Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Ўзбекистонда инвестиция сиёсати: унинг мазмуни, асосий йўналишлари ва бошқа давлатлардан фарқли хусусиятлари



Download 1 Mb.
bet107/152
Sana30.06.2022
Hajmi1 Mb.
#721120
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   152
Bog'liq
Маърузалар тўплами

3. Ўзбекистонда инвестиция сиёсати: унинг мазмуни, асосий йўналишлари ва бошқа давлатлардан фарқли хусусиятлари
Инвестициялар нисбатан янги тоифа бўлиб, улар мамлакатимизга Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин кириб келди. Иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими амалда бўлган шароитда “капитал қўйилмалар” тушунчаси ишлатилган ва бунда асосий фондларни вужудга келтириш учун қилинадиган харажатларнинг барча турлари тушунилган. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси ўз иқтисодий ва инвестиция сиёсатини юрита бошлади. Шу муносабат билан, тегишли ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали олиб борилиши кўп жиҳатдан хорижий ва ички инвестицияларга боғлиқдир.
Шу муносабат билан инвестициялашнинг ҳозирги аҳволини алоҳида кўриб чиқиш бугунги кун талабларидан биридир.
Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида Ўзбекистон молиявий барқарорлаштириш ҳамда давлат бошқарувининг янги тизимини яратиш билан боғлиқ ғоят мураккаб масалаларни ҳал қилди. Шу даврнинг ўзида давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва реструктуризациялаш дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг 2003 йилда бошланган учинчи босқичида давлатнинг инвестиция фаолияти анча фаоллашгани кўзатилди.
Инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг Ўзбекистонда кенг қўлланилаётган қуйидаги асосий механизмлари диққатга сазовордир.
Аввало, давлат инвестицияларига асосий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолат ҳар йили ишлаб чиқилаётган инвестиция дастурлари асосида давлат иқтисодиётни таркибан қайта қуришда, конкрет ишлаб чиқаришларни қўллаб қувватлаш ҳамда ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ёрдам берадиган инвестиция лойиҳаларини молиялаётганида ҳам кўриниб турибди.
Мамлакатимизда аниқ мақсадли пул-кредит сиёсати ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Бундай сиёсат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларидан воситачи сифатида фойдаланиб, марказлаштирилган кредитлар бераётганида ўз ифодасини топмоқда.
Шу билан бирга, бу марказлаштирилган кредитлар тегишли йил инвестиция дастурига кирган лойиҳаларни амалга оширишга ажратилаяпти.
Мўлжалланган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Марказий банк фоиз ставкаларига таъсир ўтказишнинг турли воситаларидан фойдаланиб, тақдим этилаётган инвестицияларни янада арзонлаштирмоқда.
Юқорида келтирилган статистик маълумотларидан кўриниб турибдики, инвестициялар таркибида нодавлат мулкига йўналтирилган маблағлар катта ҳажмни ташкил этади, ва бу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бормокда. Агар нодавлат мулкига йўналтирилган инвестициялар 2003 йили 63,6 % ташкил қилган бўлса, 2007 йили уларнинг улиши 69,7 % етди. Бу эса, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартишларни таъминлаш ва ишсизлик муаммоларини ҳал этишга қаратилган давлат инвестициялари устувор даражада эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига йўналтирилаётган инвестициялар нисбатида ноишлаб чиқариш соҳаси улуши кўпайиши кўзатилмоқда. Буни -диаграмма маълумотларидан ҳам кўриш мумкин.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришган кўпгина ривожланган мамлакатлар келажакда иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожланиш учун моддий-техникавий асосни таъминлаган ишлаб чиқариш салоҳиятини вужудга келтириш хисобига муваффақ бўлган.
Юксак даражада ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицион фаоллик билан иқтисодий ўсиш борасидаги алоқадорлик бир хилда эмас. Бунда улар бир-бирини тақозо этиши кўзатилади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий фаолликка боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида иқтисодиёт тараққиётининг ҳар бир конкрет босқичида мамлакатнинг реал имкониятларини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ЯИМ ўсиши суръатлари қанча юқори бўлса, инвестицион ресурсларни кенгроқ вужудга келтириш ва шу асосда самарали инвестиция сиёсатини юритиш учун имкониятлар шунча кўпроқ бўлади.
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, иқтисодий фаолиятнинг аниқ соҳалардаги халқаро тажриба ўрганилаётганда кўриб чиқилаётган намуналар бизнинг мамлакатимизда юзага келган вазиятга мос эканлиги шубҳадан ҳоли бўлиши ғоят муҳимдир. Шуни назарда тутиб, Осиёдаги Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва Таиланд каби “янги индустриал мамлакатлар”нинг саноатга оид сиёсатини кўриб чиқиш керак. Бу мамлакатлар муваффақиятининг асосий омиллари қуйидагилардан иборат: чуқур аграр ислоҳотлар ўз вақтида ўтказилгани; экспортга мўлжалланган фаол сиёсат юритилиши; иқтисодиёт анча эркинлаштирилгани ва натижада иқтисодий ўсишни давлатга қарашли эмас, балки хусусий корхоналар таъминлагани; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви маъмурий йўл билан мажбурлашга эмас, балки кучли иқтисодий рағбатлантириш воситаларига асосланганлигидир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish