Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 342,42 Kb.
bet91/97
Sana21.02.2022
Hajmi342,42 Kb.
#53497
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97
Bog'liq
Диншунослик ЎУМ 2019kerakli

ПОРСИЙЛАР – VII асрда Эронга исломнинг кириб кели­ши оқибатида Ҳиндистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлган зардуштийларнинг бугунги кундаги авлодлари.
ПРЕСВИТЕР (лотинча, «оқсоқол, жамоа бошлиғи») – хри­стиан руҳонийлик иерархиясида юқори ўринни эгалловчи диний лавозим. Қадимда епископлар ҳам пресвитер деб аталишган.
ПУШАН – ҳиндлар эътиқодидаги қуёш худоси. У мурув­ватли ҳисобланиб, қуёшнинг маҳсулдорлик фаолиятини ўзида намоён қилади.
ПЯТИДЕСЯТНИКЛАР – протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири. Ўзларини Исо вафотидан 50 кун ўтгач Муқаддас Руҳ инъомига эга бўлиб, турли нотаниш тилларда гапира бошлаган ҳаворийларнинг издошлари, деб ҳисоблаганлари учун шу номни қабул қилганлар.
РАТУ (авесто, намуна, раҳбар) – зардуштийликнинг ҳимоячиси, масъум мобад, зардушт руҳонийлари табақасининг энг юқори вакили.
РАШНУ – зардуштийликда инсон вафотидан сўнг унинг руҳини ҳимоя қилувчи эзгулик язатларидан бири.
РИГ ВЕДА – «Мадҳиялар ведаси», худоларга айтил­ган мадҳиялар тўплами бўлиб, тангриларни улуғлаш мақсадида ёзилган, 1017 та илоҳийдан ташкил топган. Ҳар бир илоҳий 10 га яқин «оят»дан иборат. Бу илоҳийлар ўнта китоб, яъни Мандалага бўлинади. Улар ичида энг узуни 191, энг қисқаси 43 та илоҳийдан иборат.
РИМ ПАПАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ – турли даврларда Папа томонидан чиқарилган дин соҳасидаги қарорлар. Рим католик черкови ақидасига биноан Папанинг қарорлари ҳам муқаддас аҳамиятга эга.
РИШИ – ғайритабиий кучлар билан алоқада бўла оладиган кишилар.
РОЖДЕСТВО – Христианликнинг асосий байрамларидан бири. Исо Масиҳнинг одам танасида мужассам бўлиб туғилиши куни муносабати билан ўтказилади. Ушбу бай­рам ҳақидаги илк маълумотлар IV асрга тегишли христи­ан манбаларида қайд қилинган.
РОҲИБ (юнонча, монах – «зоҳид») – христианликда дунё­вий лаззатлардан таркидунёчилик қилиб, фақат ибодат би­лан шуғулланувчи шахс.
РУДНА – Ҳинд худоларидан бири, одамларнинг унга нис­батан чексиз қўрқувлари уларни доимий равишда Руднага бағишлаб мадҳия ва дуолар ўқишга ундаган. У Риг Ведада Шива – «ёқимли» номи билан зикр этилади.

Download 342,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish