Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА 
АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШДА “ИЛМИЙ 
ДАРАЖАЛАР КОМПЛЕКС-ТАҲЛИЛИЙ АХБОРОТ ТИЗИМИ”НИНГ 
ЎРНИ 
О.Қ.Маҳманов (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Олий таълимдан кейинги таълим тизими аттестацияси жараёнларига 
замонавий IT-технологияларини жорий қилиш орқали мазкур соҳани рақам-
лаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан олий малакали илмий-
педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланган 
илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация ишларини тақдим қилиш ва 
аттестациядан ўтказиш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган 
“Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими”ининг жорий 
қилиниши долзарб ҳисобланади. 
“Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими”да қуйидаги 
саккизта турдаги фойдаланувчилар роли мавжуд: 
1. Илмий кенгашнинг илмий котиби. Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгашнинг илмий котиби илмий даража (PhD, DSc) бўйича аттестация 
ишларини тизим орқали тақдим қилади. Илмий котиб тегишли асословчи 
ҳужжатлар ва иловаларни юклаш, ҳужжатни ОАКка юбориш, юборилган 
ишлар тўғрисида маълумотларни олиш, аттестация ишининг жавобини 
кўриш каби амалларни бажаради. 
2. Мониторинг бўлими масъул ходими. Ушбу фойдаланувчи гуруҳида 
келиб тушган илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация иши 
ҳужжатларини қабул қилиш, умумлаштириш, ҳисобини юритиш, ОАК илмий 
экспертиза бўлимининг тегишли мутахассисларига аттестация ишларини 
тақсимлаш, ОАК раҳбариятига кунлик келиб тушган аттестация ишларини 
киритиб бориш каби амаллар бажарилади. 
3. ОАК раҳбарияти. Тизимнинг ОАК раҳбарияти профилида келиб 
тушган илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация иши ҳужжатларини 
ОАК илмий экспертиза бўлимининг тегишли мутахассислари кўриб 
чиқишини тасдиқлаш амали бажарилади. 
4. ОАК котибияти. Тизимнинг ОАК котибияти профилида келиб 
тушган илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация иши ҳужжатларини 
қабул қилиб олгач, уларни меъёрий-техник экспертизадан ўтказиш, тартиб-
қоида комиссиясига киритиш, эксперт кенгашига киритиш каби амаллар 
бажарилади. 


411 
5. Бош илмий котиб. Тизимнинг ушбу профилида ОАК котибиятига 
келиб тушган илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация иши 
ҳужжатлари ижросини назорат қилиш амали бажарилади. 
6. Эксперт кенгаши илмий котиби. Тизимнинг эксперт кенгаши илмий 
котиби профилида келиб тушган илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича 
аттестация иши бўйича эксперт йиғилиши баёнларини шакллантириш амали 
бажарилади. 
7. Эксперт кенгаши раиси. Тизимнинг ушбу профилида келиб тушган 
илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация иши бўйича эксперт 
йиғилишларини ўтказиш, эксперт кенгаши аъзоларига илмий даражага оид 
ишларни тақсимлаш каби амаллар бажарилади. 
8. Тизим администратори. Ушбу профилда тизимнинг ишлашини 
назорат қилиш, янги таълим муассасалари ва илмий ташкилотларни 
рўйхатдан ўтказиш, тизим ишлаши учун ёрдамчи маълумотларни 
шакллантириб бориш каби вазифалар бажарилади. 
1-расмда тизимнинг ахборот IDEF модели кўрсатилган бўлиб, тизимда 
умумий ҳолда қуйидаги функционал имкониятлар мавжуд: 
– талабгорларнинг диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида 
эълон қилиш учун ҳужжатларни электрон равишда тақдим қилиш; 
– талабгорларнинг диссертация ҳимоясидан кейинги ҳужжатларни 
электрон равишда тақдим қилиш; 
– илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича келиб тушган ҳужжатларни 
меъёрий-техник 
ва 
илмий 
экспертизадан 
ўтказиш 
жараёнини 
электронлаштириш; 
– илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация ишларини тартиб-
қоида комиссиясида кўриб чиқиш жараёнини электронлаштириш; 
– илмий даражалар (PhD, DSc) бўйича аттестация ишларини эксперт 
кенгашида кўриб чиқиш жараёнини электронлаштириш; 
– илмий даражалар бўйича аттестация ишларини PhD, DSc илмий 
даражаларида тасдиқлаш жараёнини электронлаштириш. 
TITLE:
NODE: 
NO.:
1
А0
Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими
A0
Илмий даражалар 
комплекс-таҳлилий 
ахборот тизими
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Илмий даража талабгорининг маълумотлари
ОАК веб-сайтида эълон қилиш учун АИни тақдим этиш
Диссертация ҳимоясидан кейин АИни тақдим этиш
Ҳимоя тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон қилиш
DSc, PhD 
илмий даражаларида тасдиқлаш
Илмий даражаларда тасдиқланганлар ҳисобини юритиш
Тизим 
администратори
Илмий 
котиб
Мониторинг 
бўлими
ОАК 
раиси
Илмий даража бўйича АИни архивлаштириш
Илмий 
экспертиза 
Бош 
илмий 
котиб
ЭК 
котиби
ЭК 
раиси
1-расм. «Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими»нинг IDEF модели 


412 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish