил қилишда тасвирда турли хатоликлар рўй бериши мумкин. 
Бунга пикселлардаги турли халақитлар, тасвирда чегараларнинг ёйилиши, баъзи 
бўлаклардаги ахборотнинг бузилиши ёки тасвирда сочма доғлар кўринишидаги ҳалақитлар 
ҳосил бўлади.
Бу муоммаларнинг олдини олиш мақсадида биз тасвирларга морфологик ишлов 
беришнинг математик алгоритмларини Маtlab дастурининг GUI (Graphical User Interface – 
фойдаланувчининг графикли интерфейси) асосида амалга ошириш ва янги сифатли 
тасвирларга ва маълумотларга эга бўлишнинг илмий методикасини ишлаб чиқишни мақсад 
қилганмиз. 
Тасвирларга морфологик ишлов беришда асосан морфологик операциялардан 
фойдаланамиз. Бу морфологик операцияларни ўтказишда дастлабки тасвирга ишлов бериш 
учун тузилма элементини танлаш муҳим ташкил этувчи бўлиб хизмат қилади. Тузилмавий 
элемент ўзидан нол ва бирлардан иборат бўлган матрицанинг муайян ўлчамини ифода 
этади. 1 қийматли пикселлар тузилмавий элементнинг фони(асосий ранги)ни белгилайди.
Дилатация тушунчаси – тасвирдаги узилишлар, ранг етишмаслик сохаларни 
берилган структуравий элемент орқали тўлдиради. Дилатацияни тўпламлар устида 
операциялар терминларида математик тарзда қатъий аниқлаш мумкин. А тўпламнинг B 
тўплам бўйича дилатацияси А

В каби белгиланади ва қуйидаги формула бўйича 
аниқланади. 
𝐴 ⊕ B = {𝑧|(𝐵)
𝑧
∩ 𝐴}
(1)
 
Эрозия тушунчаси – тасвирдаги рангларнинг ошиб кетган қисмларини, ортиқча 
сохаларни берилган структуравий элемент орқали ингичкалаштиради. А тўпламнинг B 
тўплам бўйича эрозияси 
𝐴ƟB
каби белгиланади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади. 
𝐴ƟB = {𝑧|(𝐵)
𝑧

А
}
(2) 
Морфологик очиш – тасвирдаги катта бўлмаган объектларни йўқ қилиш учун 
ишлатилади. В бўйича А морфологик очиш
A ○ B
каби белгиланади. Морфологик очиш 
операциясининг математик аниқланишини қуйидаги формула асосида аниқлашимиз мумкин.
𝑨 ○ 𝑩 = (𝑨Ɵ𝑩)

𝑩
(3) 
Морфологик ёпиш – операцияси тасвирдаги объектларни бирлаштириш учун 
ишлатилади. B бўйича А тўпламнинг морфологик ёпиш 
𝐴 • 𝐵
сифатида белгиланади. Бу 
операция дилатация натижасига қўлланиладиган эрозияни ўзида намоён етади. 
𝑨 • 𝑩 = (𝑨

𝑩)Ɵ𝑩
(4) 
Тасвирларга рақамли ишлов беришда морфология математик нуқтаи назардан 
ўрганилади, яъни тасвирдаги керакли чегаралар ва бошқа объектларни ўрганишда 
фойдаланилади. Шунинг учун ҳам тасвирларга рақамли ишлов бериш ва таҳлил қилишни 
автоматлаштирилган тизимларини компьютерларга асосланган ҳолда Маtlab дастурининг 
GUI асосида морфологик ишлов бериш жараёнларини амалга оширдик. Бу кўриб ўтилган 
операциялар ўз навбатида тасвирларга рақамли ишлов бериш елементлари, ускуналари ва 
тадқиқотларини тўла ва аниқ олиб бориши учун кутилган натижаларни беради. Бу 
натижаларни қуйидаги GUI интерфейс ойнасида ҳосил бўлган тасвирларда яққол 
кўришимиз мумкин.


265 
Бунда фойдаланувчи графикли интерфейс воситалари ёрдамида қуйидагиларни 
бажариши мумкин:
1)
тасвирларга рақамли ишлов бериш ва фильтрлаш жараёнларини графикли 
муҳаррирлаш; 
2)
меню бандини танлаш ёки тегишли тугмачаларни босиш ёрдамида морфологик 
ишлов бериш операцияларини таҳлил қилиш; 
3)
очилаётган менюлардан фойдаланиб, тасвир параметрларини ва усулларини 
созлаш. 
Демак сифатли тасвирларга эга бўлиш учун биз морфологик ишлов беришнинг 
параметрларини ўзгартириш ёрдамида турли сифатли тасвирларга эга бўлишимиз мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда тасвирларга морфологик ишлов бериш усуллари ва рақамли 
ишлов бериш алгоритмларида бир - бирига боғлиқ бўлган ҳисоблашлар мавжуд. 
Тасвирларга рақамли ишлов бериш дастурий таъминотларини яратиш методологияси катта 
ахборотлар ва маълумотлар устида умумий хулоса чиқаришни, таҳлил қилишни, қатьий 
қарорлар қабул қилишни ёки булар устида илмий ёндашишларни талаб этади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish