Блокларни оптик коммутацияловчи тармоқлар
OBS тармоқлар WR ва OPS тармоқларни афзалликларига эгадир. WR тармоқ сингари OBS тармоқда оралиқ боғламаларда маълумотларни электрон қайта ишлаш ва буферлашга эхтиёж йўқ. OBS чегараланган вақт давомийлигида каналларни захиралаш йўли орқали тармоқни қўллаш коэффициентини оширади.
OBS тармоқда асосий коммутациялаш бирлиги – бу блок. Блок (burst) – бу, кириш боғламасидан чиқадиган боғламагача биргаликда узатиладиган ва оралиқ боғламаларда биргаликда коммутацияланадиган пакетлар кетма-кетлиги.
Блок иккита қисмдан иборат – сарлавха ва маълумотлар. Сарлавха – блокни созловчи (Control Burst, CB), маълумотлар блоки (Data Burst, DB) деб аталувчи маълумотлардан алохида узатилади. Биринчи узатиладиган СВ, DBга мос келиши учун ҳамма йўналиш бўйича частота оралиғини захиралайди. Сўнгра, захираланган СВ йўналиши бўйича DBни ўзи харакатланади.
IP-over-DWDM тармоқларда хизмат кўрсатиш сифати
WR тармоқларда QoS. WR тармоқларда хизматларни таъминлашни асосий йўналишлари кўриб чиқилади. Бу усуллар дифференциал оптик хизматлар (Differentiated optical Services, DoS) моделини кенгайтиради.
DoS модели ёруғлик йўналишини оптик параметрларга қуйидагилар киради: хатоликларни юзага келиш частотаси (Bit Error Rate, BER), кечикиш, джиттер ва химоялаш, назорат, ишончлилик режимлари. Бу ўлчашларни мақсади – IP да QoS эквивалент синфларида оптик хизматлар синфини аниқлайди.
QoS тузилиши 6 та компонентдан иборат.
Хизматлар синфи.
Маршрутизациялаш алгоритми ва частотани вазифаси.
Ёруғлик йўналишлари гурухлари.
Трафикнинг классификацияси.
Ёруғлик йўналишларини вазифаларини алгоритми.
Уланиш назорати.
WR тармоқ Пакетларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS
Пакетларни оптик коммутациялашда хизматларни ажратиш учун иккита алгоритм мавжуд:
Елтувчиларни тақсимлаш (Wavelength Allocation, WA). Бу усулда барча елтувчилар алохида кўпгиналарга ажралади ва хар бир кўпгиналар устунликни турли сатхлари билан ассосацияланади, устунликнинг юқори сатхи эришиш мумкин бўлган елтувчилардан катта қисмга эга. WA усули хизматларни ажратиш учун фақат тўлқин узунлигини қўллайди ва FDL буферларини қўлламайди.
Чегаравий ташлашли елтувчиларни комбинацияли тақсимлаш (Combined Wavelength Allocation and Threshold Dropping, WATD). WA га қўшимча, бу усулда турли устунликлар синфи орасидаги фарқни ўрнатиш учун ташлаб юбориш чегараси қўлланилади. Қачон FDL буферини тўлиши ўрнатилган чегарадан ошса, паст устунликли пакетлар ташлаб юборилади. Бу жараён пакетни фойдали юкламаси, сарлавха тўлиқ қайта ишланмагунгача ва пакет синфланмагунигача ушлаб турилади, сўнгра пакетга елтувчи белгиланади. Бироқ бунда коммутациялаш тезлигини чегаралайдиган «пакет пакетдан кейин» принципи қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |