Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АХБОРОТ – ЎЛЧОВ ТИЗИМЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/267
Sana25.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#300373
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   267
Bog'liq
туплам 21(06.04)

АХБОРОТ – ЎЛЧОВ ТИЗИМЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
РАҚАМЛИ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ КАЛИБРЛАШДАГИ 
ЎЛЧАШЛАРНИНГ НОАНИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ 

Г.С.Рахмонова, М.М. Хайдарбекова 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон давлат калибрлаш тизими фаолиятида 
аккредитланган 
калибрлаш 
лабораторияларидаги 
ўлчашларнинг 
ноаниқлигини баҳолаш долзарб масалалардандир. Чунки ўлчашлар 
кафолатланган аниқликда бажарилиб, ўлчаш натижалари эса халқаро 
ISO/IEC стандарт талабларига мувофиқ баҳоланиши зарур. Шунга кўра, 
ахборот ўлчов тизимларида қўлланиладиган рақамли ўлчов воситаларини 
калибрлашда ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш метрологик талабларидан 
бири бўлиб ҳисобланади.
Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш бўйича халқаро миқёсда ва 
Европада ҳудудий норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва ўлчашларнинг 
ҳар-хил турлари учун амалиётга татбиқ этилган. ISO/IEC 17025:2005 
стандарти аккредитланган калибрлаш ва синаш лабораторияларининг ўлчаш 


558 
натижаларини халқаро миқёсда тан олинишини аниқлаб берди. Калибрлаш 
лабораториялари 
учун 
Европанинг 
лабораторияларни 
аккредитлаш 
ассоциацияси томонидан EA 4/02 қўлланмаси ишлаб чиқилди, лекин бу 
қўлланма калибрлашнинг спецификацияини эмас, балки “Ўлчашлар 
ноаниқлигини ифодалашга доир қўлланма” асосида ўлчашлар ноаниқлигини 
баҳолаш 
тартибини 
тавсифлайди. 
Маълумки, 
акредитланган 
лабороторияларда математик статистика асосларини мукаммал биладиган 
ёки ўлчашлар ноаниқлигининг концепсиясини тушунадиган метрологлар 
штати йўқ. Калибрлашда тортилган ахборот улчов тизимларида 
қулланиладиган ўлчаш воситаларини калибрлашдаги ўлчашларнинг 
ноаниқлигини бахолашнинг мураккаблиги ва хисоблашларнинг катта 
хажимда эканлиги лабораториянинг кўплаб ресурслари бўлишини талаб 
қилади. Шунга кўра лаборатория мутахасислари учун махсус методикалар, 
автоматлаштирилган алгоритмлар, дастурлар зарур бўлиб улар 
хисоблашларни анча осонлаштириб, ўлчаш натижаларини жадвал ёки график 
кўринишида тақдим этиш имконини беради. Бундан ташқари GVM 
“Ўлчашлар ноаниқлигини ифодалашга доир қўлланма”, халқаро стандартлар, 
хусусан ISO/IEK 17025 - “Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг 
нуфузлигига бўлган талаблар” Стандарти талаблари инобатга олиниши зарур. 
Ўлчаш каналларидаги ўлчаш воситаларини калибрлашда жамланган 
ноаниқликни бахолаш учун GVM асосида ноаниқликнинг асосий 
манбаларининг тахлили бажарилиши керак. Умумий холда қараладиган 
бўлсак ўлчаш воситаларини калибрлашдаги ноаниқлик манбаларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин:
-
Ўлчаш объектининг фойдаланиладиган ўлчаш воситаси ва уларни 
ўраб олувчи мухит билан тасвирлаш мумкин; 
-
Хисоблашларни бажариш ва ўлчаш натижаларига ишлов 
беришни дастурий таъминоти; 
-
Ўлчаш субъекти ва у қуллайдиган муолажаси; 
-
Субъектив системани аниқмаслиги; 
-
Ўлчаш 
воситалариниг 
ўтказувчанлик 
қобилиятининг 
ва 
сезгирлигининг чегараси; 
-
Стандарт намуна ёки ишчи эталон қайта тиклаган қийматнинг 
аниқ эмаслиги; 
-
Фойдаланилган математик маделларнинг аниқмаслиги; 
-
Ноаниқлик бюджети санаб ўтилган ноаниқликнинг барча 
турларини ўз ичига олиши керак. 
Ахборот – ўлчов тизимларида қўлланиладиган рақамли ўлчаш 
асбоблари учун энг кўп бажариладиган метрологик тадбирлардан бири 
калибрлаш бўлганлиги сабабли, 1-расмда калибрлашда фойдаланиладиган 
ўлчаш воситаларининг классификацияси келтирилган. 
Калибрлашни ўтказишда эталон ўлчов тиклайдиган X
s
, (эталон ўлчаш 
воситаси билан ўлчанадиган), калибрланадиган ўлчов тиклайдиган 
(калибрланадиган ўлчаш воситаси билан ўлчанган) X
c
қиймат билан 


559 
солиштирилади. Маълумки, калибрлаш жараёнини амалга оширишда ушбу 
катталиклар орасидаги фарқ аниқланади. 
Δ = X
c
– X
s

Ушбу ифодадан калибрланадиган ўлчаш воситасининг систематик 
хатолиги аниқланади. Кейинчалик ушбу айирмадан ўлчаш натижасига 
тузатиш киритишда фойдаланилади. Ушбу ҳолда калибрлаш ноаниқлигини 
баҳолаш Δ нинг ноаниқлигини баҳолаш билан якунланади. 
1-расм. Калибрлашда фойдаланиладиган ўлчаш 
воситаларининг классификацияси
Ноаниқликни баҳолаш процедураси бирлик ўлчамини узатиш учун 
қўлланиладиган ўлчаш усулига боғлиқдир. Калибрлашда фойдаланиладиган 
ўлчаш усуллари кўп сонли бўлиб, қуйида калибрлаш ноаниқлигини эталон 
ўлчов такрорлайдиган катталикни калибрланувчи ўлчаш воситаси билан 
бевосита ўлчаш усули асосида баҳоланишини келтирамиз. 
Ушбу ҳолда тенгламанинг модели: 
Δ = (X
c
+ Δ
c
) – (X
s
+ Δ
s

кўринишга эга бўлади. 
Бу ерда, 
X
c
– калибрланувчи ўлчаш асбоби билан ўлчанган қиймат; 
Δ
с
– калибрланувчи ўлчаш асбобининг бартараф қилинмаган 
систематик хатолиги; 
X
s
– эталон ўлчовнинг калибрлаш сертификатида кўрсатилган 
ҳақиқий қиймати; 
Δ
s
– такрорланаётган катталик қийматининг сўнгги калибрлаш вақти 
оралиғидаги дрейфи билан боғлиқ бўлиб, ўлчовнинг бартараф қилинмаган 
қўшимча систематик хатолигидир; ўлчовдан фойдаланиш шароитларининг 
ўзгариши (атроф-муҳит параметрларининг ва таъминлаш кучланишнинг 
ўзгариши); калибрланувчи ўлчаш асбобининг эталон ўлчов параметрларига 
таъсири, такрорланувчи кўпқийматли ўлчов қийматларининг аниқ 
ўрнатилмаслиги ва б.қ. Санаб ўтилган кириш катталикларига қуйидаги 
ноаниқликлар мос келади: 
u(X
c
)
– калибрланувчи ўлчаш асбоби кўрсатишларининг сочилиши билан 
боғлиқ ноаниқлик бўлиб A типи бўйича кўп каррали ўлчашларни бажаришда 
аниқланади; 
u(Δ
c
)
– калибрланувчи ўлчаш асбобининг квантланиш ноаниқлиги; 
u(X
s
)
– эталон ўлчовнинг калибрлаш ноаниқлиги; 
u(Δ
s
)
– ўлчов қўшимча хатоликларининг ноаниқлиги. 


560 
Калибрлашнинг жамланган ноаниқлиги қуйидагига тенг бўлади: 
 
 
 
 
 
.
2
2
2
2
s
s
c
c
u
x
u
u
x
u
u







Калибрлашнинг кенгайган ноаниқлиги қуйидаги ифодадан аниқланади: 

    



  
.
/
1
95
,
0




u
x
n
u
n
f
U
c
2-расм. Рақамли ўлчаш воситасини калибрлашдаги ўлчашлар ноаниқлигини 
баҳолашнинг базавий алгоритми 
Бажарилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, умумий ҳолда, ҳар 
қандай ўлчашлар натижаларининг ноаниқлигини, хусусий ҳолда эса, ахборот
- ўлчов тизимларида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини калибрлашдаги 
ўлчашларнинг ноаниқлигини баҳолаш GUM ва EURACHEM “Қўлланма” 
ларнинг асосий низомлари ва EA-4/02 ҳужжат асосида ишлаб чиқилган 
ўлчаш воситасини калибрлашдаги ўлчашлар ноаниқлигини баҳолашнинг 
базавий алгоритми (2-расм) асосида бажарилади. 

Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish