Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

Оптик толали кабеллар
Оптик толали кабел – бу юқорида кўриб чиқилган икки кабел 
турларидан тубдан фарқланувчи кабел. Бу кабел турида ахборот электр 
сигнали кўринишда эмас, ёриғлик кўринишида узатилади. Бу турдаги 
кабелнинг асосий элементи – шаффоф шиша тола бўлиб, у орқали ёруғлик 
жуда катта масофаларга (ўнлаб километргачан) кам (сезиларсиз) сўниш 
билан узатилади.


310 
Оптик толанинг тузилиши жуда оддий бўлиб у коаксиал электр кабел 
тузилишига ўхшаш (2.3–расм). Фақат марказий мис сим ўрнига бу кабел 
турида ингичка (диаметри 1 – 10 мкм атрофида) шиша тола ишлатилган, 
ички химоя қоплама ўрнига эса, ёруғликни шиша тола ташқарисига 
тарқатмайдиган шиша ёки пластик қопламадан фойдаланилган.
2.3–расм. Оптик толали кабелнинг тузилиши
Бу холда биз икки модда чегарасидан хар хил синиш коэфицентли 
тўлиқ ички қайтиш холатига эга бўламиз (шиша қопламанинг синиш 
коэфиценти марказий толанинг синиш коэфицентига нисбатан анча кам). 
Кабелда сим тўқма йўқ, чунки ташқи электромагнит тўсиқлардан химоя 
керак эмас. Аммо бази холларда ташқи механик тасирдан сақлаш учун сим 
тўқима билан ўралади. Бундай кабелни бази холда юқори даражада 
химояланган (броневой) деб хам аталади, у симли тўқима ичида бир неча 
оптотолали кабеллардан ташкил топган хамда умумий ПВХ қопламага 
олинган бўлиши мумкин.
Оптик толали кабел тўсиқлардан химояланиш ва узатилаётган 
ахборотни сир бўлиб қолиш кўрсатгичлари юқоридаражага эгалиги билан 
ажралиб туради. Хеч қандай ташқи электромагнит тўсиқ нурли сигнални 
ўзгартира олмайди, сигнални ўзи эса хеч қандай электромагнит нурланиш 
хосил қилмайди. Тармоқдан рухсат этилмаган ахборотни олиш учун кабелга 
механик уланиш амалда мумкин эмас, чунки бундай уланиш туфайли 
кабелни бутунлиги бузилиб ишга яроқсиз бўлиб қолади. Назарий жихатдан 
бундай кабелни сигнал ўтказиш йўлаги 10
12
Гц гачан етади, бошқа турдаги 
электр кабелларга қараганда бу жуда хам юқори кўрсатгич. Оптик толали 
кабел нархи йил сайин арзонлашиб хозирги вақтда тахминан ингичка 
коаксиал кабел нархи билан тенглашиб қолган. Бироқ бу холда махсус оптик 
қабул қилувчи ва узатувчи қурилмалардан фойдаланиш керак. Бу қурилмалар 
ёруғлик сигналини электр сигналига ва тескарига ўзгартириб бериши учун 
хизмат қилади. Бундай қурилмалар тармоқ нархини сезиларли даражада 
ошириб юборади.
Махаллий тармоқларда фойдаланиладиган частотада оптотоладаги 
сигналнинг сўниши одатда тахминан 5 дБ/км ташкил қилади, паст частотали 


311 
электр кабел кўрсатгичига тўғри келади. Оптик толали кабелда сигнални 
кабел орқали узатиш частотаси ошиши билан сигнални сўниши жуда кам 
бўлади. Юқори частотада (айниқа 200 МГц дан юқори) унинг устунлиги 
шубхсиз ва хеч қайси электр кабел тури рақобат қила олмайди.
Лекин оптик толали кабелнинг хам бази бир камчилиги мавжуд. 
Улардан энг асосийси – йиғиш (монтаж) ишларининг мураккаблиги. 
Разьемларни ўрнатишни микрон аниқликда амалга ошириш лозим, шиша 
толани узиш аниқлиги ва узилган юзани шафофлаш аниқлигидан разьемдаги 
сигналнинг сўниш кўрсатгичи жудаям боғлиқ. Разъемларни ўрнатиш учун 
кавшарланади (сварка) ёки махсус гел ёрдамида ёпиштирилади. Гелнинг 
ёриглик синиш коэффиценти шиша толанинг ёриғлиқ синиш коэфицентига 
тенг бўлади. Хар қандай холатда хам бу ишларни амалга ошириш учун 
махсус мосламалар ва юқори малакали мутахассислар керакдир. Шунинг 
учун оптотолали кабеллар турли узунликда ва учларига керакли турдаги 
разьем ўрнатилган холда савдога чиқарилади.
Оптик толали кабелларда сигнални иккинчи йўналишга хам айириш 
имкони бўлса хам (бунинг учун махсус 2–8 каналларга тақсимловчи 
мосламалар ишлаб чиқарилади), одатда бу кабелларни бир томонга ахборот 
узатиш учун ишлатилади. Яъни битта узатувчи ва битта қабул қилувчи 
қурилма оралиғида. Хар қандай тақсимланиш оқибатда ёруғлик сигналини 
иложсиз сўнишга олиб келади ва агарда кўп каналга тақсимланилса, у холда 
ёруғлик тармоқ охиригача етиб бормаслиги хам мумкин.
Электр кабелига қараганда оптик толали кабелнинг мустахкамлиги ва 
эгилувчанлиги кам (рухсат этилган эгилиш радиуси 10–20 см атрофини 
ташкил этади). Ионлашган нурланиш хам унга тез тасир қилади, чунки шиша 
тола шаффофлиги камайиб сигналнинг сўниши ошиб боради. Кескин 
температуранинг ўзгаришига хам сезгир, сабаби бундай ўзгариш тасирида 
шиша тола дарс кетиши мумкин. Хозирги вақтда радиацияга чидамли 
шишадан оптик кабеллар ишлаб чиқарилмоқда, табиийки, уларнинг нархи 
қимматдир. Оптик толали кабеллар шунингдек механик тасирга хам сезгир 
(урилиш, ультратовуш) бу холатни микрофон эффекти деб хам юритилади. 
Бу 
тасирни 
камайтириш 
учун 
юмшоқ 
товуш 
ютувчи 
қобиқдан 
фойдаланилади. Оптик толали кабелларни фақат «юлдуз» ва «халқа» 
топологияларда қўлланилиди. Бу холда хеч қандай мослаш ва ерга улаш 
муаммоси мавжуд эмас. Кабел тармоқ компьютерларини идеал равишда 
галваник айириш холатини таминлайди. Эхтимл келажакда кабелларни бу 
тури электр кабелларни сиқиб чиқаради ёки кўп қисмини сиқиб чиқаради. 
Планетамизда мис захиралари камайиб бораяпти лекин шиша ишлаб 
чиқариш учун хом ашё эса заруридан ортиқ.
Оптик толали кабелларни икки тури мавжуд:

кўп модли ёки мультимодли кабел, анча арзон лекин сифати паст; 

бир модли кабел, нархи анча қиммат, лекин яхши техник 
кўрсатгачларга эга.
Бу тур кабелларни асосий фарқи шуки, уларда ёруғлик нури турли тартибда 


312 
ўтади. 
Бир модли кабелларда хамма нур бир хил йўлдан ўтиш натижасида 
уларнинг хаммаси қабул қилиш қурилмасига бир вақтда етиб келади ва 
сигналнинг тузилиши ўзгармайди. Бир модли кабелнинг марказий тола 
диаметри 1,3 мкм атрофида бўлиб ва фақат 1,3 мкм тўлқин узунлигидаги 
ёруғликни узатади. Шунингдек дисперсия ва сигнални сўниши сезиларсиз 
даражададир, бу эса кўп модли кабелдан кўра анча узоқ масофага сигнал 
узатиш имконини беради. Бир модли кабеллар учун лазерли узатиш ва қабул 
қилиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бу қурилмалар фақат талаб 
қилинадиган тўлқин узунлигидаги ёруғлик ишлатилади. Бундай узатиш ва 
қабул қилиш қурилмалари хозирда нисбатан қиммат ва кўп ишлатишга 
чидамсиз. Келажакда бир модли кабеллар ўзининг жуда яхши кўрсатгичлари 
учун асосий кабел бўлиб қолса керак.
Кўп модли кабелда ёруғлик нурларининг йўллари сезиларли даражада 
фарқ қилгани учун кабелнинг қабул қилиш томонида сигнал кўриниши 
ўзгаради. Марказий тола диаметри 62,5 мкм, ташқи қоплама диаметри эса 
125 мкм (бу базида 62,5/125 кўринишда белгиланади). Узатиш учун лазер 
эмас оддий ёруғлик диоди (светодиод) ишлатилади, бу эса узатиш ва қабул 
қилиш қурилмасини нархини арзонлаштиради хамда хизмат вақтини бир 
модли кабелга нисбатан оширади. Кўп модли кабелда ёруғликни тўлқин 
узунлиги 0,85 мкм га тенг. Кабелни рухсат этилган узунлиги 2–5 км 
оралиғида бўлади. Хозирги вақтда кўп модли кабел тури оптотолали 
кабеллар турининг асосийси, чунки улар арзон ва топиш хам осон.
Оптик толали кабелларда сигнал тарқалишининг ушланиши электр 
кабеллардаги ушланишидан кўп фарқ қилмайди. Кўп тарқалган кабелларда 
ушланиш катталиги 4–5 нс/м атрофидаги қийматини ташкил қилади.
Оптик толали кабеллар 
ОПТИК КАБЕЛЛАРНИНГ АСОСИНИ УЗАТУВЧИ ТОЛАЛАР 
ТАШКИЛ ҚИЛАДИ. НУР УЗАТУВЧИ ТОЛАЛАР 2-ТА АСОСИЙ 
ҚАТЛАМДАН ИБОРАТ БЎЛИБ УЛАР ТОЛА УЗАТУВЧИ ВА ТОЛА 
ҚОБИҒИДИР. БУ ИККАЛА ҚАТЛАМ ХАМ СОФ КВАРЦ ШИШАСИДАН 
ТАЙЁРЛАНГАН БЎЛИБ, УЛАР ЎЗИДАН ОПТИК ПАРАМЕТРИ БИЛАН 
БИР-БИРИДАН 
ФАРҚ 
ҚИЛАДИ. 
БУ 
ПАРАМЕТР 
СИНДИРИШ 
КЎРСАКИЧИ 
ДЕБ 
АТАЛАДИ. 
ОДАТДА, 
ТОЛА 
ЎЗАГИНИНГ 
СИНДИРИШ 
КЎРСАТКИЧИ 
ТОЛА 
КОБИҒИ 
СИНДИРИШ 
КЎРСАТКИЧИДАН КАТТАРОҚ БЎЛАДИ.
нур
Хозирги вақтда кенг тарқалган нур узатувчи толаларга поғонали ва 


313 
градиентли нур узатувчи толалар киради.
Кабель қобиғи 
Тола ўзаги 
Поғонали нур узатувчи толалар 2 турга бўлинади:
1.
бир модали; 
2.
кўп модали. 
Мода – деганда нур узатувчи тола (НУТ) бўйлаб узатилаётган тўлқин 
тури тушунилади.
Тола ўзагидан диаметри бир модали толалар учун 6-10 микрометр, кўп 
модали толалар учун 50- микрометрга тенг бўлади. Тола қобиғининг 
диаметри хаммаси учун 125 микрометр. Нур узатувчи толани механик 
таъсирлардан химоя учун ва унга эгилувчанлик бериш учун тола қобиғининг 
ташқи 
қисмига 
полимер 
материалдан 
тайёрланган 
химоя 
қобиғи 
жойлаштирилади. Бу қобиқни диаметри 250 микрометрга тенг. Бу толалар 
бўйлаб микро тўлқин узунлигидаги ёруғлик сигналлари узатилади. 
Буларнинг частотаси 10
14
-10
15
Гц тенг.
Хозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган оптик кабелларда бир модали
Е 9/125, Е 10/125 серияли толалар қўлланилади. Е9/125 SIEMENS 
(Германия),Е10/125 Fujikura (Япония) фирмалари ишлаб чиқаради. 
Е – бир модали тола, 
9- ўзаги диаметри (микрометр). 
Хозирги вақтда чиқарилаётган оптик кабеллар ишлатилиш жойига қараб 
бир нечта турларга бўлинади:
1.
линия кабеллари; 
2.
станция кабеллари; 
3.
махсус кабеллар. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish