Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


G ТАРМОҚ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/267
Sana25.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#300373
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   267
Bog'liq
туплам 21(06.04)

 
5G ТАРМОҚ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ 
МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ 
З.Т. Худойқулов (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ш.М. Махмуджонов (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
5G тармоғининг имкониятлари мобил Интернетнинг юқори тезлиги 
билан чегараланиб қолмайди. Мобил алоқанинг янги стандарти инсонлар, 
“ақлли” қурилмалар, ташкилотлар ва иқтисодиётнинг тармоқларининг 
интеграллашган универсал инфратузилмаси бўлиши мумкин. Аммо, бундай 
ўзаро боғлиқликнинг ўзига хос салбий томони ҳам бор: юқори хавфга эга 
кибертаҳдидларнинг пайдо бўлиши. Оммавий истеъмолчи (овозли алоқа, 
мобил Интернет хизматлари) учун йўналтирилган мобил тармоқларнинг 
олдинги авлодларидан фарқли равишда 5G тармоқлари биринчи навбатда 
катта бизнес ва давлат секторлари учун ривожлантирилмоқда. 5G 
тармоқларни қўллашнинг учта асосий сценарийлари мавжуд: 


342 
Биринчи

маълумотлар узатиш тезлигининг чўққиси 25 Гбит/с гача 
бўлган ультра кенг полосали мобил алоқани таъминлашда. У тўғридан-тўғри 
4К трансляциялар, AR/VR сервислар, булутли ўйинлар ва трафик ҳажми 
катта бўлган хизматлар кўрсатиш учун қўлланиши мумкин. 
Иккинчи
 
— кичик кечикишларга эга ўта ишончли машиналараро 
алоқани таъминлашда. Унга маълумотларни узатишнинг 1мс гача қисқариши 
хосдир. Ушбу сценарий пилотсиз транспорт ёки масофавий технологияларда, 
хусусан, роботлашган хирургияда талаб қилинади. 
Учинчи
— оммавий машиналараро алоқани таъминлашда. Унда 1 кв.км 
мўлжалланган базавий станциясига 1 млн. уланишларгача қўллаб-қувватлаш 
имконияти мавжуд. Ушбу алоқа тури истеъмолчилик ва саноат буюмлар 
Интернетини (электр таъминоти, ишлаб чиқариш, хавфсиз шаҳар ва ҳ.к.) 
ривожлантиришда қўлланилади. 
5G тармоқлари архитектурасининг асосий хусусиятлари ҳамда улар 
билан боғлиқ хавфсизлик муаммолари. 
1) Радиога кириш тармоғи (RAN) янги 5G NR (New Radio) стандартида 
асосланган. Ушбу стандарт белгиланган сценарий учун зарур тавсифларни, 
яъни ўтказиш қобилияти, минимал кечикишлар ёки оммавий уланишларни 
амалиётда қўллашга имкон беради. Конвергент архитектурасининг 
концепциясига мувофиқ радиога киришнинг бошқа тармоқлари (Wi-Fi, 4G-
LTE) 5G тармоғининг ягона ядросига уланиши керак. Кўриниб турибдики, 
кўп сонли уланишлар ҳамда ўтказиш қобилиятининг юқори даражаси 
ҳужумнинг майдонини кенгайтиради. Буюмлар Интернети қурилмалари 
хакерлик бузилишларга бардошсизроқ бўлишади.
2) Таянч тармоғининг архитектураси (тармоқ ядроси ёки 5G Core) 
мустақил сегментлар тўпламини яратиш ҳамда шу билан турли тавсифларга 
эга 
сервисларни 
қўллаб-қувватлаш 
имконини 
берувчи 
булутли 
технологиялар ва тармоқ функцияларнинг (SDN, NFV) виртуаллаштиришда 
асосланган. Шунингдек, сегментлаш операторларга ташкилотлар учун сервис 
кўринишидаги тармоқ инфратузилмасини тақдим этишга имкон беради. Шу 
билан 
бирга, 
фойдаланиш 
кўламини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
бу 
суиистеъмолчиликлар ва бузилишларнинг жиддийроқ оқибатлари ҳақида 
фикр юритса бўлади.
3) 5G тармоғи периферия ҳисоблашлар технологиясининг (MEC) фаол 
қўллашни кўзда тутади. Бу, хусусан, операторлар тармоғида ишловчи 
корпоратив иловалар бўилиши мумкин: интеллектуал сервислар, молия 
сервислари, мультимедиа. Бу ҳолда 5G операторлик тармоқларнинг 
корпоратив инфратузилмасига интеграллашуви содир бўлишини таъкидлаш 
лозим. Бу корпоратив тармоқларга кириб боришнинг янги имкониятларини 
яратади, шу қаторда корхонанинг ҳимояланган периметридан ташқари MEC 
ускуналари туфайли хавфлар ошиб боради. 
4) Тармоқни бошқаришнинг марказлаштирилган инфратузилмаси 
(O&M) кўп сонли сервис сегментларини бир вақтда қўллаб-қувватлаш 
кераклиги ҳисобига мураккаблашиб боради. Бу O&M ресурсларидан 


343 
суиистеъмол қилиш ва/ёки конфигурация хатоликларнинг жиддий 
оқибатларига олиб келади. 
5G тармоғининг асосий компонентларининг ҳар бири учун энг 
аҳамиятли хавфлар қуйидаги жадвалда акс эттирилган. 
5G тармоқда мавжуд хавфлар 

Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish