Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 238,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi238,29 Kb.
#55910
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
inson falsafasi. mustaqillik va isloxotlarning izhtimoij mohiyati

 
 
3. Инсон манфаатлари, унинг моддий ва маънавий эхтиёжлари. 
Ислохотлар – инсон манфаатларини рўёбга чиқариш жараёнидир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсонни маънавий-
руҳий жиҳатдан камол топтиришга қаратилгандир. 
Инсоннинг 
маънавий 
эҳгиёжларини 
унинг 
табиий-моддий 
манфаатларидан ажратиш, унга фақат илоҳий мавжудот сифатида қараш ҳам 
бирёқламаликка олиб келиши, етилган ижгимоий муаммолар моҳиятини 
тўғри тушунишга халақит бериши мумкин. 
Мамлакатимизда шаклланаётган миллий ғоя ва миллий мафкура инсонга 
бирёқлама қарашларга зид равишда, ундаги моддийлик ва маънавийликни 
уйғунлаштиришни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти кишиларнинг фаровон, 
бой — бадавлат, мулкдор, барча қулайликларга эга бўлишини инкор 
этмайди. Аксинча, уларни тадбиркор, уддабурон ва меҳнатсевар бўлишга 
рағбатлантиради. Юксак маънавиятгина инсон эҳтиёжларини оқилона 
қондиришга, ижгимоий адолат ўрнатиб, сахий ва олийҳиммат бўлишга 
ундайди. 
Антропологая инсоннинг маънавий оламига чуқурроқ кириб бориш 
орқали олам моҳиятини билиш мумкин, деган ғояни илгари суради. 
Инсоннинг олижаноб фазилатлари етук шахслар тимсолида ўз аксини 
топада. Инсонга хос бўлган барча хусусиятлар шахс фаолиятида, унинг 
жамиятда тутган ўрнида, унинг ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларини 
қондиришида, муайян мафкурани амалга оширишида яққол кўринади. 
Шахснинг шаклланиши ва ривожланишида тарихий шарт-шароит, 
айниқса, ғоя ва мафкура муҳим ўрин тутади. Бозор муносабатларига ўтиш 
даврида вужудга келган муаммо ва вазифалар янги баркамол инсонни вояга 
етказишни тақозо этди.
Бозор иқгисодиёти инсон эҳгиёжларини тўлароқ қондириш, унинг 
қобилияти, ижгимоий фаоллигини янада кучайтириш учун кенг 
имкониятлар яратди. Булар қуйидагилардир: 

меҳнатни ташкил этиш усул ва шаклларининг ўзгарганлиги; 

меҳнатга янгича муносабатни рағбатлантиришга ёрдам берувчи 
омиллар; 

ўз қобилияти, қизиқишларига мос бўлган фаолият турларини танлаш 
имкониятининг яратилганлиги; 

шахс тадбиркорлиги ва ишбилармонлигининг қўллаб - 
қувватланиши; 

турли мулк шаклларининг вужудга келганлиги; 

шахс эрки ва ҳуқуқларининг кенгайганлиги; 

давлат ва жамоат ишларида қатнашиш имкониятларнинг 
яратилганлиги; 



демократик қадриятлар ривожи; 

маънавий мерос ва маданият ютуқларидан эркии фойдаланиш 
имкониятининг яратилганлиги кабилардир. 
Улар шахснинг моддий ва маънавий эхтиёжларни қондиришда, 
унинг комил инсон сифатида ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон 
манфаатлари, унинг эзгу мақсадлари рўёбга чиқишини таъминлашга, унинг 
баркамол сифатлар касб этишига қаратилгандир. Шахс ислоҳот 
натижаларидан баҳраманд бўлувчигина эмас, балки уларни собитқадамли 
билан амалга оширувчи куч сифатида ҳам янгиланиш жараёнида ўзгаради, 
юксалади, қадр-қиммат топади ва эъзозланади. 
Демократик жамият инсон ҳуқуқларини таъминлапши ўз олдига 
мақсад қилиб қўяр экан, бундай кишиларни тарбиялашга, уларни ижтимоий 
фойдали меҳнатга жалб этишга, кишилар онгида миллий манфаат ва 
ижтимоий қадриятларни ривожлантиришга алоҳида эътибор беради. 

Download 238,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish