Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Рис. 1. Упрощенная конструкция ПАВ фильтра



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/267
Sana25.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#300373
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   267
Bog'liq
туплам 21(06.04)

 
Рис. 1. Упрощенная конструкция ПАВ фильтра 
 
На данном рисунке видно как распространяется поверхностная волна и 
снова 
преобразуется 
в 
электрические 
колебания 
при 
помощи 
преобразователя, подобного входному. На концах пьезоэлектрической 
пластинки находятся поглотители акустических волн, которые исключают их 
отражение. То, что волна распространяется в две стороны означает, что ее 


110 
энергия делится поровну и половина ее поглощается поглотителем. В 
результате потери описываемого устройства не могут быть меньше 3 дБ. Еще 
одним принципиальным ограничением является то, что на выходе приемного 
преобразователя должна оставаться часть энергии ПАВ. Иначе не удастся 
реализовать заданную амплитудно-частотную характеристику. В результате 
потери в полосе пропускания для данного типа фильтров на поверхностных 
волнах достигает 15 ... 25 дБ. 
 ИНТЕРНЕТ НАРСАЛАР КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
ТУШУНЧАСИ ВА ҲОЛАТИ 
М.О.Султонова (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ж.Махамаджонов (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Интернет нарслар (Internet of Things, IoT) футуристик концепт сифатида 
янграйди, лекин бу атрофимизда амалга ошаётган воқелик ҳисобланади. 
Интернет асосидаги хариталар оптимал маршрутларни шакллантириш ва 
юриш вақти ҳақидаги аниқ маълумотларни таъминлаш учун ҳайдовчилар-
нинг смартфонларидан маълумотларни олади. Шифокорлар ўз беморлари-
нинг саломатликларини кузатиб бориш учун портатив технологиялардан 
фойдланилади. Шунингдек, уй эгаларини ўз смартфонларидан иссиқликни 
ростлаш, ёритиш ёки уй қурилмаларини бошқариш каби имкониятлар билан 
ҳайрон қолдириш қийин.
Миллиардлаб қурилмалар ҳозирда Интернетга уланган ва уларнинг сони 
кекин ортишни давоб эттирмоқда. Интернетга уланган бу қурилмалар бирла-
ри-билан ёки маълумотлар булути билан ўзаро таъсирлашишади, мисли 
кўрилмаган хизматлар ва маълумотлар спектрини таъминлайди. Интернет 
нарсалар учун янги иловалар ҳар куни пайдо бўлмоқда. Mouser Electronics 
Intel, Freescale Semiconductor, Altera, Nordic Semiconductor ва бошқа ишлаб 
чиқарувчиларнинг замонавий қурилмаларини таклиф этмоқда,бубилан доимо 
ривожланаётган Интернет нарсалар концепциясини кенгайтирадиган интел-
лектуал ишланмаларни яратишда дизайнерларга ёрдам бермоқда (1-расм). 
Интернет нарсалар янги сервисларни ишлаб чиқиш, тизимларнинг 
унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, реал вақтда қарорларни қабул 
қилишни такомиллаштириш, муҳим муаммоларни ечиш ва янги ва 
инновацион фойдаланиш компетенцияларини ишлаб чиқиш учун чексиз 
имкониятларни вужудга келтиради. Масалан, йирик шохли ҳайвондаги ёки 
бошқа уй ҳайвонидаги симсиз датчиклар, агар улар касал бўлса ёки 
ҳомиладор бўлса уларнинг эгаларига хабар жўнатиши мумкин.


111 
1-расм. Интернет нарсалар концепциясининг кенгайиши 
Юракнинг ишлаши симсиз монитори беморнинг ҳолатини олисдан 
интеллектуал коммуникацион тизимлари ва тармоқларни ишлатади, бу 
ҳимояланган маълумотларни жўнатиш ва олишга осон имкон беради. 
Интернет нарсаларнинг яна бир принципиал муҳим элементи интеллектуал 
маълумотлар бойлигини таҳлил қилиш ва талқин қилиш ва бу 
маълумотлардан муаммоларни ечиш ёки сервисларни тақдим этиш учун 
фойдаланиш имконияти ҳисобланади. 
Қўлланишга мисолар қуйидагилар ҳисобланади: 
− 
М2М (машина-машина) технология ва қурилмаларнинг боғланиши; 
− 
булут технологияларидан фойдаланиш билан қурилмалар, бойликлар, 
аппаратуралар ва амалга оширилган операцияларни мониторинг қилиш ва 
назорат қилиш; 
− 
Завод-Завод технология ва корхона кўламидаги коммуникациялар; 
− 
симсиз, оптик толалива сунъий йўлдошли алоқа тармоқлари; 
− 
Ethernet саноат тармоқлари; 
− 
турли тармоқлар ва коммуникацияларнинг интеграцияси; 
− 
максимал функционал мсолашувчанлик учун тизимлар; 
− 
олисдан бошқариш ва ақлли сервис; 
− 
симсиз сенсорли тармоқлар; 
− 
маълумотларни тўплаш ва аналитика 
− 
қўшимча ресурслар 
Дунё бўйича тан олинган эксперт Жон Донованнинг Интернет нарсалар 
концепцияси ва унинг ривожланишига қараши 2- расмда келтирилган. 
2- расм. Жон Донованнинг Интернет нарсалар концепцияси ва унинг ривожланишига 
қараши
Интернет нарсалар бу кўплаб кундалик вазиятларда ишлатиладиган (2- 
расм) барча бўлиши мумкин ақлли хизматлар ва технологиялар ҳисобланади. 
Бу концепция таклиф этадиган технологик инновациялар пакетлаш техноло-
гияларини миниатюризациялаш ва такомиллаштириш, флэш қурилмаларни 
яхшилаш, қувватли, шу билан бир вақтда унча қиммат бўлмаган ва паст 
истеъмолли процессорлар, шунингдек доимо кенгаяётган булут хизматлари 
спектрини ўз ичига олади. 
Истеъмолчилар мунтазам ишлатадиган маиший қурилма, асбоб ёки 
бошқа нарсалар – автомобиллар, инсулин помпаси, кир ювиш машинаси, то 
қандай физик объект ўрнатилган датчиклар ва микропроцессорлар туфайли 
атроф-муҳитни ҳис қилиш ва компьютерлар ёки бошқа интеллектуал 
қурилмалар билан маълумотларни алмашлаш қобилияга эга бўлади. Ва бу 
“ақлли” қурилмалар инсон томонидан маълумотларни киритилишини талаб 


112 
қилмасдан сигналлар ва маълумотларни жўнатади. Ишлаб чиқувчилар 
қурилмаларни янада ақлли қилишга, лекин шу билан бирга жуда муҳим 
маълумотларни хавфсиз узатишни ишончли фильтр билан ва бошқариш 
имконияти билан таъминлаш вазифасини бажаришга интилишади. 
Интеллектуал қурилмаларнинг бир синфи кўплаб истеъмолчиларнинг 
кундалик ҳаётида мавжуд, бу олиб юриладиган қурилмалар ҳисобланади. 
Симсиз олиб юриладиган қурилмалар колорияларни эритиш, тана оғирлиги 
индексини ҳисоблаш ёки ҳатто уйқунинг чуқурлиги даражаси датчикларига 
эга бўлади. Булутли технологиялардан фойдаланиладиган соғломлаштириш 
дастурлари олиб юриладиган қурилмалар билан ўз-ўзини назорат қилиш, 
бошқариш ва турли соғломлаштириш дастурлари провайдерлари ва бошқа 
шахсларга биргаликда уланишни амалга ошириш билан доимо маълумот-
ларни алмашлашади. 
Ҳар хил қурилмалар турлари Интернет орқали турли иловалар билан 
ўзаро таъсирлашишадиган ҳар хил тармоқлар турларини ташкил қилади (3- 
расм - infographic). Бу иловалар бир неча интерфейсларни ташкил этиши 
мумкин. Қурилмалар тармоқлари Интернет билан боғланади, кейин эса 
транзит тармоқ орқали иловалар билан ўзаро таъсирлашишади. Бу транзит 
тармоқ Интернет- инфратузилманинг асосий коммуникациялари ҳисоблана-
ди. 
3- расм. Ҳар хил қурилмалар турлари Интернет орқали турли иловалар билан ўзаро 
таъсирлашишадиган ҳар хил тармоқлар турларини ташкил қилади 
4- расм. Беморнинг ҳолатини олисдан мониторинг қилишга мисол 
Барча турлардаги тиббий қурилмалар янада ақлли ва тизимга уланган 
бўлади, бу тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин бўлган маълумотларни 
узатиш имкон беради. Шифокорлар (олисдан ёки шифохонада) беморларни 
даволаш ва қараш бўйича самаралироқ еичмларни тезроқ қабул қилиш учун 
бу маълумотлар баҳолаш имкониятга эга бўлади. Асосий даволаш 
технологиялари сезиларли енгиллашади ва тезлашади (4- расм). 


113 
Интернет нарсалар янги имкониятлар кенг спектрини очади, хусусан, 
рақамли уйларни бошқариш билан киришга рухсат этиш ёки чеклашни 
смартфондаги оддий телефонлардаги тугмаларни босиш билан бошқариш 
мумкин бўлади. Ақлли бинолар яна бир янгилик ҳисобланади. Бу мураккаб 
ташкил этилган тармоқ тузилмалари уй эгалари ва яшовчиларга қулайлик ёки 
энергия истеъмолини аниқлайдиган қуришнинг турли томонларини кузатиб 
боришга имкон беради. 
Интернет нарсалар аслида ҳар бири ўз муҳити ва протоколларига эга 
бўлган камида учта даражаларни ўз ичига олади. Махсус иловалар маҳаллий 
хабларда ҳажми бўйича сезиларли катта ишлов беришни талаб қилиши 
мумкин. Бу тармоқнинг ташқи қатлами реал дунёдан ахборот оладиган физик 
асбобларга эга бўлади. Улар бинолар, қурилмалар ёки инсонларнинг физик 
ҳолатини ўлчайдиган оптик, иссиқлик, мехник ва бошқа датчикларни ўз 
ичига олади. Лекин бу даража термостат смарт-қурилмалар ёки вертолетлар-
учувчисиз қурилмалар каби айрим комплекс бошқариш тизимларини ўз 
ичига олиши мумкин. 
Бу мураккаброқ қурилмаларнинг бўлиши амалда биринчи даража – 
датчиклар ва ижрочи мехнизмлар ёки бутун тизим ҳисобланадими деган 
саволни келтириб чиқаради. 
Бугунги кунда симсиз шахсий алоқа зонасидан (BAN) бошлаб то глобал 
тармоққача (WAN) ва улар орасидаги турли хил вариантлардаги кўп сонли 
алоқа топологиялари ишлатилади. Симли ва симсиз ечимларни такли этади-
ган кўплаб компаниялар ўз маҳсулотларини Интернет нарсалар (IoT) бозори 
учун “танлашнинг коммуникацион ҳракатлантирувчи кучи” сифатида қўяди. 
Интернет нарсалар яна мазмунан ўз муҳитини назорат қила оладиган зонд-
лаш ва ўрнатилган ишлов бериш тугунларига эга бўлган тармоқлар ҳисоб-
ланадиган симсиз датчиклар ва ижрочи тузилмалар концепциясини киритади. 
Bluetooth® Low Energy алоқа стандарти ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш 
индустриясига портатив тиббий ва соғломлаштириш қурилмалар учун қабул 
қилинган. ZigBee
®
ва Wi-Fi
®
технологиялар саноат назорат қилиш ва 
автоматик белгилаш соҳасида рақобатлашади. Wi-Fi технология ҳозирда 
802.11ah стандартини (1 ГГцдан паст ISM диапазонларидаги Wi-Fi) мустақил 
аниқ бир қўлланишлар инфратузилмаси, ячейкали тармоқлар ва катта 
узунликдаги сенсорли тармоқларни назорат қилиш учун уни мослаштириш 
учун ишлатмоқда. Бу ерда яна бу концепция учун мавжуд стандартларни 
аста-секин суриб чиқарадиган интернет нарсалардаги маълум коммуникация-
лар жиҳатлари учун энг яхши тўғри келадиган мутлақо янги технологиялар 
ишлатилиши мумкин. 
Интеллектуал қурилмалар ва тизимлар генерациялайдиган ва бирга 
ишлатадиган жуда катта маълумотлар ҳажмлари таҳлил қилиниши ва 
олинган маълумотлар бизнес ечимларни қабул қилиш учун ишлатилиши 
керак. Бу қўшимча имкониятлар компанияларга энг яхши маҳсулотлар ва 
сервислар, янги бизнес-моделларни таклиф этишга ва истеъмолчиларнинг ўз 
тажрибаларини алмашлашни амалга оширишга имкон беради. 


114 

Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish