Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/196
Sana21.06.2022
Hajmi2,45 Mb.
#687454
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   196
Bog'liq
dasturij taminotni testlash va tekshirish

 
Тайёргарлик жараёни 
 
Экспертлар (инспекторлар) инспекция бланкасидаги идентификатор ва версия 
рақамига кўра лойиҳа 
МО
дан бошланғич (дастлабки) ва инспекция қилинаётган 
хужжатларни олишади ва уларни инспекцияга тайёрлиги текширилади.
Экспертлар назорат саволларига таянган ҳолда инспекция қилинаётган хужжатларни 
батафсил ўрганиб чиқадилар. Аниқланган номутаносибликлар яққол кўринишда 
локаллаштириши, ифодаланиши ва ёзилиши лозим бўлади.
Қисқартирилган шаклда қайта инспекциялашда инспекция объектини илгари 
инспекцияланган версиясига нисбатан ўзгаришларни таҳлил қилиш билан чегараланишга 
рухсат этилади. Агар келтириб ўтилган камчиликларга боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар 
аниқланиб қолинса, у ҳолда инспекциялаш жараёни тўхтатилади ва янги тўлиқ шаклдаги 
инспекция ўтказиш тайинланади. Агар бундай ўзгаришлар инспекция қилинаётган хужжатни 
моҳиятига таъсир этмаган ёки тривиал хатоликлар тўғриланган бўлса, у ҳолда истисно тарзда 
инспекция давом эттирилиши мумкин. 
Агар муаллиф сифатида иштирок этаётган шахс инспекция объектини ишлаб чиқишда 
қатнашмаган бўлса, у ҳолда у инспекцияга тайёрланиш жараёнида кўриб чиқилиши лозим 
бўлган объектни тўла-тўкис ўрганиб чиқиши, муҳокама вақтида экспертлар берган 


55 
саволларга жавоб бериши ҳамда инспекция якунлангандан кейин аниқланган 
номутаносибликларни бартараф этиши лозим. 
Муҳокама жараёни 
 
Муҳокама йиғилиш кўринишида бўлиб, уларнинг сони бир ёки бир нечта, ҳар бир 
йиғилишнинг давомийлиги 2 соатдан ортмаслиги лозим. Бундан ташқари йиғилиш бир кунда 
кўпи билан бир маротаба ўтказилиши тавсия қилинади. Йиғилиш ўз ишини олиб бориш учун 
бошқариб борувчи, экспертлардан камида биттаси ва муаллиф иштирок этиши лозим бўлади. 
Шундай вазият бўлиши мумкинки, муаллиф касал ёки бирор бир сабабга кўра қатнаша 
олмайди. Унда, агар бошқариб борувчи лозим топса, қуйидаги шартларда муаллифни 
бевосита иштироки талаб этилмайди:

ҳеч қайси эксперт номутаносиблик топмади; 

аниқлаган камчиликлар жуда равшан, яъни муаллиф фикри талаб этилмайди; 

муаллиф билан қандайдир алоқа ўрнатилган. 

Қуйидаги ҳолатларда бошқариб борувчи йиғилишни тўхтатиши ёки 
кечиктириши мумкин: 

муаллиф иштирок этмаётган йиғилишда уни иштирок қилиш зарурати пайдо 
бўлса; 

экспертларнинг ҳеч қайси бири тайёрланмаган бўлса; 

бирор бир эксперт тайёр эмас ёки қатнаша олмаса (агар бошқариб борувчи 
шуни лозим топса). 
Муҳокамада бошқариб борувчи инспекция иштирокчилари ишини мувофиқлаштириб 
боради, яъни инспекция қилинаётган хужжатни ўқиб туради ёки кетма-кетликда хужжатни 
бўлими ёки абзацини ёки диаграмма элементини айтиб туради ва хоказо. Хужжатни кўриб 
чиқиш жараёнининг бирор бир жойида экспертларда фикр-мулоҳаза пайдо бўлса, у ҳолда шу 
жойда улар бошқариб борувчини тўхтатишади ва шу қисм бўйича ўзларини танқидий 
фикрларини айтиб ўтишади. Агар шу қисм бўйича барчани фикри бир ҳил бўлса, у ҳолда 
бошқариб борувчи хужжатдаги номутаносибликни қайд қилиб қўяди ва хужжатни кўриб 
чиқишни давом эттиради. Агар экспертлар фикрлари устма-уст тушмаса, у ҳолда бошқари 
борувчи мунозарани бошқариши лозим бўлади, яъни бунда кетма-кет равишда барчага изоҳ 
учун сўз беради. Бунда объект муаллифи навбатдан ташқари сўз олиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Агар мунозара натижасида келтириб ўтилган камчилик ифодаланиши ўзгарса, у ҳолда 
бошқариб борувчи янгича ифодаланишни қайд қилиб қўяди ва қайтадан ушбу 
ифодаланишни барчага ўқиб эшиттиради. Мазкур камчилик билан барча рози бўлса, 
хужжатни кўриб чиқиш давом этилади. Инспекция иштирокчиларининг вазифаси 
хужжатдаги муаммоли жойларни аниқлашдан иборат бўлади.
Агар маълум бир масала бўйича фикрлар турли ҳил бўлса, у ҳолда бошқариб борувчи 
барча муқобил фикрларни қайд қилиб ўтиши лозим. Инспекция иштирокчиларининг 
вазифасига аниқланган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаш ёки мунозарали 
муаммолар бўйича консенсусга (битимга) эришиш ҳисобланмайди. 
Агар инспекция қилинаётган хужжат хажми унча катта бўлмаса, у ҳолда бошқариб 
борувчи лозим топса, хужжатни кўриб чиқишни синхронлаштириш шарт эмас, бунда 


56 
шунчаки, барча иштирокчилардан хужжат бўйича фикр-мулоҳазаларни сўраб ўтиши мумкин 
ёки назорат саволлари рўйхатига жавоб бериш билан чекланиши мумкин.
Инспекция ўтказилаётганда инспекция барча иштирокчилари бир-бирларига хурмат 
билан қарашлари, бирор бир иштирокчи фикр билдираётганда уларни фикрларини 
бўлмасликлари, параллел равишда гуруҳларга бўлиниб тор доирада мнозара қилмасликлари, 
хамкасбларини танқид қилмасликлари ёки хамкасбларини малакасини баҳоламасликлари 
лозим. Чунки, инспекциянинг мақсади инспекция қилинаётган объектни сифатини 
оширишдан иборат. Бошқариб борувчи ҳам бошқа иштирокчиларга нисбатан устиворликка 
эга эмас, у фақатгина жараённи ташкил қилади ва муҳокама натижаларини инспекция 
бланкасига қайд қилиб боради. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish