23
енгиллаштириш мақсадида Berkley Software
Design фирмаси рахбариятига
TCP/IP протоколларини Berkeley (BSD) UNIX да тадбиқ этиш таклифи билан
мурожаат қилди. Шундай UNIX ва TCP/IP иттифоқи бошланди. Бир қанча
вақтдан сўнг TCP/IP хаммага тушунарли оддий стандартга мослаштирилди,
ва Интернет атамаси кенг қўллана бошланди.
1983 йили ARPANET дан АҚШ мудофаа вазирлигининг Defence Data
Network (DDN) га тааллуқли бўлган MILNET ажралиб чиқди. Интернет
атамаси MILNET ва ARPANET нинг бирлаштирган ягона тармоқ учун
қўлланила бошланди.
1984 йилда Интернетга 1000 хисоблаш машинаси уланди, 1989 йилда –
100 минг та, 1992 йилда эса 1 000 000 хисоблаш машинаси уланди.
1992 йилда Тим Бернес-ЛиWWW “Бутун дунё ўргимчак тўри”ни кашф
қилди. Интернет ISOS жамияти шакллана бошланди.
Интернет тарихида
World Wide Web яратилиши мухим ахамият касб этди. Европа ядровий
тадқиқотлар ташкилоти (ЦЕРН Женева) физиги томонидан хамма физиклар
ва бошқа олимлар томонидан Интернет тармоғида тақсимланган ахборотдан
осон усулда фойдаланиш ғояси илгари сурилди. Ўша вақтда мавжуд бўлган
Интернет воситалари фойдаланувчилардан тармоқ хақида
катта билимга эга
бўлишни талаб этарди, шунинг учун ахборотни узатиш ва тақдим этишнинг
янги усули ишлаб чиқилди. ЦЕРН томонидан WWW хусусиятлари нашр
этилгандан сўнг фойдаланувчилар WWW мижозлари ва
серверлари учун
дастурий таъминот ёзишни бошлашди, бу эса ўз навбатида “Бутун дунё
ўргимчак тўри”ни хозирги кўринишига олиб келди.
Интернет тармоғи тарихида учинчи мухим воқеа бу NCSA Миллий
компьютер иловалари маркази дастурчилар гурухи томонидан биринчи
MOSAIC браузер-дастурини ишлаб чиқилиши бўлди, бу
эса Интернет
тармоғидан барча истаганлар фойдаланиш имконини берди. MOSAIC
браузери фойдаланувчиларга “сичқонча” тугмасидан осонгина фойдаланган
холда ахборотларни қабул қилиш ва тақдим этиш имконини берди.
Дастурларни ўзаро алмаштириш ва файлларга ўзгартириш хақида ўйлаш
зарурияти қолмади. Браузер-дастури хужжатлар,
графиклар, расмлар ва
овозларни автоматик тарзда қайта ишлаб, WWW да осон ишлашни
таъминлади. Асосан қийин топиладиган ресурсли матн кўринишидаги
тармоқдан ранг-баранг ва турли ахборотни осон олиш манбасига айланди,
оддий матндан видеотасвиргача ўзгарди.
1991 йили ARPANET ўз
фаолиятини тугатди, Интернет тармоғи эса
мавжуд, унинг хажми илк хажмидан бир неча баробар катта, чунки у бутун
дунё бўйлаб турли тармоқларни бирлаштирди. ARPANET тармоғи
бошланғич даврида атиги 4 та катта ЭХМ дан ташкил топган эди. 1995 йили
эса 4,5 миллион фаол компьютерларни бирлаштирди. Фойдаланувчиларнинг
асосий ўсиш сурати коммуникация инфратузилмаси ривожланаётган ва
компьютерлар имкониятлари кенгаётган пайтга ХХ асрнинг 90-йилларига
тўғри келади. ARPANET/Internet тармоғининг 25 йиллигида тармоқ
маркетинг, савдо-сотиқ,
банк операциялари, радиоэшиттириш ва “жонли”
24
концертлар учун қўлланила бошланди.
1995 йили Compuserve, Progidy, America Online порталлари Интернет
тармоғига кенг масштабдаги уланиш имкониятини (кириш хуқуқини) тақдим
этишни бошлашди. Шу вақтда Netscape Navigator бразуер-дастури яратилда
ва кенг миқёсда қўлланила бошланди.
1990 йиллар ўрталаригача Интернет тармоғидан
нисбатан тор
доирадаги академик уюшмалар фойдалана олар эди. Хозирги вақтда эса
Интернетга уланган ўнлаб миллион компьютерларда улкан хажмдаги ахборот
сақланади (100 миллионлаб файллар, хужжатлар ва бошқ.) ва юз миллионлаб
одамлар глобал тармоқнинг ахборот хизматларидан фойдаланмоқдалар.
Интернетнинг асосини, “каркаси”ни тармоққа доимий уланган юз
миллиондан ортиқ серверлар ташкил этади. Интернет серверларига локал
тармоқлар ёки телефон линиялари орқали юз миллионлаб фойдаланувчилар
улана олишади. Хар бир локал ёки корпоратив тармоқда одатда юқори
ўтказиш қобилитига эга линиялар орқали Интернет тармоғига
доимий
уланган (Интернет сервери) камида битта компьютер мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: