Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва



Download 1 Mb.
bet23/152
Sana30.06.2022
Hajmi1 Mb.
#721120
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   152
Bog'liq
Маърузалар тўплами

5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва

хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари


Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»1 деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «ҳеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларининг шаклланишига олиб келди.


Бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси ўтиш даврида мулкчиликда давлат секторининг салмоғи анча юқори бўлган мамлакатларда бу мулкнинг маълум қисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақозо қилади. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга муҳим аҳамият касб этувчи жараён сифатида қаралиб, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида (1991 йил 19 ноябрь) қуйидагича таъриф берилади:
Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.2
Бундан кўринадики, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга қараганда анча кенг тушунча. Хусусийлаштириш - давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришдан ташқари, бу мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтиришни ҳам кўзда тутади. У бир қатор йўллар билан амалга оширилади: давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятига айлантириш, давлат корхонасини сотиб, уни жамоа мулкига айлантириш; мулкни қийматга қараб чиқарилган чеклар (ваучер) бўйича фуқароларга бепул бериш; мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга сотиш; айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ёки қарз ҳисобига бериш; давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва ҳ.к.
Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлат мулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш (4-чизма).
Мамлакатимизда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос жиҳати – бу унинг босқичма-босқич олиб борилганлигидир (5-чизма).
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ мулкчиликнинг ҳамма шакллари тенг ҳуқуқли эканлиги конститутцион тарзда эътироф этилди ва давлат мулки монополизмини тугатиш ҳамда бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантириш вазифаси қўйилди. Аввало мулкчиликнинг турли хил шакллари қарор топиши учун тенг ҳуқуқий нормалар ва амал қилиш механизмлари яратилди1.
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ёндашувнинг муҳим хусусияти - уни дастурлар асосида босқичма-босқич амалга оширишдан иборат. 1992-1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичини ўз ичига олиб, бу босқичда хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди. Енгил, маҳаллий саноатга, транспорт ва қурилишга, бошқа тармоқларга қарашли айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб олиниш ҳуқуқи билан кўпроқ ижра корхоналарига, жамоа корхоналарига, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилди. Акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинди.



Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари



Мулкни бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш

Мулкни сотиш орқали хусусийлаштириш



Меҳнат жамоаларига сотиш

Меҳнат жамоаларига бепул топшириш



Барча жамият аъзоларига сотиш

Барча жамият аъзоларига бепул бўлиб бериш



Аҳолининг айрим ижтимоий єатламларига бепул бериш

Ким ошди савдосида фуқароларга ёки юридик шахсларга сотиш



Ҳар бир жамият аъзосининг давлат мулкини ҳосил қилишдаги иштироки, яъни қўшган ҳиссасига қараб бўлиб бериш

Корхоналарни кейинчалик меҳнат жамоалари томонидан сотиб олиниши шарти билан ижарага бериш



Фойда келтирмаётган корхонани меҳнат жамоасига бўлиб бериш

Чет эл фирмалари ва фуқароларига ташқи қарзни узиш эвазига бериш ёки сотиш



Мулкни бепул бўлиб бериш ҳамда сотиш усулларини уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish