Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 4,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana30.03.2022
Hajmi4,2 Mb.
#517690
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
maqtanchoq nomli ertak asosida adobe flash dasturi yordamida multfilm yaratish

Flashда символлар
Flashда айнан бир ҳил бўлган кўплаб элементлардан фойдаланиш керак 
бўлса бунга бир қанча йўл билан эришишилади. Дарров ақлимизга келадигани 
бу кўп марта ўхшаш элементларни чизиб чиқиш. Иккинчиси, бир элементни 
чизиб уни Edit менюсидаги Dublicate орқали кўпайтириб дубликатлаш. Бу 
усуллар албатта қулай ва осон. Аммо натижавий фильм ўлчами жуда 
катталашиб кетиши мумкин.
Бу ҳам бир муаммо аслида. Flash учун хос бўлган бир усул борки, усул 
бизнинг муаммоларимизга ечим топиб беради. Бу ҳам бўлса объектни 
Символга айлантириш. Символ бу Flashга ҳос бўлган График объектни 
кутубхонада сақлаш усулидир. Керакли тасвир чизилади. Уни Символга 
айлантирамиз. Символ Flash кутубхонасидан жой олади. Бу символни кўп 
маротаба экранда ишлатиш мумкин. Лекин натижада бу символлар сони 
натижавий фильм ўлчамига айтарлик таъсир кўрсатмайди.


48 
Символларни яратишнинг икки усули бор. Биринчиси маълум тасвирни 
чизиб уни символга айлантириш. Иккинчиси эса бўш символ хосил қилиб 
кейин унинг ичини тўлдиришдир. Биз исталган бир нарсани чиздик дейлик. 
Келинг энди уни символга айлантирамиз.
(3.1.11-расм)
3.1.11-расм. Мисол сифатида қайта кўриладиган шакл. 
Энг аввало символга айлантирмоқчи бўлган тасвир белгилаб олинади. 
Кейин эса Modify менюсида Convert to Symbol ни танланади. Ёки белгиланган 
объект устига сичқончанинг ўнг кнопкасини босиб у ердан Convert to Symbol
босилади. Оддийгина F8 кнопкаси ҳам босилса айнан шу натижага эришилади. 
Бунинг натижасида қуйидаги ойна очилади.(3.1.12-расм) 
3.1.12-расм. Convert to Symbol
диалогли ойнаси. 


49 
Юқорисида Name катагида символга ном берилади. Ойнада керакли бўлган 
символ турини танланади. Ўнг томонда эса Registration қисми бор. Бу ердан
символнинг қайси нуқтадан ҳисобга олинишини белгилади.
Айнан шу нуқтадан символнинг координатадаги жойлашуви ва бурилиш 
маркази ҳисобга олинади. Амални бажариб бўлиб ОК босилади.
Акс ҳолда инкор этиш учун Cancelни босилади. Ҳосил бўлган символ 
кутубхона (Library)дан жой олади. Libraryда символларни кўриш, улар билан 
ишлаш учун кутубхонага кирилади. (
3.1.13-расм)
Бунинг учун Windows 
менюсида Library панелини очилади ёки оддийгина Ctrl+N босилади. 
3.1.13-расм
. Library панели. 
Панел иккига бўлинган. Таг қисмида символлар номлари жойлашган. Уст 
қисмида эса символнинг кўринишини кўриш мумкин бўлади. 


50 

Download 4,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish