Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

 
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ЖИҲАТЛАРИ 
К.Г. Джураева 
 Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази 


481 
Солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлиги ва натижаси давлат солиқ 
хизмати органлари ходимлари таркиби, уларнинг касбий маҳоратлари, 
малакасига боғлиқ бўлганлиги сабабли, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 
ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини ошириш 
ва қайта тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ 
хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 
30 августдаги 704-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази давлат солиқ хизмати 
органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
ҳамда солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш 
юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича таянч ўқув-услубий ва илмий 
муассаса ҳисобланиб, Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб, 
масофавий таълим ва тренинглар ўтказишнинг замонавий усулларини таълим 
жараёнига татбиқ этиши белгилаб қўйилган. 
Масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш ҳам давлат солиқ 
хизмати органлари ходимлари учун мўлжалланган қисқа муддатли малака 
ошириш курслари учун, ҳам соҳага янги ишга олинган ходимларни қайта 
тайёрлаш курслари учун тўғри келади. Чунки замонавий коммуникация ва 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг интерактив 
методларини жорий қилиш- Марказ олдида турган вазифаларни ҳал этишга 
ёрдам беради. 
Масофавий ўқитишнинг қуйидаги асосий шаклларини кўрсатиш 
мумкин: оффлайн ва онлайн. 
Ўқув жараёни доирасида махсус веб-технологиялар ёрдамида реал 
вақтда (онлайн) амалга ошириладиган вебинар (веб-семинар, онлайн семинар) 
маърузалар, тақдимотлар ёки мастер-класслар ўтказилишини кўзда тутади. 
Вебинар маърузачи билан аудитория ўртасидаги қайта алоқани амалга 
оширишга мўлжалланган. Бундай ҳолатда, қайта алоқа аудио ёки видео 
орқали реал вақтда ташкил қилиниб, тингловчилар томонидан саволлар 
берилишига ҳам техник имконият яратилади.
Замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ташкил этиладиган 
машғулотларнинг навбатдагиси онлайн маъруза бўлиб, бунда маърузачи 
томонидан веб-технологиялар ёрдамида жонли эфирда маъруза ўтилади.
Ахборотни таќдим этишнинг бу усули биринчидан, маърузани онлайн 
режимда тинглаш, иккинчидан, маъруза тугагандан сўнг, тингловчи 
томонидан унга қулай бўлган вақтда оффлайн режимда маъруза билан 
қайтадан танишиб чиқиш имкониятини беради. 
Вебинарларнинг онлайн режимда бўладиган маърузалардан фарќи 
шундаки, вебинарда ўќитувчи ва тингловчилар ўртасида ўзаро алоќа ва 
мулоќот ќилиш муҳити яратилади. 
Маълумки, масофадан ўқитиш тизимининг моддий асоси бўлиб, 
компьютер ва телекоммуникация қурилмалари ҳамда алоқа каналлари 


482 
ҳисобланади. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг 
малакасини оширишга мўлжалланган масофавий таълимни ташкил этиш ва 
ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларидаги ахборот-коммуникация 
технологиялари, биринчи навбатда солиқ тизимидаги мавжуд маълумотларни 
узатиш корпоратив тармоғи имкониятларидан фойдаланиш - малака ошириш 
тизимида янги босқич бўлади. 
Ҳозирги кунда давлат солиқ хизмати органларидаги маълумотлар 
узатишнинг корпоратив тармоғи модернизация қилиниб, солиқ органларининг 
видео конференция алоқа тизими яратилган. Солиқ органларининг 14 та 
ҳудудий заллари ва Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг 3 та зали 
видео ва овоз узатиш билан бирга бир вақтнинг ўзида матнли ва график 
маълумотларни намойиш этадиган ускуналар билан жиҳозланган. 
Корпоратив тармоқдан фойдаланган ҳолда, замонавий ахборот 
коммуникация технологиялари асосида on-line видеоконференц-алоқалар 
тизими орқали тор мутахассисликка йўналтирилган машғулотларни 
(қўшилган қиймат солиғи, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва 
ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар 
(солиқ суммасини қайтариш тартиби), умумбелгиланган солиқ режимига 
ўтказиш, камерал назоратни ўтказишда дастурий маҳсулотлардан 
фойдаланиш тартиби, бюджетга қўшимча даромадларни аниқлаш ва ундириш 
тартиби ва б.) онлайн вебинар курслар орқали олиб бориш - солиқ хизмати 
органлари ходимларига асосий иш фаолиятлари билан параллел равишда соҳа 
бўйича малакаларини жойларда ошириш имкониятини таъминлайди.
Онлайн вебинар курслар таълим олувчилар сифатли ва қисқа 
муддатларда зарур билимларни эгаллашлари учун имкониятни яратишга 
хизмат қилиб, унинг афзаллиги шундаки, ходимлар ўз иш жойларидан онлайн 
вебинар курсларга уланадилар, агар онлайн уланиш имконияти бўлмаса, 
тақдим этилган ўқув материаллари билан биргаликда ёзиб олинган вебинарни 
кўришлари ҳам мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда ушбу вазифани амалга ошириш борасида Марказ 
томонидан масофавий таълим технологияларига асосланган очиқ таълим 
муҳитини яратиш, таълим сифатини ошириш мақсадида электрон таълимни 
жорий қилиш борасида қатор ишлар йўлга қўйилган. 
С
олиқ қонунчилигининг мазмун-моҳиятини давлат солиқ хизмати 
органлари ходимлари ва солиқ тўловчиларга етказиш борасида 
замонавий 
коммуникация ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш 
ишлари ташкил этилиб,
“Янги солиқ концепциясида белгиланган солиқларни 
ҳисоблаш ва ундириш тартиби” номли қисқа муддатли малака ошириш курси 
бўйича барча машғулотлар Давлат солиқ қўмитаси видеоконференц алоқа 
тармоғи орқали масофали видеодарс шаклида 
Марказ томонидан 
ўтказилди. 
Шу билан биргаликда, давлат солиқ хизмати органларига янги қабул 
қилинган ходимлар учун уч ойлик қайта тайёрлаш курсида ва қисқа муддатли 
ўқув курсларида Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппаратининг малакали 
мутахассислари ҳамда Марказнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари 


483 
томонидан Давлат солиқ қўмитаси видеоконференц алоқа тармоғи орқали 
масофали мастер-класс машғулотлари ўтказилди. 
Хулосада шуни айтиш мумкинки, таълимнинг ахборот ресурслари 
тўплана бориши билан бир қаторда, масофадан ўқитиш тизими таълим 
жараёнида муносиб ўринни эгаллайди, ҳамда унинг асосида мутахассисларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қўйилган мақсадга мос дастурларни 
шакллантириш учун мустаҳкам замин яратилади. Бу эса ўз навбатида, юксак 
малакали, чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш имкониятларини 
кенгайтиради. 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish