РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ ЛОГИСТИКАНИНГ ЎРНИ
З.М.Отакузиева (доцент, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ)
Ҳар қайси давлат каби Ўзбекистонда ҳам рақамли иқтисодиётнинг
шаклланиши ва ривожланишида ҳозирги кунда логистика тизимини
такомиллаштириш ва ушбу тизимга рақамли технологияларни жорий этиш
муҳим аҳамиятга эга.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2020 йил 5 октябрь куни имзоланган
Фармон (ПФ-6079) нинг “Рақамли ривожланишнинг стратегик мақсадлари ва
устувор йўналишлари” деб номланган 2-боби “Рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да логистика тизимини такомил-
лаштириш ва рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида рақамли
логистика тизимига босқичма-босқич ўтиш тадбирларини амалга ошириш
белгилаб берилган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонни рақамли иқтисодиётга ўтиши логистика
таъминоти тизими трансформациясини, яъни, унинг барча функционал соҳа-
ларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни талаб этади. Бунда
логистиканинг барча функционал соҳалари (ишлаб чиқариш логистикаси,
сотиб олиш логистикаси, тақсимлаш логистикаси, омборлар логистикаси,
ахборот логистикаси ва бошқалар) ягона бир бошқариладиган жараён деб
қаралади.
Шу ўринда энг аввало рақамли иқтисодиёт ҳақида сўз юритишни ўринли
дебҳисоблаймиз.
Илмий адабиётларда рақамли иқтисодиётга таъриф беришда
турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб, иқтисодиёт назариясида умумий қабул
қилинган таъриф ҳанузгача мавжуд эмас ва у ўз-ўзидан эски институционал
асосга таянади. Бунда шуни айтиб ўтиш жоизки, нафақат логистика фани,
503
балки анъанавий иқтисодиёт назарияси ҳам шиддат билан ўзгараётган
амалиётдан бугунги кунда ортда қолмоқда.
Жаҳон банки таърифига кўра, рақамли иқтисодиёт ахборот-коммуни-
кация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодий, ижтимоий ва
маданий алоқалар тизимидир. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиёт рақамли
технологиялар ёки рақамли технологиялардан фойдаланадиган иқтисодий
ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиёт билан тавсифланади. Рақамли
иқтисодиёт бу шундай иқтисодий фаолиятки, унда ишлаб чиқаришнинг
асосий омили рақамли кўринишдаги маълумотлар ҳисобланади, уларни
анъанавий хўжалик шакли билан таққослайдиган бўлсак, маълумотларни
катта ҳажмларда қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, рақамли технологиялардан
фойдаланиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш, товарлар ва хизматларни
етказиб беришда самарадорликни сезиларли даражада ошириш имконини
беради. Рақамли иқтисодиётнинг энг муҳим вазифаси ахборотнинг янги
ролини тадқиқ қилишдан иборатдир. Шу ўринда айтиш жоизки, рақамли
иқтисодиёт шароитида рақамли логистикани ўрганиш, уни тадқиқ этиш
муҳим аҳамиятга эга.
Рақамли логистика ахборот-коммуникация технологияларидан фойда-
ланган ҳолда рақамли трансформациядан ўтган логистика функциялари ва
операцияларининг бир қисми сифатида аниқланиши мумкин.
Рақамли логистика иқтисодий соҳадаги рақамли оқимларни тадқиқ
этади ва уни иқтисодий логистиканинг бир тури сифатида ҳам, унинг умумий
тизимидаги мустақил соҳаси сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин бўлади.
Рақамли логистика технологик компетенциялар билан бир қаторда
рақамли инсон капиталига муҳтожлик сезади, бунда рақамли компетенция-
ларга эга юқори даражадаги мутахассисларга талаб ортади.
Амалиётда рақамли
логистика – ягона товарларни тақсимлаш тизими
ҳисобланади ва бунда рақамли оқимларни ташкил этиш шаклларини
танлашда махсус услубий ёндошув керак бўлади.
Рақамли логистика – бу ахборотни қидириш, сақлаш ва узатиш усули,
шунингдек, эҳтиёжларни аниқлаш ва башорат қилиш, маршрутларни, моддий
ва ахборот оқимлари йўналишларини оптималлаштириш, шу жумладан,
таъминот занжирида имкон қадар мавжуд бўлиш вақтини қисқартиришни
таъминлайдиган рақамли технологиялардир.
Логистика соҳасини рақамлаштириш компанияларда ишончли ички
рақамли базани яратиш, янги бизнес моделлари ва хизматларини жорий
этишга асосланган бўлиши керак.
Охирги пайтларда бозорни эгаллашга интилаётган янги компаниялар ва
технологик стартаплар билан ҳамкорлик қиладиган логистика фирмалари
пайдо бўлиши билан логистиканинг ривожланиши жуда тезлашиб кетди.
Мутахассисларнинг фикрича, кейинги 5 йилда логистика соҳасида рақамлаш-
тириш кўлами янада ошиб кетади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, рақамлаштиришга қаратилган глобал
харакат логистика соҳасини, яъни, рақамли товарлар ҳаракати каналлари,
504
етказиб бериш форматлари ва бошқарув жараёнларини ўзгартирмоқда.
Эндиликда булутли логистика, IoT, катта маълумотлар, сунъий интеллект ва
блокчейн каби инновацион технологиялар таъминот занжирини кўпроқ
мижозларга йўналтиришга ва айнан мана шу технологиялар рақамли
иқтисодиёт шароитида рақамли логистикани ривожлантиришга хизмат
қилади, зеро, жаҳон бозорида рақобат кураши янги ғоялар ва технологик
ечимлар атрофида бўлиб ўтмокда. Истиқболда логистика соҳасида рақамли
технологияларга сармоя киритадиган компаниялар эса етакчилар сифатида
майдонга чиқадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |